Молиявий бошкариш


Download 124.5 Kb.
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi124.5 Kb.
#1029990
  1   2
Bog'liq
Adham Moliyaviy boshqaruv


Молиявий бошкариш


Режа:

1.Бошкариш тугрисида умумий тушунча.


2.Молиявий менежмент- бозор шароитида самарали бошкарув тизимининг омили сифатида.
3.Молиявий бошкаришнинг автоматлаштирилган тизими.
1. Бошкариш тугрисида умумий тушунча.
Бошкариш - аник натижаларга эришиш учун объектга максадли йуналтирилган холда таъсир килишнинг шакллари ва усуллари йигиндисидир. Бошкариш инсон фаолиятининг барча сохаларига хосдир. Шунингдек, бошкариш сохаларининг мухим сохаларидан бири молиявий фаолиятни бошкариш хисобланади.
Молиявий бошкаришда Хар кандай бошкариш тизим каби бошкаришнинг объекти ва субъектлари ажратилади. Бошкариш объекти сифатида турли молиявий муносабатлар турлари майдонга чикади. Молиявий муносабатларни таснифланиши буйича бошкариш объектлари 2 асосий турга ажратилади: давлат молиясини бошкариш ва корхоналар молиясини бошкариш. Шунга мувофик равишда бошкариш субъектлари сифатида: корхоналарнинг молиявий хизмат тизими ва молиявий органлар, солик органлари киритилади.
Молиявий бошкарувни амалга оширувчи барча ташкилий структуралар мажмуаси молиявий аппарат деб аталади.
Молиявий бошкарув куйидаги функционал элементлардан ташкил топади:
-Режалаштириш; Хар кандай субъект режалаштириш жараёнида узининг молияваий холатини бахолашйдива молиявий ресурсларни купайтириш имкониятларини шакллатириш имкониятларини аниклайди. Режалаштириш жараёнидаги бошкарув карорлари молиявий ахборотлар тахлили асосида кабул килинади.
-Оператив бошкариш- молиявий ресурсларни кайта таксимлаш ёрдамида харажатларни минимумида максимал самара олиш максадини кузловчи хамда оператив тахлил асосида ишлаб чикиладиган тадбирлар комплексини узида акс эттиради.
-Назорат-бошкариш элементи сифатида режалаштириш ва оператив бошкариш жараёниа амалга оширилади. Унинг ёрдамида режалаштирилган молиявий ресурслардан фойдаланишни фактик натижаларини солиштириш ва кушимча молиявий имкониятларни аникланади.
Молиявий бошкаришда стратегик ва оператив бошкариш бир биридан фарк килади. Стратегик бошкариш максадли дастурларни реавлизация килишда молиявий ресурслар хажмианиклаш, истикболдаги молиявий башорат килиш оркали молиявий ресурсларни аниклашни узида акс эттиради.
Стратегик бошкариш Уз.Р. Олий мажлиси, президент аппарати, Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Оператив бошкариш молия тизими аппаратининг бош вазифаси хисобланиб: Молия вазирлиги, Махаллий молиявий бюошкариш органлари, корхоналарнинг молиявий хизмат тихзимлари киритилади.
ХХ асрнинг 2 ярими жахон хужалигида революцион хам эволюцион бурилиш даври булди. Натижада илмий техник тараккиётнинг кескин авж олиши ва жахон хужалиги товар ишлаб чикаришнинг кескин усиши барча сохаларда булганидек бошкарувнинг илмий концепцияларида хам тараккиётлар булишига олиб келди. Натижада замонавий молиявий менеджмент концепцияси мустакил шакллана бошладики унинг асосий муаммоси сифатида корхоналар молиявий муносабатлари, пул маблагларини айланишининг ички ва ташки омилларини таъсирига асосланган холда самарали ташкил этиш масалаларини уз ичига ола бошлади.
Бозор иктисодиети хужалик субъектлари оркали ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараенида бозордаги талаб ва таклиф, аник истеъмолчилар талаблари, ишлаб чикарувчи учун максимал фойда олиш имкониятини тугдирувчи махсулот ишлаб чикаришни кузда тутади.


2.Молиявий менежмент- бозор шароитида самарали бошкарув тизимининг омили сифатида.
Бошкарувнинг бозор шарт- шароитлари, Узбекистон иктисодий истикболлари ва менталитети учун хусусиятли хисобланувчи бошкарув тизимини шакллантиришни, мамлактимизда шакллантирилаетган бозор иктисодиети ахоли учун реал иктисодий эркинлик мавжуд булишини назарда тутади. Менежмент корхоналар бошкарувининг самарали тизими сифатида бундай имкониятларга эгалигини тасдиклайди.
Узбекистон республикаси ташкилотлари, корхоналари ташки мухитини урганиш (тадибркорлик фаолиятининг ташкилий- хукукий асослари, товарлар, хизматлар, молиявий бозорлар, бахоларни шакллантириш тизимлари, бухгалтерия хисоби тизимлари) ва уларнинг асосий фаолият сохаларини урганиш тахлили(маркетинг тадкикотлари, молиявий менеджмент, ишлаб чикариш, сотиш жараёнлари, бухгалтерия хисоби ва персоналларни бошкариш) шуни курсатадики, баъзи корхоналар имконият даражасида бундай ташки мухит узгаришлари натижасидаги ноананавий янги муаммоларни анъанавий усуллар воситасида узига хос фаолият сохаларини мослаштиришга харакат киладилар.
Шунинг учун замонавий шарт шароитларда айрим корхоналар олдида асосий вазифа сифатида ташки мухит узгаришларига уз фаолият сохаларини тезлик билан мослаштира олиш ва вужудга келган муаммоларни осонлик билан уз фойдаси хисобига хал этиш масаласи юзага келади. Худди шунингдек Хар кандай корхонанинг асосий фаолият сохаларидан бири молиявий менежмент хисобланади. Молиявий менежмент- корхоналарда молиявий ресурслар ва капиталларни бошкариш хисобланади.
Молиявий менежментнинг фаолият тури сифатида 2 та йирик сохани куриш мумкин:
-Корхона рахбарияти томонидан карорлар асосида молиявий ресурслар ва капиталларни бошкаришни уз ичига олувчи ички хужалик фаолияти;
-корхона ва бошка хужалик субъектлари уртасидаги молиявий муносабатларни урнатиш жараёнидаги амалга ошириладиган молиявий ресурслар ва капиталларни бошкаришнинг ташки жараени.
Бошкарув тизими бошкарилаётган объектларга зарурий таъсирини таъминлайди. Бошкарув фаолияти одатда ташкилотнинг маъсул шахслари уртасида ва махсус бугинлари уртасида таксимланади. Бошкарув тизими бугинлари чизикли, функцинал, чизикли - функционал, функционал- чизикли ва бошка турли комбинацияларда булиши мумкин.
Молиявий менежмент - корхоналар бошкарувининг умумий максадларига эришишга йуналтириш учун амал киладиган тизимдир Россиялик иктисодчи Л.Павлованинг такидлашича, «молиявий менежмент бир томондан аник конуниятлар ва ахамиятга эга булган бошкарилувчи тизим, иккинчи томондан эса - корхона умумий бошкарув тизимининг бир кисми булган бошкарувчи тизимдир»1 деб такидлайди. Бунда бошкариладиган тизим хисобланувчи молиявий менежмент сезиларли равишда давлатнинг соликлар, бахо, иш хаки ва бошка дастаклари воситасидаги таъсир этиш сохаси назарда тутилади. Бошкарилувчи тизим сифатида эса молиявий менежмент бошкарув карорлари окимларга таъсир этувчи бошкарув объекти хисобланишини назарда тутилади.
Албатта молиявий менеджмент давлатнинг эски молия-кредит механизми воситасидаги маъмурий бошкарув механизмини акс эттирмайди, чунки молиявий менеджмент иктисодий эркинликка асосланган иктисодий тизим шароитида фаолият юритувчи хужалик субъектлари узаро ички манффатларига асосланган холдаги бошкарув тизими эски бошкарув тизими хамчиликларини бартараф этиш имкониятига эгадир. Масалан, Иктисодчи Бирман А.М.нинг фикрича «Кейинги 10 йилликнинг асосий хамчилиги, режалаштириш, рагбатлантириш ва бошкариш тизимидаги хамчиликлар хисобланиб, бошкарувнинг амалдаги холати корхоналар узларининг захираларини яширишга, режани бажариш имкониятига эга булиш ва тегишли моддий мукофотларни олиш учун ташаббусни ушлаб туришга харакат килганлар»1. Муаллифнинг бу фикрида иктисодиётни самарали бошкаришнинг асосий дастаги сифатида молия мухим роль уйнаши таъкидланади. Молиявий бошкарувнинг замонавий тизими хисобланган молиявий менеджментнинг асосий максади иктисодий субъектлар уртасида узаро ижтимоий адолатлилик тамойиллари асосида иктисодий манфаатлар таксимотига эришиш хисобланади.
Молиявий менеджментнинг мухим услубий асоси сифатида уни ташкил килишнинг умумий тамойилларини аниклаб олиш хисобланади. Бу уз навбатида молиявий менеджмент харакат фаолиятини аниклаб олиш учун, уни амал килишини умумий мезонларини аниклаб олиш учун зарур хисобланади. Шуни хисобга олиш керакки молиявий менеджмент корхоналар ички доирасида эмас, балки доимий равишда бюджет, бюджетдан ташкари фондлар, банклар ва бошка кредиторлар, молия кредит муассалалари, институционал инвесторларнинг узаро муносабатларида хам акс этади..
Айрим холларда, молиявий менеджмент, режалаштириш, рагбатлантириш, алохида элементларнинг узаро мувофиклиги, вариативлиги, максадли йуналтирилганлиги кабиларни уз ичига олувчи бошкарувни ташкил килишнинг умумий тамойиллари билан хам бир таъсир доирасида булади.Албатта биз таъкидлаганимиздек, молиявий менеджмент тизимининг шаклланиши хужалик субъектларининг иктисодий мустакиллиги яъни тадбиркорлик фаолиятининг кенг имкониятларини шаклланиши билан белгиланади. Бунда, бюджет билан узаро соликли муносабатлар тизимини шаклланиши, корхоналар асосий ва айланма маблагларни шакллантиришда кредит ва инвестицион усулларнинг шаклланиши, бозор механизмлари асосида корхоналар иктисодий фаолиятидаги турли хатарлар буйича масъулият, фойдани таксимлаш имкониятини корхоналар ихтиёригага утиши ва бошка омиллар хисобланади. Шунинг учун хам молиявий менежмент концепциясини урганишнинг асоси- тадбиркорлик фаолияти хисобланади деб таъкидлашимиз мумкин.
Тадбиркорлик- мулкдан фойдаланиш, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар курсатиш натижасида тизимли фойда олишга йуналтирилган мустакил, хатар билан боглик фаолиятдир. Молиявий менежмент билан хужалик юритишга самарали таъсир этувчи молиявий жараенлар узаро боглик.
Молиявий менеджмент корхоналар молиявий фаолиятида молиявий ресурслардан фойдаланиш ва улардан фойдаланишнинг самарали йуналишларини танлаб олишни уз ичига олиб, бу жараён тахлил, режалаштириш, бошкарув, молиявий карор кабул килиш жараёни билан богликдир. Буни куйидаги чизма оркали куриб утишимиз мумкин.
Юкоридаги молиявий менеджментнинг комплекс вазифалари иктисодий фаолиятнинг молиявий натижаларини мохияти нуктаи назардан бахолаш элементларини уз ичига олади. Чунончи махсулот реализацияси натижасида олинган тушум таркибида фойданинг салмоги, корхонанинг мавжуд активлари таркибида ишчан активларнинг салмоги яъни айланма ва асосий капиталларнинг салмоги ва бошка тизимли бахолаш асосида молиявий бошкарув механизмини ташкил килиш молиявий менеджментнинг комплекс вазифалари каторига киради.
Бошкарувнинг молиявий механизмини амал килиши молиявий курсаткичлар ва жараёнлар хакидаги аналитик, режали ахборотларни шакллантириш, урганиш ва тартибга солиш билан узвий равишда боглик булади. Аксарият холларда молиявий режалаштириш ва молиявий тахлил корхонада амалга оширилаётган молиявий ишларнинг мустакил сохалари хам хисобланади. Жорий ва оператив молиявий ишлар эса уз навбатида режалаштириш ва тахлилга асосланади.

1-чизма.
Молиявий менежментнинг таркиби

















Комплекс вазифалар














































Реализация, фойда, капиталлар харакати, рентабеллик, асосий фондлар, айланма маблаглар, молиявий холат, даромад ва харажатлар баланси ва бошкалар
















Функционал секциялар








































Режалаштириш




Тахлил




Тартибга солиш
































































Перс-пек-тив режа-лаш-тириш

Жорий режа-лаш-тириш

Опе-ратив режа-лаш-тириш




Опера-тив тахлил

Ком-плекс тах-лил

Дои-мий режани тугри-лаш




Дои-мий карорлар

Алтернатив карорлар

Му-рак-каб карорлар




Шуни ахолида таъкидлаймизки тахлил блоки узлуксиз равишда ахборотларни йигиш, хисобини юритиш ва умумлаштиришни уз ичига олади. Режалаштириш блокида эса Хар кандай бизнес режанинг охирги хулосаси тайёрланади.


Молиявий менеджментнинг вазифалари, тамойиларини аниклаб берувчи молиявий бошкарувнинг узига хос 3 жихатларини мавжуд:
Молиявий менеджмент учун молиявий- хукукий шарт шароитлар яратиб берувчи ташкилий жихатлар;
Бошкарув карорларининг мезонлари сифатида охирги фойда ва рентабеллик молиявий курсаткичларини танлаб олиш;
Даромадлари ва харажатлар баланси оркали Хар кандай иктисодий фаолият самарадорлигини доимий назорати.
Юкоридаги молиявий менеджментнинг 3 асосий жихатларига асосланган холда шуни таъкидлаш лозимки молиявий менеджментнинг самарали фаолияти аввало бошкарув карорлари учун зарурий ахборотлар билан таъминланишига асосланади.
Иктисодий субъектлар пул маблагларини шакллантириш, мавжуд молиявий ресурслардан окилона фойдаланиш ва ялпи даромадни таксимлаш ва кайта таксимлаш жараенини комплекс бошкарув тизимини уз ичига олувчи молиявий менежмент тизими хозирги кунда мухим иктисодий ахамиятга эгадир.
Менежмент тизимида Хар кандай вазифани хал килиш, бошкарув карорларини кабул килишда хамида 4 турдаги таъминотни талаб килинади: иктисодий, математик, техник ва турли хилдаги иктисодий, молиявий маълумотлар таъминоти молиявий бошкариш учун зарурий карор кабул килишади. Тулик иктисодий асосланган ахборотлар асосида амалга оширилиши максадга мувофик. Бундаги асосий масала олинган маълумотларни узига хос хусусиятлари, ахамияти ва уларни корхоналарда такрор ишлаб чикаришга таъсир этувчи омиллар таъсир даражаси нуктаи назардан гурухлаш, курсаткичлар тизимини шакллантиришда тегишли манба сифатида фойдаланиш корхоналарнинг келгуси такрор ишлаб чикариш жараёни жадаллаштириш ва ресурслардан имконият даражасида самарали фойдаланиш учун молиявий карор кабул килишда мухим рол уйнайди.
Хар кандай бизнес буйича корхона фаолиятининг бошланишида биринчи навбатда куйидагилар хисобга олинади:
-Корхона активларининг оптимал таркиб ва микдори;
-Молиялаштиришнинг манбалари ва уни оптимал таркибини шакллантириш;
-Корхоналарни тулов кобилияти ва молиявий баркарорликни таъминловчи молиявий фаолиятни жорий ва истикболлик бошкаришни ташкил килиш хусусиятларини куриб чикадиган булсак, уларни урганиш учун зарурий механизмларга эга булишимиз зарур хисобланади.
Молиявий бошкарув тизимининг ташкилий структураси.






Корхоналарда молиявий бошкарув тизимининг хукукий ва меёри таъминоти































Бошкарувчи тизимлар







Молиявий бошка-рувнинг ташкилий струк-тураси

Молиявий булим-лардаги кадрлар

Мо-лия-вий инс-тру-ментлар

Мо-лия-вий усул-лар

Молия-вий ха-рактер-даги ахбо-ротлар

Молия-вий бошка-ришнинг техник восита-лари



















Бошкариш жараёни
















Бошкарувчи объектлар



















Молиявий ресурсларнинг манбалари

Молиявий ресурслар

Молиявий муносабатлар













Ахборот окимлари







Пул окимлари
















Ишлаб чикариш




























Материал окимлар













Ахборот окимлари

Молиявий натижалар




Бозор







Пул окимлари
















Ахборотлар окимлари










Юкоридаги чизмадан куриниб турибдики корхоналардан молиявий бошкарув тизимини ташкил килишда ахборотлар окимлари мухим рол уйнайди. Бошкарувчи тизимларнинг таркибида ахборот таъминотлари алохида элемент сифатида курилади ва бундай ахборотлар таъминоти ишлаб чикариш жараёнидаги операцион, молиявий ва инвестицион фаолият натижалари хисобланади. Чунончи, ахборот окимлари сифатида ишлаб чикаришдан олинган ахборотлар, бозорлардан олинган ахборотлар ва бюджет, мулкдорлар ва хамкорлардан олинадиган ахборотларни кузатамиз. Корхоналарда ишлаб чикаришдан олинадиган ахборотлар сифатида корхонада махсулот реализацияси тугрисидаги ички ахборотлар ва уларнинг бирламчи хамда кайта таксимлаш натижасидаги молиявий натижалар буйича тегишли ахборотлар хисобланади. Бундай ахборотлар ички ахборот манбаларидан олинади.


Ахборотларнинг ташки манбалари сифатида корхона томонидан ишлаб чикариладиган товарлар бозор конюктураларининг узгариши билан боглик ахборотлар, бюджетга туланган соликлар тугрисидаги ахборотлар, хамкорларлар тугрисидаги ахоротлар киритилади.
Пул ресурсларининг вактли киймати пул ресурслари объектив амал килувчи тавсифи хисобланади. Хар кандай хужалик субъекти молиявий бошкарув тизими учун мазкур концепция алохида мухим ахамият касб этади модомики, аналитик хисоб китобларда турли даврларда тупланган пул окимлари солиштирилади.
Бошкариш тизимида бошкарадиган тизимлар ва бошкариладиган тизимлар узига хос рол уйнайди. Бошкариладиган тизимлар узига хос объектларга эга булиб бундай объектлар сифатида корхоналарнинг активлари ва пассивларини куриб утилади.
Молиявий бошкарув тизимининг умумий тарзда тизимлаштирадиган булсак куйидаги шаклга эга булади:

  • умумий молиявий тахлил ва режалаштириш;

  • корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш(корхонанинг молиявий манбаларини бошкариш);

  • молиявий ресрсларни таксимлаш(инвестицион сиёсат ва активларни бошкариш).

Молиявий тахлил ва режалаштириш




























БАЛАНС




Активларни бошкариш

Асосий воситалар

Хусусий капитал

Капиталларни бошкариш
(пассивларни бошкариш)




Жорий активлар

Жалб килинган капитал




Молиявий бошкариш фаолитининг бундай сохасига ажратилишини мантики корхонанинг мухлий ва молиявий холатини акс эттирувчи хисобот шаклларининг асоси сифатида бухгалтерия баланси хисобланади.


Ишбилармон фаоллик асоси- корхонанинг иктисодий потенциалини усиб бориши хисобланади. кандайдир инвестицион лойихаларга капитал жамгариш воситасида тадбиркор аник давр мобайнида авансланган капитални кайтариб олишни балки кузланган фойдани олишни кузда тутиши лозим. Бундай фойдани бахолаш яъни мазкур лойиха фойдалими ёки йукми?- деган дилеммани ечиш инвестициялардан келгуси тушумларни башорат килишга асосланади.
Бундай пул окимларини бошкариш учун зарурий булган карорлар кабул килиш молиявий хужалик фаолиятининг натижаларини динамик курсаткичлари хисобланвчи бухгалтерия хисоби ахборотлар тизимига таянади.
Молиявий хужалик фаолиятининг ахборотлар таъминоти узига хос мураккаб структурани ташкил килади ва турли омиллар: бошкариш даражаси, ахборотларни макесадли йуналиши, улардан фойдаланучиларниг таркиби билан аникланади.Корхоналар даражасида бошкарув карорлари кабул килишнинг асосий ахборотлар манбаи бухгалтерия хисоботлари хисобланади. Бозор иктисодиёти шароитида бухгалтерия хисоби функцияси нафакат хужалик фаолияти фактларини кайд этиш тизими хисобланади балки хисобланган натижаларни ишончлилик табиатини кузда тутувчи молиявий хисоб китоблар технологиялари хисобланади.
Молиявий хисоб китоб технологиялари капиталистик ишлаб чикариш муносабатларини айдо булиши билан шаклланган булиб мустакил фан сифатида тегишли молиявий хисоб китоб технологиялари тургисидаги билимлар Х1Х асрларда пайдо булди. Бу даврларда молиявий хисоблаш технологияларини «тижорат хисобкитоблари», «тижорат арифметикаси» тушунчалари билан таникли булган. Х!Х асрда тезлик билан содир булган иктисодий усиш ва иктисодий тараккиёт ишлаб чикариш жараёнидаги ахборотларни шу кадар купайтирдики бундай ахборотларни бошкарув карорлари кабул килиш учун йигиш ва уларни кайта ишлаш масаласи муаммога айланиб колди.
Корхоналарни самарали ишлаб чикариш жараёнини бошкариш ва хам харажат килган холда юкори фойда олиш масалалари айнан шу даврдаги ракобат мухитининг шакллантирган зарурати булиб колди. Айникса ХХ асрнинг 2 ярмидаги илмий техник тараккиётнинг содир булиши, инсоният олдига янги муаммоларни кундаланг килиб куйдики бундай муаммолар каторига ресурслар такчиллигининг папйдо булиши дунё иктисодиётидаги кескин интеграция, континентлар уртасидаги мураккаб богликликлар, ишлаб чикарувчи корхоналар уртасидаги кескин ракобат ва бошка глобал муаммолар киритилиб турли хил ишлаб чикариш муносабатларини экстенсив ривожлантиришни эмас балки интенсивлаштиришни зарур килиб куйди. Бундай шароитда самарали бошкариш тугрисидаги янги назариялар пайдо булди. Бошкариш деган суз бу албатта карор кабул килиш деган тушунчани англатади. Корхоналар молиясини бошкариш корхонанинг молиявий фаолиятини бошкариш сифатида реализациядан тушган тушум ва унинг таксимот объектлари молиявий бошкаришнинг асосий объекти хисобланади.


3. Молиявий бошкаришнинг автоматлаштирилган тизими.
Иктисодиётда бозор муносабатларига утиш жамият ижтимоий иктисодий хаётининг барча сохаларига ахборотлаштириш сохасида эришилган энг сунги ютукларни тадбик этиш суръатларини хгоятда тезлаштириб юборди. «Ахборотлаштириш» атамаси Махаллий куп терминалли ахборот хисоблаш тизимлари ва омавий хизмат курсатиш тармокларини яратиш туфайли илк бор пайдо булган.
Ахборотлаштириш кишилик жамиятининг барча сохаларига кириб бормокда. Якин йилларда иктисодчининг иш жойини компьютерсиз тасаввур килиш кийин ва бу универсал техниканинг имкониятлари мутахассислар томонидан тулик даражада фойдаанилиши керак. Компьютерда ишлашни билиш иктисодчиларни ишга кабул килишдаги талаблардан бири экани тасодифий хол эмас.
Бошкарув шакллари ва усулларини такомиллаштириш фан техника тараккиёти ютуклари, электрон хисоблаш машиналари ва бошка техник воситалар ёрдамида ахборотни жамлаш, ишлаб чикиш, узатиш конунлари ва усулларини урганиш билан шугулланувчи ахборотлаштиришни янада ривожлантириш асосида утади. Ахборотлаштиришнинг усул ва воситалари янги ёки замонавий деб аталувчи автоматлаштирилган ахборот технологиялдари куринишида хам амалга оширилмокда. Шундай давр келдики, унда жамият, ишлаб чикаришни салохияти ва илмий даражаси ЭХМларнинг микдорий куввати ва ахборотларни улар ёрдамида кайта ишлашни такомиллаштириш даражаси билан белгиланади.
Инсоннинг ахборот ишлаб чикиши буйича имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар билан куроллантириш- ахборотлаштириш саноатини жадал ривожлантиришни талаб этувчи энг мухим техник иктисодий вазифадир.
Бунда янги, хали илмий адабиётлардан мустаххам жойлашиб улгурмаган тушунчалар- «Ахборотлашган иктисодиёт» «Ахборотлашган ресурслар», ахборотлар бизнеси. Азборотлар тизимини бошкариш ва хоказо юзига келади.
Ахборот тушунчаси лотинча «informatio» сузидан олинган булиб , бирон бир далил, вокеа, хъодисани баён килиш, тушунтиришни билдиради.
Корхоналар молиясини автоматлаштирилган тизимда бошкариш жараёнининг асоси корхоналарда молиявий бошкарувнинг ахборотлар тизимини мавжудлиги хисобланади.
Корхоналар модлиявий бошкарув тизимининг ахборотлар манбаларини 2 турга яъни ички ахборотлар манбалари ва ташки ахборотлар манбаларитга ажратамиз.
Ахборотлар ресурсларининг манбалари мавжуд экан, биз бевосита корхоналар молиясини автоматлаштириган тизимда бошкариш асосига эга хисобланамиз.
Иктисодий ахборот - ахборотнинг энг мухим турларидан бири хисобланади. Иктисодий ахборотлар ишлаб чикариш жараёнлари, моддий ресурслар, бозорлар, банк, ва молия муассасалари фаолияти билан тугридан тугри богликдир.
Чунончи, иктисодий ахборотларнинг таркибий кисмларидан бири сифатида молиявий ахборотларни хам куриб утамиз.
Авоматлаштирилган молиявий ахборотлар тизимларининг мажмуаси жамият инфратузилмаси хусусан, молиявий инфратузилмасининг энг мухим таркибий кисми булади.
Мамлакатимиз товарлар ва молия бозорининг шиддат билан ривожланиши жамият хаётининг барча жабхаларида ахборотлаштириш жараёнларининг жадаллик билан усиши учун кучли туртки булади. Ахборотларнинг ва ишлаб чикариш-хужалик, бошкарув фаолияти ва фойдаланувчиларнинг турли туман категорияларига ахборотли хизмат курсатишнинг ролини бахолашга ёндошиш узгармокда. Давлатнинг конунчилик ва тартибга солувчи фаолияти натижасида микро ва макроиктисодий объектлар даражасида ишлаб чикилаётган хисоб статистика маълумотларининг ишончлилиги, уз вактидалиги ва конунийлигига талаб усмокда. Ишлаб чикариш ва бизнеснинг ахборотлар билан хамкорлик килиши, соликларнинг йигилиши туликлиги ва уз вактидалигининг зарурий шарти булиб, колди, бу холат бугунги кунда энг турли, шу жумладан молиявий иктисодий ахборотларнинг асосий истеъмолчиси давлатнинг мавжуд булиши ва гуллаб яшнашини борган сари купрок даражада белгилайди.
Ахборот технологиялари асосида молиявий фаолият даражасида куйидаги вазифаларни хал этиш мумкин:
1) корхонанинг молиявий фаолияти тугрисидаги маълумотларни кайта ишлаш;
Корхонанинг молиявий фаолияти холати тугрисида даврий назорат хисоботларини тузиш.
Дастурий таъминот ёрдамида маълумолар базасидаги нарсалар тушкилотда молиявий карор кабул килишда иштирок этувчи мутахассисларга тегишли даврий ва махсус хисоботларда узгаради. Курсатилган молиявий ахборотни олиш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси икки элементдан ташкил топиши лозим:
- Корхонанинг молиявий фаолиятини бахолаш асосида жамланадиган молиявий ахборотлар;
- бошкариладиган объектнинг режалаштирилган ахволини белгиловчи режалар, стандартлар, бюджетлар ва бошка меёрий хужжатлар.
Автоматлаштириш тарихан ишлаб чикаришда бошланган ва сунгра офисга таркалган, бошида факат майда-чуйда котибалик ишини автоматлаштириш максадига эга булган. Коммуникация воситалари ривожланган сари офис технологияларини автоматлаштириш мутахассис ва бошкарувчиларни кизиктириб колди, улар бунда уз мехнати самарадорлигини ошириш имкониятини курадилар.



Download 124.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling