Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
II-Боб.Оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
II-Боб.Оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий
асослари 2.1.Бозор муносабатлари тизимида уй хўжалиги ва оиланинг ижтимоий- иқтисодий вазифалари Уй хўжаликлари бозор иқтисодиѐтининг муҳим субъектларидан бири ҳисобланади. Ф.Т.Эгамбердиев ва Б. Шарофитдиновлар ―Уй хўжаликлари ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва бошқа функцияларни бажариб, давлат ва жамият ривожига катта таъсир кўрсатади.Уй хўжалиги алоҳида олиб қаралганда микроиқтисод даражасидаги субъект, жами уй хўжаликларининг йиғиндиси макроиқтисод субъекти сифатида олиб қаралади‖ 1 ,-деб таъкидлашади. Б.Б.Беркинов уй хўжалиги тўғрисида сўз юритганда, икки тушунча- оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралаш лозим, деган фикрни олға суради. Унинг фикрича, «Уй хўжалиги» тушунчаси тор маънода оила аъзоларига маиший схизмат кўрсатиш, шахсий ѐрдамчи хўжаликни юритиш, уйда натурал ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш каби хўжалик юритиш бўйича анъанавий уй ишлари йиғиндисини олади. Ҳозирги «уй хўжалиги» тушунчаси кенг маънода ўта мураккаб, кўп қиррали ва кўп жиҳатли бўлиб, «индивид» ва « оила» тушунчалари билан тавсифланувчи, лекин айни пайтда унга ўхшаш бўлмаган ( чунки у бир индивиддан ҳам, бир неча оила аъзоларидан ҳам таркиб топиши мумкин) иқтисодий кичик тизим, яъни ташкилот сифатида кариб чиқилади» 2 . Р.Коузнинг ―Фирманинг табиати‖ мақоласида фирма ташкилий тузилма сифатида ―қора қути‖ деб изоҳланган 3 . Бундай тавсиф аслида уй хўжалигига нисбатан кўпроқ мос келади. Уй хўжалиги учун фақат ―қора қути‖га ―кириш‖даги (иш ҳақи, солиқлар чиқариб 1 Эгамбердиев Ф.Т., Б.Шарофитдинов. Уй хўжаликлари миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг омили сифатида.//‖Миллий иқтисодиѐтни модернизациялаш стратегияси ва уни ўрта муддатларда амалга оширишнинг устувор йўналишлари‖ мавзусидаги республика илмий- амалий конференция материаллари тўплами.2-қисм.-Т.: ―ЎзМУ‖,2014.-37 бет. 2 Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиѐт: Ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – Т.:Иқтисодиѐт, 2013.- 172-бет. 3 Коуз Р. Фирма, рынок и право. – М.: Дело, 1993. –С.41. 52 ташланган давлат томондан ижтимоий трансфертлар) ва ундан ―чиқиш‖даги (инсон капитали,меҳнат, жамғарма, истеъмол) омиллар маълум. Ж.Гэлбрейт таъкидлаганидек, уй хўжалиги одатда истеъмол қилувчи ва ишловчи шахс билан тенглаштирилади ҳамда ташкилотни тавсифловчи ҳокимлик муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда кўриб чиқилади 1 . Б.Б.Беркиновнинг фикрича, « кўпинча уй хўжаликлари оиланинг иқтисодий, ижтимоий-демографик ва статистик белгиланиши сифатида қараб чиқилади. Оила анъанавий тарзда никоҳ-қариндошлик муносабатлари, биргаликда ҳаѐт кечириш, умумий бюджет ва биргаликда хўжалик юритиш белгилари билан тавсифланади… Оила хўжалик нуқтаи назаридан, бир инчи навбатда, уй хўжалиги негизи сифатида караб чиқилади. Бунда хўжалик- иқтисодий тавсифлар, инсонларни кичик гуруҳга бирлаштирувчи иқтисодий алоқалар биринчи ўринга қўйилади. Шундай қилиб, «уй хўжалиги» тушунчасининг мазмуний аҳамияти ижтимоий-иқтисодий йўналишга эга бўлади. У оиланинг ижтимоий таркиби, даромад-мулкий ҳамда сарф-харажат ва истеъмол қилиш салоҳияти билан тавсифланади» 2 . Б.Б. Беркинов уй хўжалиги ва оила тушунчаларининг фарқли белгиси сифатида уларнинг асосий мақсадли функцияларидаги фарқни асос қилиб олади. Шундан келиб чиқиб, у «оиланинг асосий мақсадли функцияси – инсонни дунѐга келтириш, уй хўжалигини эса – инсон капи талини такрор тиклаш ва сақлаш Инсон капиталини такрор тиклаш тушунчаси кўп қиррали жараѐн моҳиятини чуқурроқ акс эттирган ҳолда нафақат шахс сифатида инсонни ва жамоа сифатида уй хўжалигини ҳам биологик, ҳам ижтимоий, ҳам хўжалик- иқтисодий жиҳатдан тиклаш, балки унинг ҳаѐти ва фаолияти шарт – шароитларини ҳам тиклашни ўз ичига олади» 3 , -деб таъкилайди. 1 Гэлбрейт Дж.К. Экономические теории и цели общества. – М.: Прогресс, 1976.-С.154. 2 Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиѐт: Ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – Т.:Иқтисодиѐт, 2013.- 172-бет. 3 Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиѐт: Ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – Т.:Иқтисодиѐт, 2013.- 175-бет. 53 Бизнинг фикримизча, уй хўжалиги – иқтисодиѐтнинг истеъмолчилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият кўрсатувчи асосий таркибий бирлик бўлиб, унинг доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўз истъмоли учун маҳсулотлар ҳамда сотиш, айирбошлаш мақсадида товар ва хизматлар ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади, шунингдек, бозор иқтисодиѐтида уй хўжаликлари мулкдор ва ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодиѐт субъекти сифарида уй хўжаликлари инсон капиталини кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришни таъминлайди. Уй хўжаликларининг иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиѐжни қондириш ҳамда хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш учун сарфланади. Уй хўжалигининг таркибига кирувчи тадбиркор капитал эгаси бўлиб, ресурслар бозорига капитал ресурсини етказиб беради. Ишчи эса ишчи кучи (меҳнатни), табиий ресурслар эгалари эса уларни ресурслар бозорига етказиб беради. Бозор иқтисодиѐти шароитида уй хўжалигининг намоѐн бўлиш шакли оила бўлиб, унга тегишли хусусиятлар оилага ҳам тегишли бўлади.Оила қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаѐт умумийлиги асосида онгли равишда ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. Оиланинг ҳаѐт фаолияти шахснинг, у аъзо бўлган оиланинг ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиѐжларини рўѐбга чиқариш мақсадида амалга оширилади.Амалий ҳаѐтда оила кўпчилик ҳолларда эса эркак ва аѐлнинг ўзаро бирикишидан иборат бўлиб, ўзининг уй хўжалигини мустақил равишда юритади.Анъанага кўра оила никоҳдан бошланади. Иқтисодиѐт назарияси нуқтаи назаридан никоҳлар эркак ва аѐлнинг бир-бирига мослигини аниқлайдиган ―бозор‖да шаклланади. Самарали бозорда эркак ва аѐлнинг бир - бирларига мослиги назарияси асосида ўзаро танлашлари юз беради. Оилада ҳар бир томон очиқ ѐки билвосита маълум мажбуриятларни оладилар. Бунда улар томонларнинг ҳуқуқ ва имтиѐзларини тан оладилар. Никоҳни иқтисодий нуқтаи назаридан ҳар қандай фирма ѐки ташкилот уставига ўхшатиш мумкин. Худди ташкилотда бўлгани каби оиланинг ўзига 54 яраша ҳаѐт кечириш қонун-қоидалари вужудга келадики, улар чекланган ѐки мослашувчан бўлиши мумкин. Шунингдек, оилани инвестиция лойиҳасига ўхшатиш мумкин. Чунки, бир мунча вақт ўтгач, ушбу никоҳдан маълум натижа, самара олиш қўзда тутилади. Оилада кишилар хатти-ҳаракатлари рационал бўлиб, никоҳнинг нафлилиги билан зиѐн ва харажатларини таққослайдилар. Шунингдек, оила активларига бўлган мулкий муносабатлар ҳам ҳисобга олинади. Оиланинг ва никоҳнинг афзалликлари унинг қандай товар ва хизматлар яратиш қобилияти билан ифодаланади. Улар эса қуйидагилардан иборат: -эр-хотиннинг оилада, никоҳда маҳсулот, неъмат яратиш, ишлаб чиқариш қобилиятидан келиб чиқадиган нафликлар. Уларга қонуний туғилган болалар, обрў- эътибор, оила мақоми ва ҳакозолар киради; -оила алоҳида уй хўжалиги сифатида фаолият юритиб, юқори унум ва самарали тарзда товар ва хизматлар ишлаб чиқаради. Оила учун ишлаб чиқарилган ва мавжуд товар ҳамда хизматларнинг кўпчилиги ижтимоий, яъни жамоат неъматлари ҳисобланади, чунки улар оиланинг барча аъзолари учун наф келтиради. Бозор иқтисодиѐти шароитида оиланинг иқтисодий роли мураккаб ва кўп қирралидир. Оила уй хўжалигини, оилавий бизнесни юритиш, ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, истеъмол талабини зарур даражада таъминлаш, инвестицион салоҳиятни яратиш ва бошқа кўплаб масалаларни ҳал қилиши лозим бўлади. Буларни инобатга олган ҳолда бозор муносабатлари тизимида оиланинг умумий иқтисодий вазифаларини қуйидагича ифодалаш мумкин: -оиланинг янги эҳтиѐжларини ва имкониятларини шакллантириш; -оиланинг иқтисодий вазифаларини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш ва ривожлантириш; -оиланинг ижтимоий- иқтисодий мавқеини ошириш; -оиланинг нормал маиший ҳаѐт кечириш шароитларини ва ижтимоий қўллаб қувватлашни таъминлаш. 55 Бу ерда оиланинг ижтимоий-иқтисодий статуси (мавқеи) тушунчаси интеграл кўрсаткич бўлиб, оилавий муносабатларда давлатнинг ижтимоий сиѐсий тузилиши хусусиятларини, унинг хуқуқий асосларини, иқтисодий ривожланиш даражасини, маданияти ва ижтимоий онгини ўзида ифодалайди. Оиланинг бозор иқтисодиѐтидаги ўрнини ва аҳамиятини қуйидаги расмда кўриш мумкин (қаранг: 2.1.1 - расм). 2.1.1–расм.Уй хўжалигининг ресурслари ва даромадлари ҳаракати. Харажатлар Пул даромадлари Ресурслар Ресурслар Товар ва хизматлар Ушбу расмда оиланинг бозор муносабатлари тизимининг марказидан ўрин эгаллаганлигини ҳамда у ѐки бу даражада уй хўжалиги ва фирмалар, ресурслар ва товар, хизматлар бозорларининг амал қилишини белгилаб беради.Оила уй хўжалигини юритиб, ресурслар бозорига ишчи кучи (меҳнат), капитал ва табиий ресурсларни, тадбиркорлик қобилиятини етказиб беради. Унинг эвазига иш ҳақи, фойда, фоиз, рента шаклида пул даромадлари оладилар. Бу даромадларни истеъмол харажати сифатида ишлатиб, ўзларига керакли бўлган товар ва хизматларни харид қилади.Шунингдек, оила тадбиркорлик билан шуғулланиб, фирмалар ташкил қилади. Оилалар ташкил қилган фирмалар ресурслар бозорида иқтисодий, ишлаб чиқариш омилларини харид қилиб, уларнинг асосида товар ва хизматлар ишлаб чиқарадилар ҳамда уларни истеъмолчиларга сотадилар. Бозор иқтисодиѐти шароитида оила авваламбор, инсон капиталини шакллантириш ва жамғаришининг асосий бўғини ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан оиланинг Ресурслар бозори Фирма Товар ва хизматлар бозори Оила Уй хўжалиги 56 вазифаларини уч босқичда, яъни моддий асосни яратиш, таълим, инсон капиталини ишлаб чиқариш ва реализация қилишда кўриш мумкин. Биринчи босқичда оиланинг моддий асоси яратилади. Бунда унинг оилавий бюджетини шакллантириш ва фойдаланиш, уй хўжалигини юритиш функциялари амалга оширилади. Иккинчи босқичда оила фарзандни дунѐга келтириш, тарбиялаш ва уни ижтимоий иқтисодий ҳаѐт кечириш шароитларига маслаштириш вазифаларини бажаради. Бунинг учун моддий ресурслар, товар ва хизматлар зарур бўлади. Учинчи босқичда тадбиркорлик фаолияти ва меҳнат қилиш орқали оила бозор хўжалигида оила аъзоларининг индивидуал, яъни якка тартибда иштирок этиши, оилавий бизнесни ташкил этиши. Шунингдек, оила бозор иқтисодиѐтида корпоратив шаклда ҳам иштирок этади, уй хўжалигини юритади, даромад олади ва тақсимлайди. Оиланинг барча функция ва вазифалари ўзаро боғлиқ бўлиб, инсон капиталини яратиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, жамғаришга мақсадли йўналтирилган бўлади (қаранг: 2.1.2 – расм). 2.1.2–расм.Оиланинг инсон капиталини шакллантириш вазифалари. Оиланинг инсон капиталини шакллантириш билан боғлиқ вазифалари Инсон капиталини ишлаб чиқариш учун нормал шароитларни яратиш Оила бюджетини шакллантириш ва ишлатиш Уй хўжалигини юритиш Инсон капиталини ишлаб чиқариш Фарзанд кўриш Социаллаштириш (ижтимоийлаштириш) Рекреацион функция Инсон капиталини рўѐбга чиқариш Бозор хўжалигида якка тартибда қатнашиш Бозор иқтисодиѐтида корпоратив шаклда қатнашиш Оилавий бизнесни ташкил этиш Инсон капитали харажатларини қоплаш ва жамғариш Уй хўжалигини юритиш 57 Барча оилаларга хос бўлган умумий вазифа истеъмол вазифаси бўлиб, у уй рўзғор хўжалигини юритишни талаб қилади ва меҳнат ресурсларини тайѐрлаш билан боғлиқ бўлади. Бу хўжалик оиланинг умумий мулкига ва топган даромадига таянади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, оила никоҳдан бошланади. Бунда куѐв ва келин томони иқтисодий муносабатларга киришади. Турмуш қуришнинг ўз харажатлари ва фойдаси бўлади. Харажат ҳам иқтисодий, ҳам маънавий мазмунга эга. Иқтисодий харажат бу турмуш қуришнинг моддий пул сарфи бўлиб, келин ва куѐвнинг ўзаро танишиши, уларни унаштириш, тўйни ўтказиш, қуда андачилик расм-русумларини ўтказиш, ѐш оила мулкини шакллантириш харажатлари бўлиб, уни ҳар икки томон кўтаради. Бу сарфлар миқдори келишув асосида ва баҳоли қудрат белгиланади. Моддий сарфлар оиланинг дастлабки мулки: уй рўзғор асбоб- анжомлари ва жиҳозларини ташкил этади. Булар узоқ даврда ишлатиладиган товарлардан иборат бўлиб, оиланинг мулки ҳисобланади.Оила мулки дастлаб улушбайчилик қоидасига биноан (ҳар икки томон ҳиссасига қараб) шаклланса, сўнгра оила умумий даромадининг жамғарилиши асосида кўпайиб боради. Оила турмушига хизмат қилувчи маблағлар оиланинг молиявий активи ҳисобланади ва 2 қисмга бўлинади: а) моддий активлар (уй- жой, мебель, рўзғор анжомлари) улар қийматига (нархига) қараб пулга чақилади; б) пул маблағи – бу оиланинг қўлидаги ѐки банкдаги пули, қиммат баҳо қоғозлари (акция, облигация ва сертификат). Активларни ишлатиш оила иҳтиѐрида бўлади. Оила қуришнинг маънавий харажати – оила мажбуриятининг зиммага тушиши, сўққабошлик давридаги эркинликни йўқотиш, оила аъзолари раъйига қараб иш қилиш, яъни ―озодликдан маҳрум‖бўлишдир. Оиланинг фойдаси шундаки, уй хўжалигини юритиш унинг аъзолари ўртасида тақсимланиб, меҳнат унуми ортади, чунки ҳар бир оила аъзоси маълум ишни бажаришга ихтисослашиб, уни яхши ижро этади. 58 Сўққабошликда хўжалик юритиш оғир кечса, оилада бу иш енгил кечади. Оила истеъмолида ҳам тежамлилик бўлади, чунки бир қатор буюмлар биргаликда ишлатилади ва улардан самарали фойдаланиш мумкин. Оила хонадонда эр-хотин ва болаларнинг манфаатини уйғунлаштиради, уларнинг саъйи-ҳаракатига умумий йўналиш беради. Шу боис рўзғор юритишнинг бир қатор тамойиллари борки, уларга риоя этиш керак бўлади: Биринчи тамойил–оиланинг хатти ҳаракати барча оила аъзолари талаб эҳтиѐжини қондиришга бўйсуниши талаб қилинади. Иккинчи тамойил–оиланинг иқтисодий фаолиятига оид қарори демократик асосда қабул қилиниши керак. Агар бу қарор оиланинг айрим аъзоси томонидан қабул қилиниб ижро этилса, у ҳолда ҳам бошқа оила аъзоларининг манфаатларини кафолатлаши талаб қилинади. Учинчи тамойил – оила иқтисодий рационализм қоидасига риоя этиши керак, яъни оила ўз фаровонлигини оширишнинг энг нафли йўлидан бориши керак. Тўртинчи тамойил –альтернатив (муқобил) танлов қоидасига амал қилиш керак. Оиланинг эҳтиѐжи кўп бўлади, лекин унинг топган даромади чекланиб ҳамма эҳтиѐжларни қондиришга етмайди. Шу боис, эҳтиѐжларнинг энг зарури танлаб олиниши ва уларни кам сарф билан қондирилиши лозим бўлади. Бешинчи тамойил – иқтисодий компромисс (муросага келиш) қоидасига амал қилиш. Бунда оила аъзолари оила фаровонлигини ошириш учун ким нима иш қилиши, кимнинг индивидуал эҳтиѐжини қачон қондириш ҳақида бир қарорга келиши ва уни ҳамжиҳатлик билан амалга ошириши талаб қилинади. Оиладаги компромиссни уйнинг ѐши улуғлари (ота, она, қайнота, қайнона, ака, опалари) ҳал этиши мумкин. Олтинчи тамойил–оила даромадлари ва харажатларини режалаштириш, уларнинг бир-бирига мувофиқлигини таъминлаб, оила бюджетидаги камомадга йўл қўймаслик. Ушбу тамойиллар оиланинг аҳил ва баркамол 59 бўлишини, оила турмушини муттасил яхши бўлишини таъминлашга қаратилади. Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хуссийлаштириш жараѐнларининг амалга оширилиши ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини давлат томонидан рағбатлантирилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши оқибатида хилма-хил мулк шакллари, шу жумладан, хусусий мулкчилик шаклланиб, ривож топмоқда. Бу эса оилаларнинг мулкдор сифатидаги мавқеини янада ошишига ва ўрта мулкдор табақаси кўламларининг кенгайишига олиб келди. Оқибатда оиланинг бозор иқтисодиѐтига мос ва хос ижтимоий-иқтисодий вазифаларининг вужудга келишига асос яратди. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиѐтни барқарор юқори суръатларда ривожлантириш натижасида аҳоли турмуш даражаси муттасил ошиб, оилаларнинг иқтисодий асослари янада мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган 22 йиллик мустақил тараққиѐти даврида Ўзбекистон иқтисодиѐти 4,1 баробарга ўсди. Аҳоли жон бошига нисбатан ўсиш 3 баробардан зиѐдни ташкил этди. Бунинг оқибатида аҳолининг реал ялпи даромадлари жон бошига 8,2 баробар ошди. Бугунги кунда ҳар учта оиланинг биттаси шахсий енгил автомобилга эга. Ҳар 100 та оилага ўртача 80 та холодильник, 146 та телевизор тўғри келмоқда. Шунингдек, аҳолининг кир ювиш машинаси, пилесос, микротўлқинли печлар, шахсий компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминланиш даражаси ортиб бормоқда 1 .Аҳолининг истеъмол харажатлари 2013 йилда 2000 йилга нисбатан 9,5 баробар ошди. Сўнги йилларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган энг муҳим озиқ-овқат товарлари бўйича истеъмол ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Мустақиллик йилларида гўшт истеъмоли-1,4 марта, 1 Каримов И.А.Амалга ошираѐтган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш-ѐруғ келажагимизнинг асосий омилидир/ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза.//Халқ сўзи, 2013 йил 7 декабрь. 60 сут-1,3 баробар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари - 2,6 марта, мевалар истеъмоли-6,4 карра ошди 1 . Иқтисодиѐтимизнинг жадал ва мутаносиб ривожланиши аҳоли даромадлари ҳамда ҳаѐт даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш учун мустаҳкам замин яратмоқда. Ўтган 2014 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми 23,2 фоизга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар эса 10,2 фозга кўпайди 2 . Шунингдек, аҳолининг даромадлар бўйича табақаланишидаги кескин фарқлар анча камайди. ‖Бу ҳақда сўз юритганда, - деган эди Президент И.А.Каримов,- собиқ иттифоқ ҳудудидаги бошқа мамлакатлардан Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling