Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
“Бюджет ташкилотларини ҳаражатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби” хаққидаги
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
“Бюджет
ташкилотларини ҳаражатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби” хаққидаги Қарори 5 - бюджет ташкилотларининг барча харажатларининг амалга ошириш тартибининг асосини ташкил этди, ЎзР Молия вазирлигининг “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида” вақтинчалик низом 6 - тизимдаги барча мажбуриятларни қабул қилиниши ва амалга оширилиши, назоратни ташкил қилиш тартибларини белгилади, ва хоказолар. Бу қабул қилинган қарролар ва йўриқномалар қаторида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 54-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори 7 алоҳида этибор касб этади-ки, унинг ахамияти ғазначилик ва молия органларини кадрларини қайта ўқитиш ва бюджет ташкилотларининг хам мутахассисарини қайта тайёрлаш масалаларни хал қилишга қаратилган. Бу борада Ўқув марказига Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси ва давлат молияларини бошқариш масалалари бўйича дарсликлар, ўқув дарсликлари ва илмий-методик ишланмаларни тайёрлаш ва тарқатиш юклатилган. Мазкур қўлланма шу вазифани бажаришга қаратилган бўлиб, бунда Ғазначиликни жорий қилиш борасидаги қатор долзарб масалалар ёритилган. Ўқув қўлланма уч қисмдан иборат бўлиб биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазначилик ижросини жорий этилиши ва ривожининг назарий асосларини ёритиш мақсадида, Давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг асосий тушунчалари, Давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг халқаро тажрибаси, Давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг асосий элементлари ва асосий фаолият тузилмалари, Республикада ғазначилик тизимини жорий этилишининг объектив асослари, Ғазначилик тизимини жорий этилиши билан боғлиқ ислохотлар, Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг ҳуқуқий-меъёрий асослари келтирилган. 3 26.08.2004 й. N 664-II 4 28.02.2007 й. N ПҚ-594 5 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори ЎзР ВМ 19.07.2007 й. 148-сон 6 Молия вазирлиги 63-сон 05.05.2005. Буйруғи Билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 21.05.2005 й. N 1475 рўйхатга олинган 7 Постановление Кабинета министров Республики Узбекистан от 20.03.2007 г. № 54 7 Иккинчи қисмда Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазначилик ижросинининг амалётига доир масалалар келтирилган. Бунда: Ғазначилик тизимида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш, Ғазначилик тизимида нарх наво мониторингини амалга ошириш, Ғазначиликда молиявий мажбуриятларнинг қабул қилиниши ва тўловларнинг амалга оширилиши, давлат бюджетининг ғазначилик ижросида бюджет маблағлари харажатларининг касса ижроси ва назоратини амалга ошириш, ва ғазначиликда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритиш тартибига доир амалий масалалар ёритилган. Учинчи қисм Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазначилик тизимини такомиллаштиришнинг истиқболларига бағишланган бўлиб, бунда ғазначилик тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий - функционал асослари, давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболи ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона тизимини ташкил этиш каби долзарб масалалар ёритилган. Ўқув қўлланма аввалам бор Молия вазирлиги Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказининг тингловчиларига, молия тизимида фаолият юритаётган ҳизматчиларга, Давлат молияси, ва Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси иҳтисослиги бўича бакалавр ва магистр даражасини олиш мақсадида таълим олаётганлар, аспирантлар ва бошқа илмий изланиш билан машғул мутаҳасизларга мўлжалланган. Мазкур ўқув қўлланмада ёритилган масалалар кенг миқёсдаги масаллаларни ёритганлиги, ва ёриталган масалалар янги ва нисбатан мураккаб бўлганлиги учун, рисола кўпроқ шу соҳада ишловчи ва малакасини оширувчилар, илмий ходимлар, аспирантлар, магистрантлар учун мўлжалланган бўлсада, ундан олий ўқув юрт талабалари, иқтисодий ва банк- молия коледжлари ўқитувчилари ва ўқувчилари учин хам қўлланилиши тавфсия этилади. 8 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling