Молия фани бўйича маърузалар матни
Бюджетдан қарз маблағларини олувчилар қуйидагилар бўлиши мумкин
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Бюджетдан қарз маблағларини олувчилар қуйидагилар бўлиши мумкин:
• бюджет ташкилотлари. Амалда бюджет ташкилотлари кредит ташкилотларидан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан кредит олиш ҳуқуқига эга эмас (бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан олинадиган ссудаларни мустасно қилганда); • давлат унитар корхоналари; • бюджет ташкилоти ва давлат унитар корхонаси бўлмаган юридик шахслар; • ижроия ҳокимият органларининг қуйи бюджетлари. Бюджет кредитларини қайтариш бўйича ижрони таъминлашнинг усуллари фақат банк кафолатлари, мол-мулк гарови бўлиши мумкин. Юридик шахсларга берилган бюджет маблағларини қайтариш ва улардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш бюджет тўловларига тенглаштирилади. Бюджет кредитлари фақат қайтарилиш асосида аwал берилган бюджет маблағлари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган қарзлари бўлмаган юридик шахсларга берилиши мумкин. Молия вазирлиги келгуси йил учун бюджет лойиҳаси тайёрланаётган пайтда ташкилотларга берилиши мумкин бўлган бюджет кредитларининг умумий ҳажмини аниқлайди ва инвестицион лойиҳаларнинг танловини ўтказиш учун келгуси молия йилининг бошланишидан тўрт ой олдин уларни тегишли вазирликларнинг ихтиёрига етказади. Лойиҳаларни танловга тақдим этиш жараёнида бюджетнинг марказлаштирилган инвестицион ресурсларини танлов асосида жойлаштиришда инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда талаб қилинадигао ҳужжатларга қўшимча равишда яна қуйидагилар тақдим қилиниши лозим: • ижроия ҳокимият органларининг импорт бўйича сотиб олиниши режалаштирилаётган асбоб-ускунани мамлакат корхоналарида тайёрлашнинг иложи йўқлиги ва уларни импорт бўйича сотиб олиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; • ссудаларни қайтаришни таъминлаш манбалари кўрсатилган ҳолда қарз маблағларини тўлиқ қайтаришнинг молиявий ҳисоб-китоблари; • даъвогарда аванс тўловларини амалга ошириш учун ўз маблағлари борлигининг тасдиқланганлиги. Ссудалар мамлакат тижорат банклари кафолатлари, ҳокимият органлари ва барқарор молиявий-иқтисодий аҳволга эга бўлган учинчи шахсламинг илтимосномалари ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови асосида тақдим этилади. Таъминотнинг бундай туриари рискнинг баноланишига боғлиқ бўлган ҳолда турии комбинацияларда қўлланилиши мумкин. Ссудаларнинг миқдори танловдан ўтган лойиҳа учун уни молиялаштириш ресурслари ҳажмининг маълум бир қисмидан (одатда, унинг 40 фоиздан) ошмаслиги лозим. Молиялаштиришнинг бошқа қисми бюджет манбаларига муқобил бўлган манбалар ҳисобидан қопланиши керак. Ижтимоий соҳада давлат функцияларининг бажарилиши билан боғлиқ ва нотижорий характерга эга бўлган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ташкилотларга шундай лойиҳалар ҳажмини 100 фоиз молиялаштириш миқдорида тақдим этилиши мумкин. Давлат томонидан хорижий давлатларга, уларнинг юридик шахсларига ва халқаро ташкилотларга тақдим этилаётган кредитлар дейилганда улар бўйича хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахслари ва халқаро ташкилотламинг кредитор сифатида давлат олдида вужудга келган қарз мажбуриятлари тушунилади. Хорижий давлатларнинг қарз мажбуриятлари уларнинг бошқа давлат олдидаги қарзларини шакллантиради. Одатда, бюджет тўғрисидаги қонунда бу қарзларга тегишли бўлган қуйидагилар тасдиқланиши керак: • хорижий давлатларнинг қарзлари бўйича қайтарилиш (узилиш) суммалари ва фоизларининг тўлови; • молиявий йилнинг охиридаги хорижий мамлакатлар қарзларининг миқдори; • хорижий давлатларга тақдим этиладиган давлат кредитларининг максимал ҳажми; • молиявий йилда уларнинг олувчилари, мақсадлари ва кредитлаштириш миқдорлари кўрсатилган ҳолда кредитлар рўйхатидан иборат бўлган хорижий давлатларга давлат кредитларини тақдим этиш дастури. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling