Молиявий натижалар хисоби


-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счёти


Download 156 Kb.
bet3/5
Sana05.05.2023
Hajmi156 Kb.
#1430926
1   2   3   4   5
Bog'liq
Молиявий натижа КУРС иши Ахборот

9300 -«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счёти
бўйича операциялар





Хўжалик муомалалари мазмуни

счётлар кореспонденция

дебет

кредит


Хўжалик шартномалари шартларининг бузилганлиги учун неустойкаларни ҳисоблаш

4800

9330


Неустойка суммасининг олиниши

5110

4800


Асосий воситаларни сотилишидан фойда олинди

9220

9310


Бошқа активларни сотилиш ва турли чиқимдан олинган фойданинг акс эттирилиши

9220

9320


қисқа муддатли ижарадан олинган даромадларнинг ҳисоблаб ёзилиши

4820

9350


Ижара даромадининг кирим қилиниши

5110

4820


Даъво қилиш муддати ўтган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

6010

9360


Бе\араз молиявий ёрдам олинди

5110

9380


Инвентаризация натижасида ортиқча товарлар кирим қилинди

2910

9390


Ҳисобот даври охирида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар якуний молиявий натижага ўтказилди

9310-9390

9900



Корхонада молиявий натижалар таркибига давр харажатлари ҳам киради. Давр харажатларига ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита бо\лиқ бўлмаган харажатлар киради. Унга сотиш бўйича харажатлар, маъмурий харажатлар ва бошқа операцион харажатлар киради. Бу харажатлар асосий фойда ҳисобидан қопланади. Давр харажатлари бўйича маълумотлар қуйидаги счётлардан олинади:
9410 -«Реализация бўйича харажатлар»
9420 -«Маъмурий-бошқарув харажатлари»
9430 -«Бошқа операцион харажатлар»
9440 -«Кейинчалик солиқ солиш базасидан чиқариладиган ҳисобот даври харажатларининг ҳисобварақлари (харажатларнинг турлари бўйича)»
Бу счётлар ҳам транзит счёт ҳисобланади. Ҳисобот даври охирида йи\илган давр харажатлари ахборотлари 9900 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади. Корхонада сотиш харажатлари бўлганда қуйидагича ҳисобга олинади:
Д-т 9410 «Реализация бўйича харажатлар»
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Бошқарув ходимларига иш ҳақи ҳисоблаганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Д-т 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари»
К-т 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»
Корхонада асосий воситаларни сотишдан зарар акс эттирилган:
Д-т 9430 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар»
К-т 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
Товарлар баҳосининг арзонлаштирилишидан кўрилган зарарларга қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Д-т 9433 -«ТМЗ ларнинг арзонлаштирилишидан кўрилган зарарлар»
К-т 2910 -«Омбордаги товарлар».
Ўз вақтида тўланмаган солиқлар бўйича бюджетга пеня ҳисобланишига т қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 9438 -«Ҳисоблаб ёзилган жарималар, устамалар, пенялар»
К-т 6410 -«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар »
9440 «Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счётида «Харажатлар таркиби тў\рисидаги Низом»нинг 2-иловасида келтирилган харажатлар акс эттирилади. Бу харажатларга қуйидагилар киради:

  1. Хўжалик юритувчи янги субъектлар ишлаб чиқаришлар, цехлар ва агрегатларни ўзлаштириш харажатлари.

  2. Машина ва механизмларнинг айрим турларини якка тартибда синаб кўриш ҳамда барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида, комплекс синаб кўриш харажатлари.

  3. Янги ишга туширилган хўжалик юритувчи субъектларда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш харажатлари.

  4. Бошқарув тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича харажатлар.

  5. Ихтирочилик ва ишлаб чиқариш тусидаги рационализаторлик, тажриба синов ўтказиш ва бошқа харажатлар.

Молиявий фаолиятга оид даромад ва харажатлар ҳақидаги ахборотлар қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9510 -«Роялтидан олинган даромадлар»
9520 -«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»
9530 -«Фоиз кўринишидаги даромадлар»
9540 -«Курс фарқларидан олинган даромадлар»
9550 -«Молияланадиган лизингдан олинган даромадлар»
9560 -«қимматли қо\озларни қайта баҳолашдан даромадлар»
9590 -«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар»
9610 -«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»
9620 -«Курс фарқларидан зарарлар»
9630 -«қимматли қо\озларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»
9690 -«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»
Ушбу счётлар транзит бўлиб, пассив тавсифига эга. Уларнинг кредит оборотида молиявий фойданинг кўпайиши, дебет оборотида эса уларнинг якуний молиявий натижага ўтказилиши акс эттирилади.



Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling