Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги


Фонд бозоридаги риск деганда нимани тушунасиз?


Download 78.34 Kb.
bet2/4
Sana29.01.2023
Hajmi78.34 Kb.
#1137593
1   2   3   4
Bog'liq
5.1. Fond bozori risklari

Фонд бозоридаги риск деганда нимани тушунасиз?


Фонд бозори риски ­­­– қимматли қоғозлар операциялари билан боғлиқ йўқотишлар ва муқаррар равишда уларга ҳос эҳтимоллардир.
Қимматли қоғозлар операцияларига доир рисклар қандайдир операцияни бажаришда кўпгина тасодифий омилларнинг унга таъсири туфайли исталган натижага эга бўла олмаслик эҳтимоли билан боғлиқ. Эндигина ўзининг фонд бозорини ташкил этаётган мамлакатларда бозор иштирокчилари учун рисклар бозор муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига қараганда бир неча марта юқори бўлади. Фонд бозоридаги фаолият турли рисклар хиллари билан боғлиқ. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиларигина ўз фаолиятида рискларнинг турли хилларини инобатга олишига тўғри келади.
Фонд бозоридаги барча рискларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади.
Биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган рисклар. Бу риск кимматли когозлар бозорида бўлган барча қимматли қоғозлар турини ўз ичига олиши мумкин, яъни бу рисклар диверсификация бўлмайди, қимматли қоғозларга инвестиция қилингандаги даврдан бошланиши мумкин.

Фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган диверсификация бўлмайдиган рисклар

Инфляция жараёни билан боғлиқ бўлган риск

Қонунчиликни ўзгариши билан боғлиқ бўлган риск

Фоиз даражасини ўзгариши билан боғлиқ бўлган риск

“Айиқлар”, “Буқалар” бозоридаги риск

Ҳарбий конфликтлар билан боғлиқ бўлган риск

1. Инфляция жараёни билан боғлиқ риск.
Сармоядор (инвестор) қимматли қоғозларни сотиб олган вақтда ҳар доим инфляция хавфли бўлиши мумкин. Инфляциянинг юқори бўлиши кўзланган даромадни олишга йўл бермайди ва инвестор маълум даражада зиён кўриши мумкин.
2. Қонунчиликни ўзгариши билан боғлиқ бўлган рисклар.
Мамлакатда хукумат ўзгариши билан ёки бошқа сабабларга кўра амалдаги қоунунлар ўзгариши мумкин ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Натижада ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармайди. Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорига салбий таъсир кўрсатади. (Масалан, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, савдо қоидаларининг ўзгариши ва ҳ.к.).

Download 78.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling