Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши таҳлили
Чораклар
|
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушум, млн сўм
| |
Хақиқатдаги даражанинг режадан фарқи
|
Режа бажарилиши, %
| |
Режа
|
Хақиқат
| | |
1
|
22 500
|
21 600
|
-900 (21 600 -22 500)
|
96 (21600/22500)
|
2
|
20 200
|
20 800
|
+600
|
102.9
|
3
|
28 000
|
28 200
|
+200
|
107.1
|
4
|
27 000
|
26 300
|
-700
|
97.4
|
Жами
|
97 700
|
96900
|
-800
|
99.18
| Ўртача миқдорлар Мутлақ ва нисбий миқдорларнинг ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил этишда устунликлари, ижобий томонлари билан бир қаторда, уларнинг қатор камчиликлари ҳам мавжуд. Яъни улар ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларга умумлаштириб таъриф бера олмайди.Бу вазифани ўртача миқдорлар бажаради. Ўртача миқдорлардан режалаштириш, бошқариш, илмий-тадқиқот ишларида кенг қўлланилади. Ўртача миқдорлар деб, бир хилдаги ва бир турдаги ҳодисаларни ўзгарувчан белгилари асосида умумлаштириб характерловчи, таърифловчи миқдорларга айтилади. иқтисодий таҳлил жараёнида ўртача миқдорларнинг қатор турлари фойдаланилади: ўртача арифметик миқдорлар; ўртача гармоник миқдорлар; ўртача геометрик миқдорлар; ўртача хронологик миқдорлар; ўртача квадратик миқдорлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |