Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Сотиб олувчини белгилаш (6 ва 7-бандларни қўллаш)


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Сотиб олувчини белгилаш (6 ва 7-бандларни қўллаш) 
Б13 
МҲХС 10 «Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар» даги кўрсатмадан сотиб 
олувчини – сотиб олинувчи устидан назоратга эга бўладиган тадбиркорлик субъектини – 
белгилашда фойдаланиш лозим. Агарда бизнес бирлашуви содир бўлса, аммо МҲХС 10 даги 
кўрсатмани қўллаш бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг қайси бири сотиб олувчи 
эканлигини аниқ кўрсатмаса, Б14-Б18 бандлардаги омиллар ушбу қарорни қабул қилишда кўриб 
чиқилиши лозим.
Б14 
Асосан пул маблағи ёки бошқа активларни ўтказиш орқали ёки мажбуриятларни қабул қилиш 
орқали амалга оширилган бизнес бирлашувида, сотиб олувчи бўлиб одатда пул маблағи ёки бошқа 
активларни ўтказадиган ёки мажбуриятларни қабул қиладиган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. 
Б15 
Капиталдаги улушларни айирбошлаш орқали амалга оширилган бизнес бирлашувида, сотиб олувчи 
бўлиб одатда ўзининг капиталдаги улушларини эмиссия қиладиган тадбиркорлик субъекти 
ҳисобланади. Бироқ, умумий маънода «қайта сотиб олишлар» деб номланадиган айрим бизнес 
бирлашувларида, эмиссия қиладиган тадбиркорлик субъекти бўлиб сотиб олинувчи ҳисобланади. 
Б19-Б27 бандлар қайта сотиб олишларни ҳисобга олиш бўйича кўрсатмани таъминлайди. Бошқа 
ўринли далиллар ва ҳолатлар ҳам капиталдаги улушларни айирбошлаш орқали амалга оширилган 
бизнес бирлашувида сотиб олувчини белгилашда кўриб чиқилиши лозим, жумладан: 
(a) 
бизнес бирлашувидан кейин бирлашган тадбиркорлик субъектидаги нисбий овоз бериш 
ҳуқуқлари – Сотиб олувчи одатда шундай бирлашадиган тадбиркорлик субъектики, бунда 
унинг мулк эгалари гуруҳ сифатида бирлашган тадбиркорлик субъектида овоз бериш 
ҳуқуқларининг энг йирик қисмини сақлаб қолади ёки қабул қилади. Мулк эгаларининг 
қайси гуруҳи овоз бериш ҳуқуқларининг энг йирик қисмини сақлаб қолишини ёки қабул 
қилишини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти ҳар қандай ғайриоддий ёки махсус овоз 
бериш келишувлари ва опционлари, варрантлар ёки конвертацияланадиган қимматли 
қоғозлар мавжудлигини кўриб чиқиши лозим. 
(б) 
бошқа ҳеч қайси бир мулк эгаси ёки мулк эгаларининг ташкилий гуруҳи йирик овоз бериш 
улушига эга бўлмаганда, бирлашган тадбиркорлик субъектида йирик озчилик овоз бериш 
улушининг мавжудлиги – Сотиб олувчи одатда шундай бирлашадиган тадбиркорлик 
субъектики, бунда унинг ягона мулк эгаси ёки мулк эгаларининг ташкилий гуруҳи 
бирлашган тадбиркорлик субъектидаги йирик озчилик овоз бериш улушига эга бўлади. 
(в) 
бирлашган тадбиркорлик субъекти бошқарув органининг таркиби – Сотиб олувчи одатда 
шундай бирлашадиган тадбиркорлик субъектики, бунда унинг мулк эгалари бирлашган 
тадбиркорлик субъекти бошқарув органининг кўпчилик аъзоларини сайлаш ёки тайинлаш 
ёки озод этиш ваколатига эга бўладилар. 


МҲХС 3 
20 
©
МҲХС Фонди 
(г) 
бирлашган тадбиркорлик субъектининг юқори раҳбариятининг таркиби – Сотиб олувчи 
одатда шундай бирлашадиган тадбиркорлик субъектики, бунда унинг (собиқ) раҳбарияти 
бирлашган тадбиркорлик субъектининг раҳбариятида устунликка эга бўлади. 
(д) 
капиталдаги улушларни айирбошлаш шартлари Сотиб олувчи одатда шундай 
бирлашадиган тадбиркорлик субъектики, қайсики бошқа бирлашадиган тадбиркорлик 
субъектининг 
ёки 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
капиталдаги 
улушларининг 
бирлашишдан олдинги ҳаққоний қиймати устига мукофот тўлайди. 
Б16 
Сотиб олувчи одатда шундай бирлашадиган тадбиркорлик субъектики, бунда унинг (масалан 
активларда, даромадларда ёки фойдада баҳоланган) нисбий ҳажми бошқа бирлашадиган 
тадбиркорлик субъекти ёки тадбиркорлик субъектлари ҳажмидан аҳамиятли тарзда йирикроқдир. 
Б17 
Иккитадан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қамраб оладиган бизнес бирлашувида, сотиб 
олувчини аниқлаш, шу ўринда, бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг қайси бири бирлашиш 
ташаббуси билан чиққанлигини ҳамда бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг нисбий 
ҳажмларини кўриб чиқишни ўз ичига олади.
Б18 
Бизнес бирлашувини амалга оширишдан шаклланган янги тадбиркорлик субъекти сотиб олувчи 
бўлиши шарт эмас. Агарда янги тадбиркорлик субъекти бизнес бирлашувини амалга оширишда 
капиталдаги улушларни чиқариш учун шаклланган бўлса, бизнес бирлашувидан олдин мавжуд 
бўлган бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг бири Б13-Б17 бандлардаги кўрсатмани қўллаш 
орқали сотиб олувчи сифатида белгиланиши лозим. Аксинча, товон сифатида пул маблағини ёки 
бошқа активларни ўтказадиган ёки мажбуриятларни қабул қиладиган янги тадбиркорлик субъекти 
сотиб олувчи бўлиши мумкин. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling