16 Молиявий бошқарув ҳақида малумот беринг?
Молиявий сиёсат давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишнинг воситаси бўлиб ҳисобланади ва шу маънода ёрдамчи ролни ўйнайди. Бир вақтнинг ўзида давлат сиёсатининг бошқа – миллий, геосиёсат, ҳарбий – йўналишлари ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик керак. Ана шу барча беш йўналишнинг (иқтисодий, ижтимоий, миллий, геосиёсат, ҳарбий) йиғиндиси (мажмуи) давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида хизмат қиладиган молиявий сиёсатнинг мазмунини аниқлаб беради.
Молиявий сиёсат молиявий бошқарувнинг таркибий қисми сифатида бошқарувнинг олий органларига тегишлидир. Мамлакатнинг субъектлари даражасида молиявий сиёсат борасида қарорларнинг қабул қилиниш имкониятлари чекланган ва маҳаллий ҳокимият органларининг функсиялари унчалик катта эмас. Уларнинг бу функсиялари ўз бюджетларини шакллантириш ва ишлатиш ҳамда маҳаллий солиқларни қабул қилиш ва уларнинг маблағ-ларини ишлатиш масалалари билан чекланади.
17 Эмиссия сиёсатини тушунтиринг?
Эмиссия сиёсати ва миллий валютанинг барқарорлиги пул сиёсатининг йўналишларидир. Эмиссион сиёсат муомала учун зарур бўлган пулнинг миқдорини аниқлашдан ташқари яна бошқа бир йўналишга эга. Бу йўналиш бюджет даромадларини кўпайтиришдир. Ана шу йўналиш алоҳида эҳтиёткорликни талаб этади. Чунки маълум бир миқдорий чегарадан ўтилганидан сўнг пул тизими инфляцияга мойил (таъсирчан) бўлиб қолади, яъни бюджет даромадларининг реал қадрсизланиши содир бўлиши мумкин. Агар қандайдир бир сабабларга кўра давлат ўз пул тизимини тартибга солишга қодир бўлмаса, мамлакатнинг иқтисодий хавфсиз-лигига путур этади. Чунки бундай шароитда мамлакатнинг миллий валютаси бошқа кучли валюталарнинг экспансиясига қарши тура олмайди ва миллий бойликдан маҳрум бўлиб қолиш мумкин (ўзаро ҳисобга олишлар, актсияларни сотиб олиш ва ҳ.к.лар орқали).
18 Иқтисодий ислоҳатларнинг янги босқичида Ўзбекистонда молиявий сиёсатнинг асосий вазифалари қайсилар?
Ўзбекистонда молиявий сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджети молиявий аҳволининг барқарорлигини таъминлаш;
бюджет даромадлари ва харажатларининг очиқ, шаффоф ва ошкора бўлишини ташкил этиш;
давлат харажатларини биринчи навбатда модернизатсия қилиш ва тегишли таркибий ўзгаришларни амалга ошириш асосида иқтисодиётни инновацион асосда ривожланишини таъминлашга йўналтириш;
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш;
давлат бюджети дефитситини йўл қўйилган энг кам даража доирасида (ЯИМнинг 3-4%и атрофида) чеклашга йўналтирилган қатъий молиявий сиёсатни амалга ошириш;
маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини янада мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатларни такомил-лаштириш;
бюджет интизомига қатъий риоя қилиш;
давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бириктириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини мустаҳкамлаш;
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи молиявий базани яратиш, эркин меҳнат ва ишбилармонлик асосида аҳоли турмуш даража-сини кескин ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
солиқ юкламасини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш;
солиқ контсептсияси ва сиёсатини такомиллаштириш, солиқларнинг иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:
солиқ тизимининг ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий, табиий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлан-тирувчи таъсирини ошириш;
корхоналар зиммасидаги солиқ юкламасини камай-тириш, қўшилган қиймат ва фойда солиғи ставкаларини камайтириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни жонлантиришга туртки бериш;
солиқ тушумлари таркибини тубдан ўзгартириш, ресурслар, мол- мулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришнинг прогрессив тизимини такомиллаштириш;
солиқ сиёсати белгилаб берган чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этувчи тегишли молия-солиқ механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлашни янада кенгайтириш орқали кредит сиёсатини такомиллаштириш;
миллий валютани ҳақиқий конвертатсия қилишни жорий этиш, пул алмашув тартибини янада соддалаштириш, сўмнинг барқарорлигини таъминлаш;
ижтимоий ҳимоянинг манзилли бўлишига, молиявий маблағларнинг ижтимоий ёрдамга ҳақиқатда муҳтож аҳоли қатламларига этиб боришини таъминлаш;
маҳаллий бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган умумдавлат солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш ва бошқалар.
19 Молия ҳақида нималарни биласиз?
Хоҳлаган нарсани гапирсин ҳамма
20. Миллий валютани муомилага киритиш тарихини айтиб беринг?
Ҳар қандай мустақил давлат ўзининг мустақил пул бирлигига эга бўлишни хоҳлайди ва бу мустақил давлат-чиликнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Лекин собиқ СССР ҳудудида эндигина мустақилликка эришган давлатлар ўша пайтдаги шароитда то ўз миллий пул тизимларини барпо этгунга қадар “рубл”дан умумий ҳолда фойдаланиб туришлари иқтисодий зарурият эди. Бошқа чора йўқ ҳам эди. Чунки сиёсий мустақилликка эришилгани билан собиқ иттифоқдош республикаларнинг бир-бирига қарам қилиб ташланган иқтисодиётлари бир кунда мустақил яшаб кета олмасди. Натижада Ҳамдўстлик давлатларининг кўпчи-лиги то ўз валютасини киритишга этарли шароит яратгунга қадар “ягона рубл ҳудуди”да қолишга хоҳиш билдиришди
ва улар 1992 йил октябрда “ягона рубл ҳудуди” тўғрисидаги битимни имзолашди. Кейин Ўзбекистон ва Россия ҳукумат-лари, Марказий банклари пул тизимларини бирлаштириш ҳақидаги икки томонлама шартномага қўл қўйишди.
1993 йил намунасидаги янги рубллар Ўзбекистон ҳудудига этиб келгандан кейин мазкур битим ва келишувлар Россия Федератсияси ҳукумати томонидан бир томонлама тўхтатилди.
Бундан сал олдинроқ, яъни 1993 йилнинг 10 майида Қирғизистон тўсатдан ўз миллий валютаси – сомни муомалага киритди. Холбуки, Ҳамдўстлик давлатларидан бирортаси ўз миллий пул бирлигига ўтишга қарор қилса, бу ҳақда бошқа аъзоларни уч ой олдин расман огоҳлантириш шартлиги ҳақида махсус давлатлараро битим бор эди.
Қирғизистонда рубл ўрнига сомнинг муомалага киритилиши ва Россия Федератсияси шартномаларни бекор қилиши туфайли 1993 йил кузига келиб, ягона рубл ҳудуди яратиш ғояси барбод бўлди.
Бу ҳодиса Ҳамдўстлик давлатлари иқтисодиётига катта зарар этказди, иқтисодий ислоҳотлар самарасини сезиларли даражада пасайтириб юборди, унинг илк натижаларини йўққа чиқарди. Ўзбекистонда эндигина шаклланиб кела бошлаган молия ва пул муомаласи тизимини қайтадан жар қирғоғига келтириб қўйди. Мамлакат иқтисодий ҳаёти ўз маромида давом этиши учун зарур воситалардан бири бўлмиш пул тизими ва пул бирлигисиз қолди. Иқтисодий ҳаёт қисқа муддат ичида яна бир бор бутунлай издан чиқиш хавфи остида қолди.
Зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида параллел тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон”ларни муомалага киритиш тўғрисида”ги қарори асосида 15 ноябрдан бошлаб сўм купонлар муомалага киритилди. “Сўм – купон”ларнинг 1, 3, 5 ва 10 сўмликлари Англияда ишланган бўлса, 25, 50, 100 сўмликдан 10 минг сўмликкача бўлган қисми ўз пул фабрикамизда босиб чиқарилди.
Пул белгиларини ишлаб чиқиш ғоятда мураккаб, кўп меҳнат ва юқори аниқлик талаб этадиган жараён бўлиб, унга эришиш юксак техник ва технологик тайёргарликни тақозо қилади. Ўта қисқа фурсат ичида, яъни 1993 йилдаёқ замонавий техника ва технология асосида пул, бошқа қимматли қоғоз ва танга ишлаб чиқара оладиган “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси қуриб ишга туширилди.
“Ягона рубл ҳудуди”си ғояси барбод бўлганлигига боғлиқ кўплаб салбий оқибатларни бартараф этишни сўм-купонлар ўз устига олди ва ўта қисқа фурсат ичида Ўзбекистон ўзининг тўлақонли пул
бирлиги – сўмни 1994 йил 1 июлдан муомалага киритиш учун зарур иқтисодий шароит ярата олди.
Миллий валютанинг муомалага киритилиши мамлакат-нинг молиявий сиёсат тарихида янги босқични бошлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |