Молия фани бўйича маърузалар матни


Амалиётда қарзий маблағлами жалб қилиш, асосан, икки йўл билан амалга оширилади


Download 0.62 Mb.
bet91/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Амалиётда қарзий маблағлами жалб қилиш, асосан, икки йўл билан амалга оширилади:
• қарзий қимматли қоғозларни жойлаштириш;
• ихтисослаштирилган молия-кредит институтларидан кредитлар олиш.
Қарзий қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва уларни жойлаштириш тартиби ҳар бир мамлакатнинг тегишли қонуни орқали тартибга солиб турилади. Ана шу қонунга мувофиқ фақат мамлакат ҳукуматининг номидан чиқарилган қимматли қоғозлар давлат қимматли қоғозлари деб э ътироф этилади.
Давлат қимматли қоғозлари билан операциялар фонд бозорининг таркибига кирувчи давлат қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади. Бу бозор қуйидаги вазифалами бажаришга имкон беради:
• бюджет дефицитини молиялаштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсламинг вақтинча бўш турган маблағларини қарзга олиш;
• Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати ўтказишни таъминлаш;
• тижорат банклари ва молиявий институтларнинг ликвидлигини тартибга солишни амалга ошириш.
Қимматли қоғозлар эмиссияси натижасида вужудга келган ва мамлакатнинг ички қарзини ташкил этувчи ҳукуматнинг мажбуриятлари шу мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланиши ва шу валютада тўланиши керак. Шунга ўхшаш, қимматли қоғозлар эмиссияси натижасида вужудга келган ва мамлакатнинг ташқи қарзини ташкил этувчи ҳукуматнинг мажбуриятлари хорижий валютада ифодаланиши ва шу валютада тўланмоғи лозим.
Ҳар бир мамлакатда давлат томонидан қарзий маблағлами жалб қилишнинг ягона ҳисобга олиш ва қайд этиш тизими мавжуд. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳукуматнинг давлат ички ва ташқи қарзлари китобини юргизади.


5. ДАВЛАТ - ГАРАНТ (КАФИЛ) ВА КРЕДИТОР СИФАТИДА
Гарант (кафиллик) ҳуқуқий мажбуриятларни таъминлаш усули бўлиб, унга мувофиқ кафолат берувчи кафолат берилган томоннинг (шахснинг) мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман учинчи томон (шахс) олдида ижро этилишига (бажарилишига) жавоб бериши учун мажбуриятни ёзма равишда ўз зиммасига олади. Кафолатлар, одатда, танлов асосида тақдим этилиши керак. Давлат томонидан миллий ва хорижий валютада берилаётган кафолатлар (кафилликлар) ўзининг юқори чегарасига эга бўлмоғи лозим. Мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланган кафолат қатламининг умумий суммаси давлатнинг ички қарзлари таркибига, унинг хорижий валютада ифодаланган суммаси эса давлатнинг ташқи қарзлари таркибига киритилади. Кафолатлар тақдим этилаётган пайтда, албатта, уни олувчиларнинг (унга эга бўлаётганларнинг) молиявий аҳволи текширилмоғи керак.
Анъанавий равишда давлат аҳолининг «Халқ банки»даги омонатларини кафолатлайди. Кейинги йилларда бозор муносабатларининг ривожланишига мувофиқ равишда давлат турли юридик шахсламинг қарзий мажбуриятлари бўйича ҳам кафолатловчи (кафиллик берувчи) сифатида майдонга чиқмоқда.
Мамлакатда молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва кафолатлар беришнинг асосланган механизмини жорий этиш мақсадида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарзлари мавжуд бўлган субъектларга кафолатлар берилмайди. Шунингдек, кафолатлами танлов асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Резидент-юридик шахсламинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан содир этилади. Жисмоний шахсламинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари берилмайди. Кафолатлар бериш тартиби, шунингдек, кафолатлар берилганлиги учун кафолатлар олувчидан ҳақ олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади («Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 41-моддаси).
Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағлами жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджет таркибида кафолат жамғармаси тузилиши мумкин. Бу жамғармани ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (ўша қонуннинг 42-моддаси).
Бозор муносабатларининг ривожлана бориши билан ички бозорда давлатнинг кредитор сифатидаги фаоллиги ҳам аста-секинлик билан кучаймоқда.Аwал бюджетдан молиялаштиришга асосий э ътибор қаратилган бўлса, кейинги йилларда оғирлик марказининг кредит муносабатлари томон ўзгараётганлиги сезилиб турибди. Чунки кредит муносабатлари маблағлардан фойдаланишда бюджет ресурсларининг катта қисмини тежашга имкон берадиган ва самарали усул ҳисобланади.
Давлатнинг кредитор сифатидаги ўрни унинг ички ва ташқи кредитлари билан белгиланади. Одатда, ички кредитлар икки кўринишга эга:
бюджет кредитлари;
• бюджет ссудалари.
Бюджет кредитлари харажатларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш шакли бўлиб, у юридик шахсларга қайтарилиш ва тиклаш асосида маблағ берилишини кўзда тутади. Бюджет ссудаси эса юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидентюридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling