Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
―Микрокредитбанк‖ ОАТБ томонидан касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ўз бизнесини, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун микрокредит ажратишни йилдан-йилга ошириб бормоқда.2010-2013 йилларда 11253 нафар коллеж битирувчиларига 39925минг сўм миқдорда микрокредитлар ажратилди (3.2.4-чизма). 3.2.4-чизма. ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ томонидан коллеж битирувчиларига ажратилган микрокредитлар 2 . Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, таҳлил даврида, яъни 2013йилда 2010 йилга нисбатан микрокредит олган коллеж битирувчилари сони 4,1 баробарга, ажратилган микрокредитлар миқдори эса 6 баробарга ошди. 1 ― Микрокредитбанк‖ ОАТБ маълумотлари. 2 ― Микрокредитбанк‖ ОАТБ маълумотлари. 103 ‖Микрокредитбанк‖ ОАТБ томонидан жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, жумладан, оилавий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларни, узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган таълим муассасалари битирувчиларини иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида танлов ўтказилди.Танлов ғолибларига Банк Экспо - 2013 кўргазмасида кредит ажратиш бўйича сертификатлар ва совғалар тақдим этилди ва бу йўналишда жами 25,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Хулоса қилиб айтганда, ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ кичик корхона, микрофирма, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишончли молиявий ҳамкорга айланди. Аммо банк кредитни янада кўпайтириш учун унинг мижозлари томонидан олинган кредитларнинг моддий таъминотини таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. ‖Микрокредитбанк‖ ОАТБ 2014 йил ―Соғлом бола йили‖да амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланган бўлиб,улар қуйидагилардан иборат: 1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling