Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Америкалик иқтисодчи А.Леффернинг солиқ контсептсиясини айтинг


Download 361.26 Kb.
bet56/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

197. Америкалик иқтисодчи А.Леффернинг солиқ контсептсиясини айтинг.
197. Америкалик иқтисодчи А.Леффернинг солиқ контсептсияси ҳам ўта машҳурликка эришди. У ўзи ишлаб чиққан график модел ёрдамида солиқларнинг юқори ставкалари иқтисодий ўсишнинг суръатларини пасайтиради, деган хулосага келди. Бу олимнинг тавсиялари 1980-1990-йилларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида амалга оширилган солиқ ислоҳотларининг асосини ташкил қилди.
198. Сотсиал-демократик оқимда молия масалалари.
198. Сотсиал-демократик оқимда молия масалалари. Шу даврнинг ўзида иқтисодиёт фанида сотсиал-демократик оқим ривожланиб, у К. Маркс ва Ф. Энгелснинг россиялик издошлари томонидан амалга оширилди. Барча сотсиал-демократлар учун умумий ҳолат, бу молиявий ҳаёт воқеликларини тадқиқ этишда юзаки ёндошиш бўлиб, назарий ишланмаларнинг ҳокимият учун сиёсий курашнинг бир дақиқалик эҳтиёжларига бўйсундирилганлиги билан характерланади. Бу оқимнинг яққол намояндаси В.И.Ленин (1870-1924 йиллар) эди.
Октябр давлат тўнтарилишига қадар ёзилган В.И.Ленин ишларининг асосий мазмуни Россия молиявий сиёсатни танқид қилишдан иборат бўлган. Мақолалари ва чиқишларида у бюджетнинг даромадлар ва харажатлар тизимини танқидий кўриб чиққан, эгри (билвосита) солиқларнинг ижтимоий тавсифини очиб берган ва Октябр давлат тўнтарилиши арафасида давлат молиявий аҳволининг аянчли эканлигини кўрсатган.


199. О„збек олимларининг молиявий қарашлари

199. Молия фанининг пайдо бўлиши ва тараққиётига аждод-ларимиз буюк ҳисса қўшишганлиги ҳақида мазкур дарслик-нинг 1.5- параграфида қисқача баён бериб ўтдик. Лекин ХВИ асрдан бошлаб, яъни юртимизда “мусулмон уйғониш” даври тугашига боғлиқ равишда иқтисодий таълимотлар, жумла-дан, молия соҳасида ҳам эътиборга молик илмий асарлар сони камайиб, сифати ҳам пасая бошлади.


Бу салбий тендентсия Марказий Осиёни чор Россияси босиб олган даврда янада кучайди. Ўзбекистон Россия империяси таркибида бўлган пайтда бу ерда иқтисод ва молияга оид асарлар ёзиш деярли тўхтаб қолиши объйектив сабабларга боғлиқ эди. Негаки, мазкур масалалар тўлалигича Россия империясининг Ўзбекистонни бошқариш учун ташкил этган махсус генерал- губернаторлик маҳкамаси томонидан амалга оширилар ва мустамлака юртнинг фуқароларига молия фани масалалари билан шуғулланишга рухсат берил-мас эди. Чунки бу ҳолатда юртимиздан олиб чиқиб кети-лаётган моддий ва молиявий бойликларнинг миқдорини эрли халқнинг вакиллари билиб қолишлари мумкин эди.
Ўзбекистон совет даврида ҳам моҳият жиҳатидан том маънодаги мустамлака давлат бўлиб қолаверди. Бу даврда ҳам Ўзбекистоннинг иқтисодиёти бир томонлама, яъни фақат Марказнинг
манфаатларига хизмат қилишга мослаштириб ривожлантирилди, СССРнинг асосий хомашё базаларидан бирига айлантирилди.
Ўзбекистон Совет Сотсиалистик Республикаси ҳудудида яратилаётган ялпи ички даромад ва миллий даромаднинг ҳақиқий миқдорини Москвадаги марказий иқтисодий идора-ларнинг раҳбарларигина билишар ва бу давлат сири эди. Чунки юртимизда фаолият кўрсатаётган энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари Иттифоқ мулки бўлиб, шу сабабдан уларнинг даромадлари ҳам СССРнинг даромадлари ҳисоб-ланарди. Иттифоқ марказига бўйсунувчи мазкур корхона-ларнинг солиқ ва тўловлари ҳам Иттифоқ бюджетининг даромадлари таркибига киритилган ва унинг даромад манбалари ҳисобланар эди. Ана шу сабабларга кўра, яъни худди Россия империяси давридагига ўхшаб, Ўзбекистон ҳудудида унинг корхоналари ва халқи томонидан ярати-лаётган даромадлар миқдорини бу иттифоқдош республика фуқаролари билиб қолмасликлари учун собиқ Иттифоқ раҳбарияти барча воситаларни ишга солган.
1931 йили Тошкентда махсус молия институти ташкил этилди. Мазкур олий ўқув юрти Ўрта Осиё ва Қозоғистон (Совет даврида Марказий Осиё шундай ном билан аталган) иттифоқдош республикалари молия вазирликлари, бошқа барча вазирлик ва идоралари тизимларининг молия бўлин-малари учун олий маълумотли молия мутахассис-ларини тайёрлар эди.
Ўзбекистонда молия соҳасида махсус олий ўқув юрти ташкил этилгани билан унинг профессор-ўқитувчилари батамом Иттифоқ марказларидан юборилган мутахассис-лардан иборат эди. Яъни ўша даврларда Тошкент Молия институти ва бошқа олий ўқув юртлари иқтисодиёт факул-тетларининг талабаларига ҳам молия фанини Россиядан юборилган асосан христиан миллатларига мансуб олимлар ўқитишган.
Лекин 1940-йилларга келиб, Ўзбекистоннинг ўзбек миллатига мансуб олий маълумотли илк молиячи мутахас-сислари пайдо бўлишди. Бу ҳолат улар ичидан Иттифоқ ва Ўзбекистон давлат бюджетлари ўртасидаги муносабатларни тушуна оладиган ва бу борада фикрлар айта оладиган ўзбек мутахассислари ва олимларининг ҳам пайдо бўлишига замин ярата бошлади. Лекин, қатор объйектив сабабларга кўра, энг аввало, собиқ Иттифоқнинг бу масалага айнан ўгай кўз билан қараганлиги, Марказий Осиёдан молия фанига кимдир кириб қолишини хоҳламаслиги сабабли ўзбек молиячи мутахассис-лари бу соҳада илмий даража олишлари учун яна узоқ йиллар кутишларига тўғри келди.
Демак, Тошкент Молия институтининг илк ўзбек ўқитув-чилари 1940-йилларда пайдо бўлишган. Ана шулардан бири кейинчалик иқтисод фанлари доктори, профессор даражасига этишиб, Шўролар даврида Ўзбекистонда ягона бўлган “молия” кафедрасини 30 йил бошқарган, ўзбек молия фани-нинг отаси Ҳикмат Раҳимович Собиров эди.
Собиқ Шўролар даврида Ўзбекистонда молия фанининг тараққиётида ва унинг назарий масалаларини тадқиқ этишда ўзбекистонлик молиячи олимлардан дотс.Қ.А.Яҳъёев, дотс. А.Ф.Красников, дотс. Ф.Ш.Шамсиддинов, дотс.Х.М.Муратов, дотс.Ҳ.Ҳ.Муҳамедназаров, фаннинг ривожига муайян ҳисса қўшишган.
Ўзбекистонда молия фанининг бугунги тараққиётида проф.Т.С.Маликов, проф.О.О.Олимжонов, проф. Ж.Зайналов, проф.Н.Ҳ.Ҳайдаров, проф.О.К. Иминов, проф.Н.Каримов, проф. М.И.Алмардонов, проф.М.Б.Ҳамидулин, проф. Б.Е.Тошму-родова, проф. Н.Х.Жумаев, проф. И. Бутиков, проф.Н.Р.Қўзиева, проф.Ш.А.Тошматов, проф. А.А.Омонов ва бошқалар самарали фаолият кўрсатишяпти.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши молия фани олдига умумдавлат аҳамиятига эга бўлган улкан вазифалар қўйди. Уларнинг энг муҳими мустақил давлатнинг мустақил молиявий тизимни ташкил этишнинг назарий ва амалий масалаларининг эчимини ишлаб бериш эди. Ўзбек молиячи олимлари бу борада тадқиқотлар олиб бора бошлашди.



Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling