Молиявий натижалар хисоби
Молиявий даромадлар ва харажатлар юзасидан счётлар
Download 156 Kb.
|
Молиявий натижа КУРС иши Ахборот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик муомалалари мазмуни счётлар коресп дебет
- 11.3. Фойдани ишлатилиши ҳисоби ва якуний молиявий натижа
Молиявий даромадлар ва харажатлар юзасидан счётлар
корреспонденцияси
Фавқулотда фойда ва зарарлар ҳисоби қуйидаги счётларда акс эттрилади: 9710 -«Фавқулодда фойда» 9720 -«Фавқулодда зарар» Фавқулодда фойда ва зарарлар учта мезонга мувофиқ бўлиши лозим: корхонанинг одатдаги фаолияти билан ҳеч қандай алоқа бўлмаслиги; бир неча йил мобайнида такрорланмайдиган бўлиши; корхона раҳбари томонидан қабул қилинадиган қарорларга бо\лиқ бўлмаслиги. Фавқулодда зарарларга табиий офат натижасида зарарлар, мол-мулкни мажбурий тарзда олиб қўйилиши, қонун ёки меъёрий ҳужжатларга асосан тақиқлашлар ва бошқалар киради. Корхонада табиий офатлардан кейин инвентаризацияси натижасида аниқланган материаллар камомадига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 9720 «Фавқулодда зарарлар» К-т 1010 «Хомашё ва материаллар» Ҳисобот даври охирида фавқулодда зарарлар «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа» К-т 9720 «Фавқулодда зарарлар» 11.3. Фойдани ишлатилиши ҳисоби ва якуний молиявий натижа Корхонанинг ўз мабла\лар манбаси таркибига фойда муҳим манба бўлиб ҳисобланади. Чунки фойда манбасидан корхонанинг солиқ ва бошқа солиқлар ва йи\имлар тўланади. Корхонанинг фойдасидан бюджетга йил мобайнида аванс шаклида тўлаб борилади. Фойдадан тўланадиган солиқлар ва йи\имларни ҳисобга олишда қуйидаги счётлардан фойдаланилади: 9810 -«Даромад (фойда) соли\и бўйича харажатлар» 9820 -«Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар ва йи\имлар бўйича харажатлар» Бу счётлар транзит ҳисобланади. Бу счётларнинг дебет томонида бюджетга ҳисобланган солиқ тўловлари ва йи\имларини акс эттиради. Ҳисобот даври охирида бу харажатлар ушбу счёт кредитидан чиқарилиб 9900 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ўтказилади. Корхонад фойдадан бюджетга солиқ тўловлари ҳисобланганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 9810 «Даромад (фойда) соли\и бўйича харажатлар» К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» Фойдадан инфратузилмани ривожлантириш учун солиқнинг ҳисобланишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 9820 «Бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар» К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» Корхонада якуний молиявий натижа деганда унинг ҳисобот даври охирида жами даромадлари билан харажатлари ўртасидаги тафовутга айтилади. Молиявий натижани шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар 9900 «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатлар)» счётида ҳисобга олинади. Бу счётнинг дебет томонида зарарлар кредит томонида фойда (даромад) суммалари акс эттирилади. Ҳисобот даври охирида 9900 счёт дебет оборт ва кредит оборот суммалари таққосланади ва молиявий натижаси аниқланади. Корхона моливий натижадан фойда ёки зарар кўриши мумкин. Фойда билан якунланганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатлар)» К-т 8710 «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» Агар корхона зарар билан якунланса қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 8710 «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» К-т 9900 «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатлар)» Корхонада молиявий натижани аниқланиши тўғрисидаги маълумотлар «Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисоботда акс эттирилади. Download 156 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling