254.Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга биноан харажатлар қандай гуруҳланади?
====
#Ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатлари, фавқулодда зарарлар
====
Ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари
====
Доимий ва ўзгарувчан харажатлар
====
Давр ва ўзгарувчан харажатлар
++++
254.Ўзгарувчан харажатлар деб қандай харажатларга айтилади?
====
#Маҳсулот ҳажми ўзгаришига боғлик тарзда ўзгарувчи харажатларга айтилади
====
Тўғри ва эгри харажатларга айтилади
====
Бевосита ва билвосита харажатларга айтилади
====
Келгуси даврда солиқ базасидан чегириладиган харажатларига айтилади
++++
255.Маҳсулотнинг режадаги таннархи билан ҳақиқий таннархи уртасида қандай фарқ бор?
====
#Режа таннархи харажатларнинг кутилган даражасини, ҳақиқий таннарх эса унинг реал ўлчовини билдиради
====
Режа таннархи ҳақиқий таннархдан кам бўлади
====
Режа таннархи ҳақиқий таннархдан норматив ўзгаришларига фарқланади
====
Фарқ йўқ
++++
256.Доимий харажатлар бу-?
====
#Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган харажатларга
====
Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган давр харажатларига
====
Маъмурий ва бошқарув харажатлар
====
Барча турдаги иш ҳақи харажатлари
++++
257.Давр харажатлари таркибига қандай харажатлар киради?
====
#Сотиш харажатлари, маъмурий-бошқарув харажатлари, муомала харажатлари, тижорат ва бошқа умумхужалик харажатлари
====
Сотиш харажатлари, маъмурий бошқарув харажатлари
====
Умумсех ва умумкорхона харажатлари
====
Амортизация, телефон учун тўлов, ижара ҳақи
++++
258.Ўзбекистон Республикасида йиллик молиявий ҳисобот шаклларига қайси шакллар киритилган?
====
#Бухгалтерия баланси, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
====
Бухгалтерия баланси, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот, ишлаб чиқариш қарорлари тўғрисидаги ҳисобот
====
Бухгалтерия баланси, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
====
Бухгалтерия баланси, Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот, Меҳнат ҳисоботи
++++
Do'stlaringiz bilan baham: |