Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги
Download 78.34 Kb.
|
5.1. Fond bozori risklari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳарбий конфликтлар (можаролар) билан боғлиқ бўлган хавф-рисклар.
- 1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган рисклар
- 2. Инвестиция йўналишлари билан боғлиқ бўлган рисклар
- Молиявий риск
- Корхона фаолияти билан боғлиқ
- Кимматли когозларни ликвидлиги
- Кредит билан
- Конвертация билан боғлиқ
- Катострафик риск
3. Фоиз даражасининг ўзгариши.
Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорида бозор баҳосининг ўзгариши натижасида олинадиган фоизга таъсир кўрсатади. Кредит тизимини, валюта курсини ўзгариши натижасида молия бозоридаги ўзгаришларга олиб келади ва кўзланган фойдани олишни камайиш риски юзага келади. 4. Ҳарбий конфликтлар (можаролар) билан боғлиқ бўлган хавф-рисклар. Ҳарбий ҳолат натижасида мамлакатда биржалар иши ёпилади, қимматли қоғозлар бозоридаги савдолар тўхтатилади ва бу ҳол бутун молия бозорига таъсир кўрсатади. Иккинчи гуруҳ рисклари фонд бозорининг айрим ҳоллари билан боғлиқ бўлган (диверсификация ҳолатидаги) риск. Улар қуйидаги икки турга бўлинади:
1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган рисклар – эмитентнинг тўлов қобилияти ва оладиган даромадлари билан боғлиқ. Турли хил фавқулодда рисклар бўлиб, эмитентни қимматли қоғозлар сотиб олиши учун қобилиятининг камайиши ёки умуман сотиб олиш мумкин бўлмай қолади. 2. Бизнес риск – корхона фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ яъни, унинг рейтингини тушиб кетиши, бир акцияга олинадиган дивидендни, иш ҳақини, баҳонинг ойдаги нисбати, фойданинг корхона активларига нисбатан пастлиги натижасида бўлиши мумкин. 3. Молиявий риск – корхонанинг пассив балансининг самарадорлиги билан боғлиқ. 4. Дивидендларни тўламаслик риски – умумий кўринишдаги хусусий бир рискдир. 5. Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган риск – корхонани бозордаги мавқеи билан боғлиқ. Баъзи корхоналар консерватив турга хос бўлиб корхонани кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқмайди. Бора-бориб улар олдида банкротлик хавфи пайдо бўлади. 6. Бошқарув билан боғлиқ бўлган рисклар – бу корхона менеджерларнинг малакаси билан боғлиқ бўлади. Агар бизнес-менежерлар хатоларга йўл қўйса корхона зарар кўриб кимматли коғозлар бозорида фаолияти пасаяди. 7. Кимматли когозларни ликвидлиги билан боғлиқ рисклар – кимматли когозлар сифатини ўзгариши, қимматли қоғозларни сотиш баҳосининг ўзгариши ёки комиссион ҳақнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Ликвид бўлмаган активлар юқори фойда келтирмайди ва қимматли қоғозларни сотишда уларнинг баҳосининг пасайишига олиб келади. 8. Кредит билан боғлиқ бўлган рисклар – қимматли қоғозларни чиқарган юридик шахснинг тўлов қобилиятининг пасайиши билан боғлиқдир. 9. Валюта билан боғлиқ бўлган рисклар – бу кимматли коғозларни сотиб олишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқдир. 10. Конвертация билан боғлиқ бўлган рисклар – бу имтиёзли акцияларни, облигацияларни оддий акцияларга айлантириш жараёнида юзага келади. 11. Тармоқ риски – бир тармоқдаги корхоналар ўзаро рақобатда яхши натижаларга эришиш учун қўшимча молиявий маблағларни сарфлайдилар натижада инвестициянинг даромадлиги пасаяди. 12. Катострафик риск – тадбиркорларнинг қўпол хатолари натижасида корхонанинг банкротлик ҳолати билан боғлиқдир. 13. Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган қимматли қоғозларлар риски – бу қимматли қоғозларни молиявий жиҳатдан ўзига мустаҳкам бўлмаган мамлакатларда жойлаштириш билан боғлиқ. Бу мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий вазияти билан, ундаги солиқ сиёсати билан боғлиқдир. 14. Регионал риск – бу турли регионларни иқтисодий ҳолати, фонд бозорининг ривожланиш даражаси, кимматли когозлар бозорини уюштиришдаги савдо-сотиқ технологияси солиқ сиёсати, экологик вазият, маҳаллий ҳокимиятларнинг иш услуби билан боғлиқ. Download 78.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling