Молиявий таҳлил
Download 191.14 Kb.
|
2 мавзу Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини таққослама таҳлили
Таққослаш усули.Таққослаш – таҳлилда энг кўп қўлланиладиган усул ҳисобланади. Унинг горизонтал, вертикал, трендли усуллари таркибланади.Амалда таққослашнинг муҳим шартларига амал этиш талаб этилади. Улар қаторига ўлчов бирлиги (ҳажм, қиймат, миқдор кўрсаткичлар), даврий оралиқлари, фаолият шакли, ишлаб чиқариш шароитлари, ишбилармонлик муҳити бир хиллиги, ҳисоб-китобларнинг методик жиҳатдан ягоналигини киритиш мумкин.Таққослашнинг мазмуни – қиёслашдан иборат. Таққослаш асосида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар, уларнинг ривожланиш тенденциялари ва қонуниятлари ўрганилади.Қиёсий таҳлил қуйидаги турларга ажратиб ўрганилади: горизонтал, вертикал, тренд ва шунингдек бир ўлчамли ва кўп ўлчамли таҳлиллар.Горизонтал таҳлилтаянч (базавий) кўрсаткичи(режа, ўтган йил, ўртача, илғор хўжаликларкўрсаткичи)дан ҳақиқий кўрсаткичнинг абсолют ва нисбий ўзгаришларини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланади.Вертикал таҳлил иқтисодий ҳодисалар тузилмасини ўрганиш мақсадида унинг алоҳида қисмларини жамидаги салмоғини ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.Маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини таққослама таҳлили
Download 191.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling