Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

3.2.Оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш
 
Ўзбекистонда банк тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида 
амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2014 йил 1 январь ҳолатига 29 та 
тижорат банклари фаолият кўрсатмоқда, улардан 3 таси- давлат, 13 таси 
тижорат- акциядорлик банки, 9 таси хусусий, 4 таси чет эл капитали 
иштирокидаги банклар бўлиб,улар 9.5 мингдан ортиқ филиалга, мини банк ва 
чакана офисларига эга( 3.2.1-жадвал).
3.2.1-жадвал. Банк муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари
1
(йил охирида) 
Кўрсаткичлар 
1990й 
1995й 
2000й 
2010й 
2014й 
Тижорат банклари сони 
16 
32 
35 
31 
29 
Тижорат банклари муассасалари сони 2389 
3171 
4234 
9293 
9651 
Банкларнинг 
ресурс базаси кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. 
Республикамизда 2013йилда банклар томонидан иқтисодиѐтнинг реал 
секторига ажратилган кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди. 2013йили 
уларнинг жами капитали 25% га, 2000 йилга нисбатан эса 46 баробардан 
ортиқ кўпайди. Натижада банкларнинг етарлилик даражаси 24,3% ни ташкил 
этмоқда. Бу эса банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз 
1
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустақиллик йилларидаги (1990 
– 2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган 
прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2011.-30-бет; Экономика Узбекистана: 
информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т.,2013. Стр.28. маълумотлари асосида 
муаллиф томонидан тузилди.


97 
этиб белгиланган талабдан уч баробар кўпдир. Банк тизимининг ликвидлиги 
65% дан зиѐд бўлиб, бу жаҳон амалиѐтида умумий тарзда қабул қилинган, 
―юқори‖ деб аталадиган кўрсаткичдан 2,2 баробар ортиқдир. Кредит 
портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига 
тўғри келмоқда. Айниқса, банк хизматларидан фойдаланиш даражаси ҳам 
ўсиб бормоқда. Масалан, мамлакатимизда ҳар юз минг катта ѐшдаги аҳолига 
49,7 та банк муассасаси тўғри келаѐтгани, ҳар минг киши номига 1 минг 28 та 
банк ҳисоб рақами очилгани халқаро нормалар бўйича ―юқори‖ деган баҳо 
кўрсаткичига мос келмоқда. Мамлакатимиздаги деярли барча тижорат 
банклари 2013 йилда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан 
бериладиган ―барқарор‖ рейтинг даражасини олишга эришдилар
1
ва кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватловчи ишончли 
ҳамкорга айландилар (қаранг:3.2.1-чизма). 
3.2.1-чизма.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 
ажратилган кредитлар динамикаси
2

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling