Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Фойдалиликнинг чекланганлиги назариясининг молиявий жиҳатлари


Download 361.26 Kb.
bet55/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

195. Фойдалиликнинг чекланганлиги назариясининг молиявий жиҳатлари
нималардан иборат?
195. Х1Х асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошлари фойдалиликнинг чекланганлиги назариясининг тарқалганлиги билан характерланади. Бу назария марксистик таълимотга қарши реактсия (акс таъсир) сифатида майдонга келган эди. Бу назария молия соҳасига ҳам тегиб ўтди. Унинг вакиллари, ўз баҳолашларидаги катта фарқларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан, меҳнатнинг қиймат назариясига қарши чиқдилар ва уни сотиб олувчиларнинг хоҳиш-истаклари ёрдамида аниқланадиган баҳолар таҳлили билан алмаштирдилар. Муҳим молиявий категориялар бўлган давлат харажатлари ва солиқлар улар томонидан давлат ва хусусий шахслар ўртасидаги кўп сонли индивидуал битимлар сифатида талқин қилинди. Бир вақтнинг ўзида, уларнинг фикрича, давлат хизматларининг чекланган фойдалилиги солиқларнинг чекланган фойдалилиги билан ҳамнафас бўлмоғи лозим эди.

196. Фискал антитциклик назариянинг асосий г‟оясини айтиб беринг.
196. . Ж.М.Кейнснинг издошлари ўтган асрнинг 50-60-йилларида унинг назариясига динамик элементни жорий этдиларки, бу нарса уларга иқтисодий ўсиш назариясини яратишга имкон берди. Бу назарияда кўпгина мамлакатларнинг иқтисодчилари (АҚШдан – А.Хансен, С.Харрис; Буюк Британиядан – Р.Харрод, А.Илерсик, А.Пикок; Франциядан – Ф.Перру; Германиядан – Ф.Неймарк ва бошқалар) томонидан ишлаб чиқилган молиявий контсептсия муҳим ўринни эгаллайди. Улар фискал антитциклик назариянинг яратилишини ниҳоясига этказдилар. Бу назариянинг моҳияти баланслаштирилган иқтисодий тараққиёт мақсадлари учун давлат даромадлари ва харажатларидаги ўзгаришларга бориб тақалади.
Неокейнсчилар самарали талабга эришишнинг усули сифатида “дефитситли молиялаштириш” ғоясини олға сурдилар. Улар давлат қарзларининг ўсишини инобатга олмаган (давлат қарзларини ўсиши
билан ҳисоблашмаган) ҳолда давлат катта харажатларининг зарурлигини исботлаб бердилар. Бироқ хроник характер касб этган катта миқдордаги бюджет дефитситлари иқтисодчи олимларнинг маълум бир гуруҳини, шу жумладан Стокголм мактаби вакилларини (Е.Линдал, Г.Мюрдал ва бошқалар), бюджетга оид муаммони янгича ҳал этишга мажбур этди. Бу мактаб вакиллари “бюджетни тциклик баланслаштириш”, яъни бюджет даромадлари ва харажатларини иқтисодий тциклга мослаштириш назариясини таклиф этдилар. Бу назарияга мувофиқ иқтисодий инқироз пайтида вужудга келган бюджет дефитситини давлат иқтисодий ўсиш даврида пайдо бўладиган ортиқча имкониятлар ҳисобидан қоплаши керак. Ана шу тавсияномаларга риоя этган ҳолда бир неча капиталистик мамлакатларнинг ҳукуматлари тциклик тартибга солишнинг махсус пул фондларини яратдилар. Бу пул фондларининг маблағлари иқтисодиётнинг ўсиши (кўтарилиши) даврида тўлдирилган ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий қисқариши даврларида эса улардан фойдаланилган.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling