Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
1.4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни ва роли. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиѐти ҳамда жамият тараққиѐтида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида намоѐн бўлади. Шу боисдан, кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМдаги улуши Буюк Британияда 50-53%, Францияда 55-62%, АҚШда 50-52%, Японияда 52-55%ни ташкил этади. Бозор муносабатлари ривожланган 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 10-банди. 40 мамлакатларда кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолининг 50-70%, ҳатто 80%га яқини фаолият юритади 1 . Мустабид тузум даврида мамлакатимизда бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига имконият йўқ эди. Ўзбкистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик руҳини шакллантириш, шу асосда одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди. Чунки кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ижтимоий – иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бу борада Президент И.А.Каримов ―кичик бизнес - жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиѐсий вазиятни мўътадиллаштиришга ѐрдам берадиган ўрта тадбиркорлик синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу- республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир.Шуни ҳамиша назарда тутиш керакки, фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантириш ҳисобигагина ғоят кескин муаммони-аҳолининг(айниқса ортиқча меҳнат заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлар ва минтақаларда) иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир бўламиз ‖ 2 – деб таъкидлаган. Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки давридан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш кўп укладли бозор иқтисодиѐтини ташкил этишнинг ва ўрта мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асосини ташкил этди. Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусан, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашѐ ва материалларни очиқ биржа савдоларида сотишни ташкил этиш, янги тузилаѐтган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни осонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлар томонидан 1 Иқтисодиѐт асослари ва Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар /Ҳ.П.Абулқосимов, Ш.Ш.Шодмонов ва бошқалар.-Т.:Akademiya, 2011.-341-бет. 2 Каримов И.А.Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон,1997, 197-198-бетлар. 41 ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлашга доир қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга кенг имкониятлар очиб берди. Кичик бизнеснинг равнақ топишини рағбатлантириш ва тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида давлат бошқарув органлари билан бир қаторда нодавлат ва халқаро ташкилотлар ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар кичик корхоналар ва якка тадбиркорларга амалий ѐрдам бериш, жамиятда тадбиркорлик ҳаракатини кенгайтириш ҳамда ривожланишини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Тадбиркор ва ишбилармонларнинг бунѐдкорлик ҳаракатлари мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлида олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг ажралмас қисми сифатида ўзининг ижобий самарасини бера бошлади. Энг асосийси – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаѐтган сўнгги йилларда ҳам иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор тус олди. Эркин иқтисодиѐтнинг синалган тамойилларига изчил амал қилиниши натижасида тадбиркорликнинг иқтисодиѐтдаги ўрни ва аҳамияти ошди. Пировардида, кичик бизнеснинг шакллари кенгайиб, аҳолининг мулкка эгалик туйғуси уйғона бошлади. Бу ҳол кичик ва ўрта мулкдорлар синфининг шаклланишига кенг йўл очиб бермоқда. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасида ―...кичик Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling