Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Оилавий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

3.3.Оилавий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан 
рағбатлантириш йўллари 
 
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги 
қонунида оилавий корхонани давлат томонидан қўллаб-қувватлаши белгилаб 
қўйилган. Унга кўра давлат оилавий корхонанинг ҳуқуқларига риоя 
этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. 
Давлат органлари оилавий корхонани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга 
кўмаклашиши шартлиги қонунда белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ 
равишда давлат органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
фойдаланилмаѐтган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уларда 
товарлар ишлаб чиқаришни (ишлар бажаришни, хизматлар кўрсатишни) 
ташкил этиш учун оилавий корхонага ижарага берилишини; 


107 
ишлаб чиқариш майдонлари қуриш учун оилавий корхонага ер 
ажратилишини;
оилавий корхона ишлаб чиқариш объектларининг муҳандислик-
коммуникация тармоқларига уланишини; 
оилавий корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
реализация қилиш учун махсус жойлар берилишини таъминлайди
1

Мазкур қонунда оилавий корхонанинг мол-мулки национализация, 
мусодара ва реквизиция қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар 
бундан мустасно эканлиги қатъий мустаҳкамлаб қўйилган
2

Оилавий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият 
тури билан шуғулланиши мумкин.У бошқа хўжалик субъектлари билан 
битимлар тузишда эркиндир.Шу боисдан, оилавий корхона фаолиятини 
амалга оширишда, шу жумладан унинг томонидан технологияларни, ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотнинг ассортиментини танлашда, маҳсулот нархини 
ҳамда уни реализация қилиш йўналишларини белгилашда давлат 
органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл 
қўйилмайди
3
.
Давлат томонидан оилавий корхоналарга кенг солиқ имтиѐзларини 
бериш Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги 
қонунда ўз ифодасини топган. Унга кўра оилавий корхона қонун 
ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ягона солиқ тўловини тўловчи 
ҳисобланади. Оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтади 
ҳамда унга солиқ солинмайди. 
Оилавий корхона меҳнат ҳақи фондидан ижтимоий фондларга қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар тўлайди. 
1
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.23-модда.
2
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26 апрель, 
24-модда.
3
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.25-модда.


108 
Оилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва 
амалий санъати буюмларини реализация қилишдан олинган тушум бўйича 
ягона солиқ тўловини тўлашдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
озод қилинади. Бундай буюмларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Оилавий корхонага кичик 
тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
имтиѐзлар, преференциялар ва кафолатлар татбиқ этилади
1

Қонунга мувофиқ оилавий корхоналарниидавлат ва назорат органлари 
томонидан текширишлар қатъий чекланган бўлиб, унга кўра
о
илавий 
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан 
тўрт йилда бир марта амалга оширилиши, янги ташкил этилган оилавий 
корхонанинг молия-хўжалик фаолияти у давлат рўйхатидан ўтказилган 
пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан 
ўтказилмаслиги, бундан бюджет маблағларидан ва марказлаштирилган 
маблағлардан ҳамда ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ 
текширишлар мустасно эканлиги белгилаб қўйилган
2
.
Оилавий корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 
мақсадида коммунал инфратузилма объектларидан фойдаланишини 
таъминлаш тартиби ҳам белгиланган. Оилавий корхона турар жойдан бир 
вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш 
(ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, 
коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, 
канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли 
учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади. 
Коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур 
коммуникация тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга 
1
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.26-модда.
2
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.27-модда.


109 
оширилаѐтган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун 
белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди
1
.
Оилавий корхонага банк хизмати кўрсатиш қонун ҳужжатларига 
мувофиқ банк билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. 
Банклар белгиланган тартибда оилавий корхонанинг миллий ва хорижий 
валютадаги 
ҳисоб 
варақларини 
очади 
ҳамда 
уларга 
хизмат 
кўрсатади.Оилавий корхонани кредитлаш банк ѐки бошқа кредит ташкилоти 
билан тузиладиган кредит шартномаси асосида амалга оширилади. Оилавий 
корхонага кредитлар беришда банклар, бошқа кредит ѐки суғурта 
ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин. Тўловга қобилиятли 
юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил 
бўлиши мумкин
2
. 
Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолият 
олиб боришини янада эркинлаштириш, қўллаб-қувватлашга қаратилган 
чора-тадбирлар амалга оширилаѐтганига қарамай, камчилик ва муаммолар 
ҳам кўзга ташланмоқда. Хусусан хусусий секторда фаолият олиб бораѐтган 
тадбиркорлар иш олиб бориш жараѐнида қуйидаги муаммо ва 
камчиликларга дуч келмоқдалар: 
 тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги борасида муаммоларнинг 
кўплиги; 
 нақд пулни узлуксиз олиш имкониятининг чеклангани; 
 кичик бизнес субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга 
оширишлардаги муаммолар; 
 тадбиркорлик субъектларини ихтиѐрий ва ўзини ўзи тугатишдаги 
камчиликлар. 
1
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.28-модда.
2
Ўзбекистон Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни, 2012йил 26-
апрель.29-модда. 


110 
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ҳозирги даврда анча 
осонлаштирилган бўлса-да, лекин камчиликлар ҳам мавжуд. Уларни 
бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга оштриш лозим бўлади: 
 рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибини корхоналарнинг 
барча турларига жорий этиш; 
 рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимини тўлиқ рўѐбга чиқариш 
учун рўйхатга олиш тартиб-қоидалари муддатини 1 иш кунигача 
қисқартириш; 
 рўйхатга олиш органлари ходимларини уларга хос бўлмаган 
функцияларни бажаришга жалб этиш амалиѐтини тўхтатиш; 
 ишлаб турган барча корхоналарнинг ягона маълумотлар базасини ўз 
ичига оладиган дастурий-аппарат комплексини яратиш. Бу: 
- фирма номининг тадбиркорлик субъекти томонидан интернет орқали 
ягона базага кириш орқали мустақил равишда олиниши; 
- статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақами 
ягона рўйхатга олувчи органда берилиши имконини беради. 
Ушбу чора-тадбирлар тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатга олиш 
тартиб-қоидаларининг янада соддалашиши ва арзонлашишига кўмаклашади. 
Тадбиркорлик субъектларини текширишдаги камчилик ва муаммоларни ҳал 
этиш учун текширилаѐтган тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш 
мезонини 
ойдинлаштириш, 
яъни 
текширишнинг 
асосий 
мақсади 
текширилувчи субъектнинг савдо айланмаси эмас, балки хавфлилик 
даражаси бўлиши керак. Масалан, саноатда фаолият олиб бораѐтган 
ташкилотларда ЁҲББ томонидан текширилиш даражаси чакана савдо билан 
шуғулланувчи корхоналарни текшириш даражасидан кўпроқ бўлиши керак. 
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигига оид муаммоларни ҳал этиш 
мақсадида кичик бизнес, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектлари 
эгалари ва уларнинг ходимларинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича: 


111 
- жойларда янги қабул қилинган қонун ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар 
ҳақида ахборотлар бериш ҳамда уларни муҳокама қилишни янада 
такомиллаштириш; 
- тадбиркорлик субъектлари ва бошқарув органлари орасида виртуал 
тармоқ орқали он-лайн режимда алоқа қилиш имконини берувчи Интернет 
тармоғини яратиш. Ушбу тармоқ кичик бизнес ва тадбиркорликка оид барча 
маълумотлар (рўйхатдан ўтиш, солиқ, банк муносабатлари ва ҳ.к.)ни ўз 
ичига олиши керак. Шу билан бирга, ушбу тармоқ орқали тадбиркорлар 
нафақат бошқарув органлари билан савол-жавоб қилишлари, балки бир- 
бирлари билан тажриба ҳам алмашишлари мумкин; 
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат 
солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар Кенгаши, нодавлат- 
нотижорат ташкилотлари ва бошқа жамоат ташкилотларининг кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда жойлардаги оилавий 
корхоналар эгалари билан ўзаро муносабатини янада такомиллаштириш 
орқали уларга ҳуқуқий консультация хизмати кўрсатишни янада 
такомиллаштириш; 
- кичик корхоналарда, микрофирма ва оилавий корхоналарда ходимлар 
малакасини ошириш учун сарфланган харажатлар учун солиқ имтиѐзларини 
белгилаш ва бошқалар.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling