Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Корхона молиявий сиёсатининг мақсадини айтиб беринг?
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
21 Корхона молиявий сиёсатининг мақсадини айтиб беринг?. Корхона молиявий сиёсатининг мақсади қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: рақобат кураши шароитида корхонанинг соғлом фаолият кўрсатишига эришиш; йирик молиявий муваффақиятсизликлардан ва касодга (банкротга) учрашдан ҳимояланганлик; рақиблар билан курашда етакчи ликка (лидер бўлишга) эришиш; корхонанинг бозор қийматини кўпайтириш; корхона иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини ошириш; фойдани максималлаштириш; харажатларни минималлаштириш; рентабелли фаолиятни таъминлаш ва бошқалар. 22 Молиявий сиёсатнинг йўналиши бўлган кредит сиёсатининг мазмунини ва унинг амалга оширилиш йўлини айтиб беринг? Кредит сиёсати ҳам молиявий сиёсатнинг йўналиши бўлиб, у мамлакат кредити тизими орқали амалга оширилади. Кредит тизими ссуда капиталининг фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ўз навбатида, ссуда капитали такрор ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланиб, айланма маблағларни тўлдириш ва инвести-тсиялар учун маблағларнинг қарзга олинишини таъминлайди. Иқтисодиётнинг кредит сектори ўртача фойда нормасини тенглаштириш учун ҳам хизмат қилади. Фоиз ставкасининг даражаси жамиятдаги иқтисодий фаолликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. У асоссиз даражада юқори бўлса, қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин: кредитларнинг қайтарилмаслиги; ишлаб чиқариш соҳаси ва хизматлар соҳасида маҳсу-лотлар нархининг ўсиши; қарзга олувчилар рентабеллик даражасининг пасайиши ва бунинг оқибатида солиққа тортиладиган базанинг қисқариши; ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши; такрор ишлаб чиқариш жараёни субъектлари даромад-ларининг пасайиши натижасида ички истеъмол бозорининг торайиши. Аксинча, кредитнинг арзонлашуви ишлаб чиқаришнинг соғломлашувига, товарлар массасининг ортишига, товарлар ва хизматлар баҳосининг пасайишига ва ана шуларнинг натижасида эса, такрор ишлаб чиқариш жараёни субъектлари даромадларининг ошишига, солиққа тортиш базасининг кенгайишига ва пировард натижада бюджет даромадларининг кўпайишига олиб келади. Бож сиёсатининг мазмуни ва унинг ўзига хос бўлган хусусиятлари нималардан иборат? Бож сиёсатини молиявий сиёсатнинг йўналиши сифатида қараш билан биргаликда уни солиқ ва баҳо сиёсатларининг ҳам бир қисми сифатида эътиборга олиш керак. Чунки солиқлар ва божлар (бож йиғимлари) товар ва хизматларнинг баҳосига бевосита таъсир кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида бож сиёсати мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатишнинг ўзига хос бўлган усулига ҳам эгадир. Усулнинг ўзига хослиги шундаки, бу сиёсат бир томондан, мамлакат ички бозорига импорт қилинаётган товарлар ва хизматларни кенгайтириши ёки чеклаши, иккинчи томондан эса, мамла-катдан товарлар ва хизматлар экспортини рағбатлантириши ёки унга тўсқинлик қилиши мумкин. Масалан, мамлакатда ўхшаши бўлмаган технологик асбоб-ускунани импорт қилишга юқори ставкали бож йиғими ўрнатилса, бу нарса мамла-катдаги ишлаб чиқарувчиларнинг инвестицион имконият-ларини камайтиради, ички ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини пасайтиради, импорт қилинадиган маҳсулот-ларнинг салмоғини оширади. Ҳар қандай мамлакатнинг бож сиёсати бумеранг ҳаракатига эгадир. Чунки бож ундиришнинг чекловчи ёки рағбатлантирувчи ставкаларининг жорий этилиши кўп ҳолларда амалиётда худди шундай жавоб чораларининг қўлланилишига олиб келади. Бож сиёсати йўналишининг танланиши мамлакатнинг иқтисодий аҳволига мос келиши керак. Масалан, бугун мамлакатимиз озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж товарларининг қайсидир бир турларини импорт қилишга мажбур бўлсак, бу ҳолат бож ставкаларида ўз аксини топмоғи лозим. Аммо бож ставкалари рағбатлан-тирувчи бўлса, у ҳолда мамлакатдаги товар ишлаб чиқарувчилар хорижий товарлар билан рақобат қила олмай қолади. 24. 2 Жаҳон уришидан кейинг йилларда Совет давлатининг молиявий сиёсатини тушунтириб беринг? Тарихий тараққиётнинг турли босқичларида давлат ўз олдига қўйган вазифаларнинг мазмуни ва талабларидан келиб чиққан ҳолда молиявий сиёсатнинг мазмуни ва шакллари ҳам ўзгариб боради. Масалан, Шўролар молия-вий сиёсати ўзининг моҳияти жиҳатидан том маънода мустамлака давлатининг молиявий сиёсати эди. Шу сабаб собиқ СССР даврида юритилган молиявий сиёсати Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига кескин салбий таъсир кўрсатди. Собиқ Иттифоқ молиявий сиёсатнинг яна бир ўзига хос хусусияти шунда эдики, у даврда мамлакат тараққиётини таъминлашда молиявий сиёсатнинг ролига этарлича баҳо берилмади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ва энг аввало, иқтисодий соҳада молиявий муносабатларнинг роли бузиб кўрсатилди. Молия ва молиявий дастакларнинг фаол роли инкор этилиб, молиявий сиёсат мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган зарур усулларни ишлаб чиқишга ожизлик қилиб қолди. Узоқ даврга мўлжалланган контсептсияларни ишлаб чиқишда иқтисодий самарадорлик ўрнига кўпроқ сиёсий ғояларнинг асос қилиб олиниши, шу боис иқтисодий жиҳатдан кам самара беради-ган, қисқа муддатли фойда олишни кўзлаб амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётни қийин аҳволга олиб келди. Ўзбекистон Республикасида айни даврда амал қилаётган молиявий сиёсатнинг мазмунини яхшироқ тушуниб олиш учун собиқ шўролар даври ҳамда мустамлакачиликдан қутулган давлатларда молиявий сиёсатнинг айрим жиҳатлари ҳақида қисқача ахборот бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Сиёсий мустақилликка эришган давлатнинг иқтисодий мустақил давлатга айланиб кетиши ўз-ўзидан амалга ошиб кетаверадиган ҳодиса эмас. Лекин давлат, иқтисодий, айниқ-са, молиявий мустақилликка эриша олмаса, уни том маънода мустақил давлат, деб бўлмайди. Мустамлака зулмидан қутулган давлатни молиявий қарамлик исканжасида сақлаб қолишдан манфаатдор кучлар ҳамиша топилади. Биринчи навбатда собиқ мустамлакачи давлат ва ундаги мустамлака юрт иқтисодиётини ўз фойда-сига ишлатиб ётган турли гуруҳларда шундай интилиш бўлади. Масалан, ХХ аср бошида ва иккинчи жаҳон урушидан сўнг Осиё, Африка ва Лотин Америкасида ўнлаб давлатлар мустақилликка эришди. Лекин сиёсий мустақилликни қўлга киритган давлатларнинг асосий қисми молиявий жиҳатдан аввалги мустамлакачи давлатларга қарамлигича қолаверди. Мустамлакачи давлатлар эса собиқ мустамлакалари иқти-содиётида ўз нуфузларини сақлаб қолиш, уларда молиявий мустақилликка эришиш учун қилинаётган хатти-ҳаракатларга зимдан зарба бериш, илм-фан ривожига тўсқинлик қилиб, ишлаб чиқаришнинг фан ютуқлари ва юқори интеллектни талаб қиладиган соҳалари тараққиётини чеклаш, уларни арзон ишчи кучи ва хомашё минтақалари сифатида сақлаб қолиш учун турли воситалар ўйлаб топишди. 25. Молиявий сиёсат энг аввало нимага йўналтирилган? Молиявий сиёсатнинг ўзига хос бўлган энг асосий хусусияти шундан иборатки, бу сиёсат мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига ва иқтисодий муваффақиятларга узлуксиз равишда таъсир кўрсатиб туришга йўналтирилган бўлиши керак. Бундай сиёсат аҳолининг турмуш даражаси ошишини таъминлаб ва давлат даромадларининг миқдорини кўпайтириб, молиявий хўжаликка нисбатан энг юқори натижаларни бериши мумкин. Молиявий сиёсатнинг ана шунга йўналтирилганлиги орқали унинг қуйидаги энг асосий мақсадини аниқлаш мумкин: жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, аҳоли турмушининг даражаси ва сифатини ошириш учун молиявий шароитларни яратиш молиявий сиёсатнинг энг асосий мақсадидир. 26. Молиявий тизим тушинчасини тушунтиринг? “Молиявий тизим” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принтсипиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объйектив равишда янгича ёндошувни тақозо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молиявий тизим қуйидаги икки соҳага бўлинади27: давлат молияси ва маҳаллий молия; хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Ўз навбатида, молиявий тизимнинг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин: давлат бюджети; бюджетдан ташқари давлат мақсадли фондлари; давлат кредити. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат: тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси; молиявий воситачилар молияси; нотижорат ташкилотлари молияси. Юқорида келтирилганларни чизмали кўринишда қуйи-дагича ифодалаш мумкин: 27. Давлат мақсадли фондларини тушунчасини тушунтиринг? Бюджетдан ташқари давлат мақсадли фондлари (давлат мақсадли фондлари) олдиндан белгиланган маълум муддат-ларда тузилиши ёки доимий равишда мавжуд бўлиши мумкин. Бу фондларнинг вужудга келиши давлат бюд-жетининг қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслигидан қатъий назар маблағлар мақсадли манбаининг зарурлиги билан белгиланади. Биринчи навбатда, бу ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш, ишсизликни камайтириш ва бошқа худди шундай бир қанча муҳим ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга тегишлидир. Бу фондлар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш давлат томонидан ўзига хос бўлган шакллар ва методлар ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам уларни молиявий тизимнинг “давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида ажратилиши мақсадга мувофиқдир. Маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирил-ганлиги белгиси бўйича бюджетдан ташқари давлат махсус фондларини қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин: ижтимоий мўлжалланган (йўналишга эга бўлган) давлат махсус фондлари; тармоқлараро ва тармоқ характерига эга бўлган давлат махсус фондлари. Айрим ҳолларда ҳудудий йўналтирилган(мўлжалланган) давлат мақсадли фондлари ташкил қилиниши мумкин. Давлат мақсадли фондлари молиявий тизим “давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: Республика йўл фонди; Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи; Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди; Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия фонди. 28. Нотижорат ташкилотлари нима? Нотижорат ташкилотлари юридик шахс бўлиб, фойда олиш уларнинг асосий мақсади эмас ва уларда олинган фойда иштирокчилар ўртасида тақсимланмайди. Уларнинг қаторига ижтимоий, хайр-эҳсон, маданий, маърифий, илмий, бошқарув, соғлиқни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, фуқаролар ва ташкилотларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни ечиш, юридик хизматлар кўрсатиш ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларга эришиш учун ташкил этилган ташкилотлар киради. Нотижорат ташкилотларнинг олдига қўйилган мақсадлар хилма-хил бўлганлиги учун бу соҳанинг жуда кенг ва ранг-баранг бўлиши, табиийдир. Нотижорат соҳанинг бир гуруҳ корхоналари, асосан, ўз аъзоларининг иқтисодий манфаатларига, маълум тоифадаги шахсларнинг ривожланишига хизмат қилади. Иқтисодиётнинг бу соҳаси28, одатда, давлат секторининг биринчи, тижорат секторининг иккинчи эканлиги инобатга олинган ҳолда учинчи сектор деб ҳам юритилади29. 29. Нотижорат асосда хўжалик юритишнинг асосий хусусиятларини тушунтиринг? Нотижорат асосда хўжалик юритишнинг асосий хусуси-ятлари қуйидагилардан иборат: фаолиятнинг фойда олишга эмас, балки маълум бир миссияга эришишга йўналтирилганлиги; эълон қилинган мақсадларга эришиш учун олинган фойдадан восита сифатида фойдаланиш; бозор хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ва фаоли-ятнинг ижтимоий самарадорлигини биргаликда қўшиб олиб бориш. Нотижорат ташкилотлари фаолиятининг молиявий ман-балари қуйидаги беш асосий гуруҳдан ташкил топади: бюджет маблағлари; тижорат фаолияти: товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган тушум; актсиялар, облигатсиялар, бошқа қимматли қоғозлар ва омонатлар бўйича олинадиган даромадлар; нотижорат ташкилотнинг мулкидан, нотижорат ташки-лотларининг ёрдами асосида тузилган хўжалик жамият-ларининг фаолиятидан олинадиган даромадлар; тижорат тузилмалари ва хусусий шахсларнинг ҳомийлик ёрдамлари; таъсисчилардан доимий равишда ва бир вақтнинг ўзида тушиб туриши мумкин бўлган тушилмалар; қонун билан таъқиқланмаган бошқа тушилмалар (маса-лан, кўнгиллиларнинг меҳнат сарфлари, ресурсларни жалб қилиш бўйича ўтказилган тадбирлар (лотереялар, ауктсион-лар, кўнгилхўшлик, маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирлардан)дан келган тушилмалар. 30. Унитар (ягона) давлатларда бюджет тизими қандай бўғинлардан ташкил топган? Унитар (ягона) давлатларда бюджет тизими қуйидаги икки бўғиндан иборат: давлат бюджети; кўп сонли маҳаллий бюджетлар (шаҳарлар, округлар, қишлоқ округлари бюджети). Унитар шаклдаги хорижий давлатларда маҳаллий бюджетлар ўзларининг даромадлари ва харажатлари билан давлат бюджетининг таркибига кирмайд Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling