Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар миқдори 295 млрд. сўмга


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар миқдори 295 млрд. сўмга 
етказилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Прогнознинг 50 фоизи 
четдан жалб этилган ресурслар ҳисобидан қайта молиялаш ставкасида амалга 
оширилади. Ушбу фоиз ҳам имтиѐзли фоиз ставкаси ҳисобланади.
2. Банк кредитлари эвазига 106 мингдан зиѐд янги иш ўринлари 
ташкил этиш.
3. Банк томонидан кўрсатиладиган имтиѐзли микромолиявий хизматлар 
тўғрисидаги маълумотларни барча худудларда, айниқса 32 та чекка худудлар 
аҳолисига етказиш мақсадида семинарлар ташкил этиш.


104 
4.Кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар сервис ва хизмат кўрсатиш 
соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта 
ишлаш, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш каби мақсадларга 
йўналтирилади. Шунингдек, имтиѐзли ресурслар биринчи навбатда янги 
ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари лойихаларини молиявий қўллаб-
қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилмоқда. 
5.Аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 83,5 млрд.сўм кредит 
ажратилади.
6.Ёш оилаларни истиқболли лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш 
мақсадида 29,4 млрд. сўм миқдоридакредитлар ажратилади ва 6 мингдан 
зиѐд янги иш ўринлари ташкил этилади. Бу йўналишда, ―Камолот‖ ѐшлар 
ижтимоий ҳаракат Маркази билан ҳамкорликда ишлар янада кенгайтирилади. 
Шунингдек, “Ёш тадбиркор-юртга мададкор” кўрик танлови ва 
ҳамкорлар томонидан таклиф этиладиган янги танловларда иштирок этилади.
Кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик, жумладан, оилавий 
тадбиркорлик субъектларига банк хизматини такомиллаштириш учун 
қуйидагиларни амалга ошириши мақсадга мувофиқдир: 
— тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамидан турли тўловлар 
учун рухсатсиз пулни чегириб олишни қатъиян ман этиш. Ҳар қандай 
тўловлар учун пул ўтказиш фақат унинг эгасининг рухсати ѐки суд қарори 
билан амалга оширилиши керак; 
— тадбиркорларга улар банкда очган ҳамма ҳисоб рақамидан қонунда 
ман қилинмаган исталган турдаги тўловлар учун фойдаланишга рухсат 
бериш; 
— тадбиркорлик субъектлари ўз маблағидан хўжалик фаолиятида нақд 
пул ѐки пул ўтказиш кўринишида тенг фойдаланишга имкон берувчи тартиб 
ўрнатилиши лозим. Нақд пулсиз операциялар ўтказишнинг афзаллигини 
таъминловчи тизим ва тартиб шакллантирилиши мақсадга мувофиқдир; 
— тижорат банклари ўз мижозлари ҳақида солиққа тортиш идораларига 
маълумот етказишдан озод қилинишлари лозим. Тўланмаган солиқ ва бирор 


105 
иш юзасидан текширув олиб борилаѐтган ишлар бундан мустасно бўлиши 
керак; 
— микрокредитлаш устувор равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож 
оилаларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун берилиши керак. Ана 
шунда улар ѐрдам олувчилардан ўзини ўзи боқувчи ва солиқ тўловчига 
айланади. 
―Микрокредитбанк‖ ОАТБнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларини, оилавий тадбиркорликни кредитлаш фаолиятини янада 
яхшилаш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
-―Микрокредитбанк‖ОАТБ 
томонидан 
оилавий 
тадбиркорлик 
субъектларининг бошланғич капиталини ташкил этиш мақсадида имтиѐзли 
кредит маблағларини янада кўпайтириш; 
-кредит 
сиѐсати банк кредит ресурсларининг хатар даражасини, 
кредитларнинг моддий таъминланганлик даражасини, уларнинг шаҳар ва 
қишлоқлар ҳамда фуқаролар йиғини, минтақа иқтисодиѐти тармоқлари 
бўйича жамланганлигини, кредитлашнинг манбалари ва мулк шакли бўйича 
тизимли таҳлил қилиб бориш; 
-―Микрокредитбанк‖ОАТБ томонидан 2013-2016 йилларда ҳудудларни 
иқтисодий-ижтимоий Ривожлантириш, Саноат-салоҳияти ва Озиқ-овқат 
Дастурларига оилавий тадбиркорлик субъектларини кенгроқ жалб этиш 
мақсадга мувофиқдир. Хусусан, оилавий тадбиркорлик субъектларининг 
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик дастурларига 
киритилган лойиҳаларини устувор равишда молиялаштиришга асосий 
эътибор қаратиш;
-―Микрокредитбанк‖ОАТБ 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектларини 
кредитлаш фаолиятини янада яхшилаш учун унинг кредит портфели 
диверсификациясини кенгайтириш ва кредит қўйилмаларидан самарали 
фойдаланиш, уларнинг универсаллаштириш ва рақобатбардошлигини 
ошириш; 


106 
-кичик оилавий корхона ва тадбиркорлик субъектлари учун ўз ҳисоб 
варақаларидаги пул маблағларини ўзлари хоҳлаган ҳолда ишлатиш 
имкониятини янада кенгайтириш, яъни банкларнинг назорат функциясини 
камайтириш; 
-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ва валюта счѐтига эга 
бўлган оилавий корхоналар учун конвертация (чет эл валютасини сўмга ва 
аксинча сўмни чет эл валютасига айирбошлаш) муддатини қисқартириш. 
Бунда корхоналарнинг айирбошлаш учун ажратилган суммасини махсус 
блок счѐтларида сақлаш ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланишни 
чекламаслик, корхоналар хоҳлаган вақтида ушбу маблағларини олиб бошқа 
мақсадлар учун ишлатишларига тўсқинлик қилмаслик; 
- оилавий корхона ва тадбиркорлар учун банк операцияларини бажаришда 
айрим имтиѐзлар бериш. Масалан, янги ташкил қилинган корхоналар учун 
банк хизматлари учун тўланадиган ҳақ ставкаларини нисбатан пасайтириш. 
Айниқса, дебит айланмаси учун ставкаларни нисбатан камайтириш ва 
бошқалар.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling