Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади. МД тақсимланишидан олдин товар сотилиши керак. Баҳо мулкдорларга маҳсулот сотишдан келиб тушиши мумкин бўлган пул маблағларининг ўлчамини аниқлайди ва навбатдаги тақсимлаш жараёнлари учун бошланғич асос сифатида майдонга чиқади. Баҳо товарларга бўлган талаб ва таклифни тартибга солади ва шу орқали такрор ишлаб чиқаришга ўз таъсирини кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида баҳо нафақа ва ҳатто минимал иш ҳақини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган кўрсаткич ҳисобланади. Агар давлат баҳоларни тартибга солмаса, ижтимоий тўловларни ўзгартиришга ва минимал иш ҳақини оширишга мажбур бўлади. Ҳозирги пайтда дунёнинг жуда кўп мамлакатларида давлат сотсиал аҳамият касб этувчи муҳим товарларнинг баҳосини бошқариб турибди. Баҳо, шунингдек, божхонавий тартибга солишда ва божхона даромадларини ундиришда давлат томонидан фойдаланилади. Масалан, айрим мамлакатларда божхона божлари айрим товар гуруҳлари бўйича сотиб олиш баҳоси бўйича эмас, балки ҳақиқатдагисидан кескин фарқ қилувчи норматив баҳолар бўйича ундирилади. Шунга мос равишда (бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда) бюджетнинг даромадлари ва мамлакат ички бозоридаги баҳолар миқдори ошади. Молия ва кредит мустақил иқтисодий категориялар ҳисобланишади, лекин кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида кўп ҳолларда улар бир-бири билан боғлиқ бўлади. Улар ҳамкорликда кенгайтирилган асосда корхоналар пул фондларининг доиравий айланишига хизмат қилади. Кредит банк тизими ва махсус молия-кредит институтлари томонидан амалга ошириладиган ссуда фондининг ҳаракатини ифодалайди. Банк кредити сифатида соф кўринишда тушуниладиган кредит давлатга бевосита боғлиқ эмас. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида унинг роли этарли даражада аниқланган - бу даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик узилишни қоплаш усули ҳисоб-ланади. Бироқ, бир вақтнинг ўзида, кредит - бюджет дефитсити ва бюджет-касса узилишини (навбатдаги даромадлар келиб тушгунга қадар бюджет харажатларини қоплаш учун банк хизматлари зарур бўлган пайтда) қоплашнинг муҳим шакли. Ўз навбатида, агар бюджет маблағлари тижорат банкларининг ҳисобварақларида сақланаётган бўлса, бу банклар учун муҳим ссуда манбаидир. Кредит молиядан (молиялаштиришдан) ўзининг қайтари- лувчанлиги ва муайян фоиз ҳисобига берилиши билан билан фарқ қилади. Бир вақтнинг ўзида, ҳар икки ҳолатда ҳам улар пул маблағларининг ҳаракатланишини ифодалайди ҳамда кредит ва молия пул муносабатларининг чегарасидан (доирасидан) четга чиқмайди. 10. Қандай қайта тақсимлаш натижасида иккиламчи ёки келиб чиқувчи даромадлар ташкил топади? хўжалик юритувчи субъектлар даромадлари ва жамғармаларидан энг самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида маблағларни тармоқлараро ва ҳудудий қайта тақсимлаш билан; ишлаб чиқариш соҳаси билан бир қаторда ноишлаб чиқариш соҳасининг (маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, бошқарув ва ҳ.к.) ҳам мавжудлиги билан; аҳолининг турли ижтимоий қатламлари ўртасида даромадларни қайта тақсимлаш билан. Юқорида баён этилган қайта тақсимлашлар натижасида иккиламчи ёки “келиб чиқувчи” даромадлар ташкил топади. Бундай даромадларга ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқ-ларида олинган даромадлар, солиқлар (жисмоний шахс-лардан олинадиган даромад солиғи ва бошқалар) киради. Иккиламчи даромадлар МДдан фойдаланиш борасидаги якуний нисбатларни шакллантириш учун хизмат қилади. 11. Молия қандай қилиб умумийлик харектерига эга Жамиятнинг товар-пул муносабатларига ўтиши муноса-бати билан иқтисодий категория сифатида молия умумийлик характерига эга бўлади. Бироқ, ҳатто ана шундай шароитда ҳам давлат эҳтиёжларини қондиришнинг пулсиз характерга эга бўлган усуллари сақланиб қолиши мумкин. Бунинг содда ва тушунарли мисоли сифатида ёппасига ҳарбий мажбу-риятни кўрсатиб ўтиш мумкин. Молиянинг тарихий характерга эга эканлиги ҳар қандай давлат ўз функсияларини амалга ошириш учун зарур бўлган жамғармаларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг тизимини яратади, деган хулосани чиқаришга имкон беради. Бунда турли давлат ва тузумларда жамғармаларни шакл-лантириш ва улардан фойдаланишнинг шакллари ва методлари бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бу ерда гап ундиришнинг шакллари тўғрисида эмас, балки унинг объектлари тўғрисида кетаяпти. Ана шундай объектлар сифатида ҳар доим мулк ва даромад майдонга чиқади. Ундириш шакллари тўғрисида гапириладиган бўлса, у ҳолда ҳатто антик грек давлатларидаёқ тўғри (бевосита) солиқлар билан биргаликда эгри (билвосита) солиқлар ҳам пайдо бўлган. Тўғри (бевосита) солиқлар эр ва мол эгаларидан олинган. Уруш даврларида эса мулкий солиқ жорий этилган. Эгри (билвосита) солиқлар божхона божлари ва савдога солиқ шаклларида майдонга чиққан. 12. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида молиянинг назорат функсияси нималарга йўналтирилган. Бозор иқтисодиётига асосланган ҳар қандай жамиятда молиянинг назорат функсияси ижтимоий ва хусусий ишлаб чиқаришнинг динамик ривожланишини таъминлашга, илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга, миллий хўжалик-нинг барча бўғинларида иш сифатини узлуксиз яхшилашни молиявий таъминлашга йўналтирилган. У ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини тўлиқ қамраб олади. Иқтисодий рағбатлантиришни ошириш, моддий, меҳнат, молиявий ресурслар ва табиий бойликлардан оқилона ва тежамкор фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотмаларни қисқартириш, хўжасизлик ва исрофгарчиликнинг олдини олиш молия назорат функсиясининг мақсадларидандир. Молия назорат функсиясининг энг муҳим вазифаларидан бири молиявий масалалар бўйича қонунчиликнинг белги-ланган муддатларда, аниқ ва тўла ҳажмда ижро этилишини, бюджет тизими, солиқ хизмати, банклар олдидаги молиявий мажбуриятлар, шунингдек, ҳисоб- китоблар ва тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро мажбурият-лари бажарилишининг ҳам ўз вақтида ва тўла амалга оширилишини текшириш ҳисобланади. Молиянинг назорат функсиясини бажариш жараёнида молия, банк, суғурта, божхона ва солиқ органлари муҳим рол ўйнайди. Мазкур хизматларнинг ходимлари молиявий режалаштириш жараёнида, бюджет тизимининг даромадлар ва харажатлар қисмининг бажарилишида молиявий назоратни амалга оширадилар. Бозор муносабатларининг ривож-ланиши шароитида назорат ишларининг йўналиши, молиявий назоратнинг шакл ва методлари тубдан ўзгаради. Молиянинг функсиялари молия механизми орқали амал-га оширилади. Бу механизм миллий хўжаликдаги молиявий муносабатлар ташкилий шаклларининг мажмуини, марказ-лаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини, молиявий режалаштириш методларини, молия ва молиявий тизимни бошқариш шаклларини, молиявий қонун- чиликни ўз ичига олади. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида сифат жиҳатидан янги бўлган молия механизми қўлланилади. Бу, энг аввало, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг бюджет тизими, нобюджет фондлари, мулкий ва шахсий суғурта органлари ва бошқалар билан бўлган ўзаро муносабатларига тегишлидир. 13. Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принципларини тушунтиринг? Молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент молиявий сиёсат ҳисобланади. Шу боис молиявий бошқарув-нинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосла-нади. Қисқа қилиб айтганда, молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги фаолиятидир. Бу фаолият давлатга юклатилган вазифаларни бажариш учун этарли миқдорда ва керакли муддатда молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. Сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. Сиёсий таъсир объйекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки сотсиал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида сўз юритилади. Молиявий сиёсат давлат фаолиятининг нисбатан муста-қил соҳаси бўлиб, бир вақтнинг ўзида ижтимоий фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу ерда унинг иқтисодиёт, сотсиал соҳа, ҳарбий ислоҳотлар ёки халқаро муносабатлар бўлиши принтсипиал аҳамиятга эга эмас. Сиёсат, сиёсий таъсир ва сиёсий раҳбарлик қуйидаги уч элементлардан таркиб топади: бош мақсадни аниқлаш ва қўйиш ҳамда жамият ҳаётининг маълум бир даврига хос қўйилган мақсадларга эришиш учун эчилиши зарур бўлган истиқболдаги ва яқин кунлардаги вазифаларни аниқлаб олиш; қўйилган мақсадларга қисқа муддатларда эришила-диган, яқин даврдаги ва истиқболдаги вазифалар эса оқилона тартибда ҳал қилинадиган муносабатларнинг методлари, воситалари ва конкрет шаклларини ишлаб чиқиш; қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадр-ларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш. Демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёж-ларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликниDownload 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling