Молиявий натижалар хисоби


Сотилган тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таннархи бўйича маълумотлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади


Download 156 Kb.
bet2/5
Sana05.05.2023
Hajmi156 Kb.
#1430926
1   2   3   4   5
Bog'liq
Молиявий натижа КУРС иши Ахборот

Сотилган тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таннархи бўйича маълумотлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
9110 -«Сотилган тайёр маҳсулот таннархи»
9120 -«Сотилган товарлар таннархи»
9130 -«Сотилган иш ва хизматлар таннархи»
9140 -«Даврий ҳисобда ТМЗларни харид қилиш ва сотиш»
9150 -«Даврий ҳисобда ТМЗлар баҳосига тузатишлар»
Корхонада юклаб жўнатилган маҳсулот (иш ва хизматлар)ларни таннарх суммаси тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 9110, 9130 -счётлар дебетига ўтказилади.
Мисол. Тайёр маҳсулот сотилганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Д-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулот таннархи»
К-т 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот»
қурилиш ташкилотларида бажарилган иш ва хизматларни таннархи 9130 «Сотилган иш ва хизматлар таннархи» счётида ҳисобга олинади. қурилиш ташкилотларида бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 9130 -«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи»
К-т 2010 -«Асосий ишлаб чиқариш».
Савдо таъминот ва сотиш корхоналарида сотилган товарлар таннархи 9120 «Сотилган товарлар таннархи» счётида ҳисобга олинади. Савдо корхоналарида сотилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Д-т 9120 -«Сотилган товарлар таннархи»
К-т 2910 -«Омбордаги таварлар»
Ҳисобот даври охирида 9110, 9120, 9130 -счётларининг дебет обороти унинг кредитидан чиқарилиб 9900 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ёзилади.
Корхонага тегишли бўлган асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
9220 «Бошқа активларни чиқиб кетиши»
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётида асосий воситаларнинг сотилишидан ва ҳисобдан чиқарилиши билан бо\лиқ харажатлар акс эттирилади. Бу счёт транзит счётдир. Асосий воситаларнинг сотилишидан кредит обороти дебет оборотидан кўп бўлса, активни сотилишидан даромад олинганлигини билдиради. Агарда дебет оборот кредит оборотдан кўп бўлса сотиш зарари билан якунланганлигини кўрсатади.
Асосий воситаларнинг сотилиши ёки чиқиб кетиши бўйича мисолни кўриб чиқамиз. Корхонада асосий воситаларни сотилиши бўйича қуйидаги маълумотлар берилган:

    • бошлан\ич қиймати 140000 сўм бўлган дастгоҳ сотилган;

    • эскириш 30000 сўм;

    • шартнома баҳоси 200000 сўм.

Ушбу маълумотларга қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади:

  • Асосий воситаларни сотилиши:

Д-т 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -200000.
К-т 9210 -«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» -200000.

  • Асосий воситаларни бошлан\ич қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 9210 -«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» -140000
К-т 0130 -«Машина ва ускуналар» -140000.

  • Ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳисобдан чиқарилган:

Д-т 0230 -«Машина ва ускуналарнинг эскириши»-30000
К-т 9210 -«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» -30000.

  • Асосий воситалар сотилишида уларга ққС ҳисоблаб ёзилган бу ерда ққС сўммаси асосий воситаларнинг шартнома баҳоси билан қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ билан белгиланади. Яъни . ққС .

Д-т 9210 -«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»-25000.
К-т 6410 -«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар » -25000.

  • Асосий воситалар сотилишидан молиявий натижа аниқланди:

Д-т 9210 -«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»- 5000.
К-т 9310 -«Асосий воситаларнинг сотилиш ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда»- 5000.
9220 «Бошқа активларни чиқиб кетиши» счётида номоддий актив, қимматли қо\оз ва бошқа мол-мулклари реализацияси бўйича операциялар ҳисобга олинади.
Мисол. Корхонанинг 100000 сўмлик қимматли қо\озлари 110000 сўмга сотилган қимматли қо\озини сотилишининг акс эттирилиши:
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» -110000
К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» -110000
қимматли қо\ознинг баланс қиймати ҳисоби чиқарилади:
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» -100000
К-т 0610 «қимматли қо\озлар» -100000
қимматли қо\озларни сотишдан молиявий натижа аниқланади:
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» -10000
К-т 9320 «Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда» -10000
Асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар ҳақидаги ахборотлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
9310 -«Асосий воситалар реализациясидан олинган фойда»
9320 -«Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда»
9330 -«Ундирилган жарима, боқиманда ва бурдсизлик»
9340 -«Ўтган йил фойдаси»
9350 -«Оператив лизингдан олинган даромад»
9360 -«Кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад»
9370 -«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»
9380 -«қайтарилмайдиган молиявий ёрдам»
9390 -«Бошқа операцион даромадлар»
Асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадларнинг таркиб топиши Бухгалтерия ҳисоботи Миллий Стандартининг «Асосий фаолиятдан олинган даромадлар» 2-сонига мувофиқ амалга оширилади.



Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling