Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни
ISBN-978-9943- 3 КИРИШ Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган бозор ислоҳотлари барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган. Аҳолининг иш билан бандлигини ва турмуш фаровонлигини оширишда кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бунга сабаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида қуйидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал қилинади: -биринчидан, ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, иқтисодиѐт таркибий тузилишини ўзгартиришнинг, янги иш ўринларини яратишнинг, аҳолининг бандлигини ва даромадларини оширишнинг муҳим омили ва манбаи бўлиб хизмат қилиш; -иккинчидан, ўзининг ҳаракатчанлиги, бозор коньюнктураси ўзгаришларига мослашувчанлиги ва кам сармоя талаб қилиш ҳисобига ишлаб чиқаришни тез модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ва кўрсатилаѐтган хизмат турларини янгилаш; - учинчидан, мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш асосида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий барқарорликни таъминлашга эришиш. Шу боисдан мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини яратиш, улар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, бозор инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Бизнесни рўйхатга олиш, ихтиѐрий равишда ѐпиш ва тугатиш, шунингдек, фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ва рухсатномалар бериш жараѐнлари соддалаштирилиб, тартибга солинди. Белгиланган солиқ ставкаси миқдори сезиларли даражада 4 камайтирилди, айрим жарима турлари бутунлай бекор қилинди. Бизнес соҳасига давлатнинг аралашувини чеклашга қаратилган ишлар давом этмоқда, бизнес субъектларига нисбатан ҳар қандай санкция фақат суд қарори бўйича қўлланиши устидан мониторинг олиб борилмоқда. Молия, солиқ ва статистика ҳисоботларининг барча шакл ҳамда муддатлари кескин қисқартирилди. Солиққа тортиш ставкалари унификация қилиниб, камайтирилди. Тадбиркорларга аввало, кичик бизнес субъектларига асосий, шу жумладан, талаб юқори бўлган моддий ресурслардан кенг фойдаланиш имконини берадиган барқарор бозор механизми шаклланди. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун етарли даражада қулай имкониятлар, шарт-шароитлар яратилган бўлсада, лекин иқтисодиѐтда ҳали ҳам унинг улуши дунѐнинг ривожланган мамлакатлари даражаси миқдоридан паст бўлиб, бу соҳада ечимини кутаѐтган ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий муаммолар талайгина. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ― Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling