Молиявий натижалар ҳисоби ва хисоботини 1 С дастурида шакллантириш
Молиявий натижаларни 1 С дастурида шакллантиришдан олдин хамма бирламачи хужжатлар дастурга тўлиғича киритилиш талаб қилинади. Хамма хужжатлар дастурга киритилгандан сўнг ойларни ёпиб чиқилади, ойларни ёпиш учун дастурда главний менюга кирилиб, у ердан Операции тугмаси босилади ва у ердаги Закрыт месяц ойнасига кириб тегишли ой танланади. Сўнг контроль последовательности проведен документов тугмаси босилади. Шунда дастур ойнасида бирма-бир Расчет налогов и взносов от ФОТ иш хақи бўйича хисоб китоблар, Отражения зарплаты в регламентированном учете Иша хақи хисобининг хисобларда кўриниши, Зачет авансовых платежей по контрагентом котнрагентларга қилинган харажатлар хисоб китоби ва Зачет авансовых платежей по налогом солиқларга қилинган харажатлар хисоб китоби бирма ёпилади. Ушбу ойнанинг охирида эса Закрыт счета 90, 91, 92, 93, 94, 95, 97, 98 транзит счётлар ёпилади. Ушбу амаллар ойма ой бажарилгандан сўнг декабр ойида ушбу ойнинг энг охирида сформироват баланс тугмаси босилиб бухгалтерия баланси шаклланади.
Энди молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботни шакллантириш учун бош менюдаги Отчеты бўлимига кириб у ердан Регламентированный отчёты булимидан Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот танланиб солиқ даврлари ва ўлчов бирлиги минг сўмда киритилади ва Заполнит тугмаси босилади. Хисоботни сақлаш учун Записат ва ОК тугмаси босилади. Кейин ушбу хисоботга қайта кириб пастдаги статус тугмасига В работе деган статусни Подготовлен га ўзгартириб қўямиз.
Адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуни». Т.:,2016.
«Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунлари. № 8, Т.,2000.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси. Т.: «Ўзбекистон», 2019.
www.1c.uz
www.nur.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |