Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиѐтимизни


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиѐтимизни 
барқарор ривожлантириш. Аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини 
ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта роль 
ўйнамоқда
1
- деб таъкидлади. 
1
Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар 
этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади:Мамлакатимизни 2013 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг 
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: 
НМИУ―Ўзбекистон‖, 2014.-7-бет. 


42 
Мамлакатимиз 
тараққиѐтида 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. 2013 
йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиѐд кичик бизнес субъекти иш 
бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаѐтган корхоналарнинг умумий сони 
йил охирига келиб 190 мингтага етди. Кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши натижасида унинг улуши ялпи 
ички маҳсулотда 2000 йилдаги 31%дан 2013 йилда 55,8% га, саноат 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 11,3 %дан 23% га, қурилишда 37,0 %дан 
71%дан зиѐдга, аҳоли бандлигида 49,7%дан 75%га, уларнинг экспортдаги 
улуши 2000 йилдаги 10,2% дан 2013 йилда 18%га ўсди. Бугунги кунда 
кўрсатилаѐтган бозор хизматларининг деярли барчаси кичик бизнес улушига 
тўғри келмоқда
1
(қаранг:1.4.1-жадвал).
Шуни таъкидлаш керакки,Ўзбекистонда амалда фаолият юритаѐтган 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан 
ўтганларнинг умумий сонидаги улуши 2000 йилдаги 81,1%дан 2013йилда 
90% дан зиѐдни ташкил этди. Мамлакатимизда ҳар 1000 кишига 2000йилда 
6,1 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони тўғри келган 
бўлса, 2012йилда бу кўрсаткич16,4 тани ташкил этди
2

1
Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни 
сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили 
бўлади:Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: НМИК ―Ўзбекистон‖, 2014.-7-бет.
2
Маматов Ф.Ф. Кичик бизнеснинг ривожланиш муаммоларига синергетик ѐндошув асосида уни 
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш йўналишлари.-Т.:‖Iqtisod-Moliya‖, 2008.-45-бет; 
Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т., ЦЭИ, 2013 .-
С.83; ЎЗбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари.


43 
1.4.1-жадвал.Ўзбекистон иқтисодиѐти тармоқлари ялпи маҳсулотида кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ўсиш динамикаси
1
 
Кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг улуши 
(%)
2000 й. 
2010 й. 
2012 й. 
2013 й. 
Ялпи ички маҳсулотда
31,0 
52,5 
54,6 
55,8 
саноатда
11,3 
19,6 
22,2 
23,0 
қишлоқ хўжалиги 
73,6 
97,9 
98,0 
98,3 
қурилишда
37,0 
52,3 
70,7 
71,0 
чакана савдо айланмасида 
45,3 
50,5 
49,3 
49,5 
аҳолига пулли хизматлар 
кўрсатишда 
37,9 
47,7 
46,7 
47,0 
экспортда
10,2 
13,6 
15,8 
18,0 
аҳоли бандлигида
49,7 
75,7 
75,7 
75,8 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни 
рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2014 йилда 
фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда 20 мингдан зиѐд янги 
кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Уларнинг умумий сони эса 195 
мингдан зиѐдни ташкил этди. Бу 2000 йилдагига нисбатан 2 барробар кўпдир. 
Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000 йилдан буѐн 31 фоздан 56 фоизга, 
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга ўсди
2

1
Ўзбекистон иқтисодиѐти: ахборот ва таҳлилий шарҳ.2005 йил.-Т.,‖Ўзбекистон‖,2006.58,61,64-
бетлар; Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т., ЦЭИ, 
2013 .-С.83; ЎЗбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тузилди.
2
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва 
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 


44 
Мамлакатимизда 
тадбиркорлик 
учун 
қулай 
шароитларнинг 
яратилганлиги туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги фаоллиги йилдан-йилга 
ошиб бормоқда.Уларнинг экспорт салоҳиятлари мустаҳкамланиб, республика 
ташқи савдо операцияларидаги улуши ҳам муттасил ўсиб бормоқда. Кичик 
тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо айланмасидаги улуши 2005 
йилда 20,7%ни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 26%дан 
зиѐдни ташкил этмоқда (қаранг:1.4.2-жадвал). 
1.4.2-жадвал.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 
ташқи савдо операцияларидаги улуши(жамига нисбатан %да)
1
КБХТ улуши 
2000йил 2005йил 2010йил 2012йил 2013йил 
Ташқи 
савдо 
айланмасида, % 
15,6 
20,7 
23,5 
25,8 
26,5 
Экспортда,% 
10,2 
6,0 
13,6 
15,8 
18,0 
Импортда,% 
27,4 
33.7 
36,6 
37,7 
37,7 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолиятда 
қатнашувчи 
субъектлар 
сони,мингта 
2,8 
3,9 
5,6 
6,0 
6,1 
2014 йилда 500 дан зиѐд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес 
субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи иқтисодий фаолият 
миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
экспортини 
қўллаб-қувватлаш 
жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда. 2014 йилда мазкур 
Жамғарма томонида 2400 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва 
хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва 
ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида тадбиркорлик 
субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар миқдоридаги 
1
Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т., ЦЭИ, 2013 .-
С.83; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан 
тузилди.


45 
экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида 2014 йилда 
қиймати 840 миллион доллардан зиѐд товарлар экспорт қилинди
1

Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожланишини рағбатлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши 
натижасида тадбиркорликни ривожланиши индекси 2000-2013 йилларда 0,14 
дан 0,43 га кўтарилди. Шунингдек, кичик тадбиркорлик томонидан қўшилган 
қийматнинг ЯИМдаги улушини ифодаловчи индекс шу давр мобайнида 0,31 
дан 0,56 га ошди(қаранг:1.4.3-жадвал). 
1.4.3-жадвал.Кичик тадбиркорликнинг ривожланиш индекси
2

Кўрсаткичлар 
2000й. 
2007й. 
2010й. 
2013й. 
Кичик 
тадбиркорлик 
қўшилган 
қийматининг 
ЯИМдаги 
улуши 
индикатори 
0,31 
0,47 
0,53 
0,56 
Кичик 
тадбиркорликда 
банд 
бўлганларнинг 
иқтисодиѐтда 
банд 
бўлганлар умумий сондаги улуши 
индикатори 
0,53 
0,72 
0.74 
0.76 
Кичик тадбиркорлик корхоналарининг 
иқтисодиѐтдаги корхоналар умумий 
сонидаги улуши индикатори 
0,85 
0,90 
0,82 
0,99 
Тадбиркорлик ривожланиши индекси 
0,14 
0,31 
0,32 
0,43 
Шуни такидлаш жоизки, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг юқори даражада ўсиши жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирози шароитида унинг салбий оқибатларини енгишда, бартараф этишда 
муҳим роль ўйнади. Шу боисдан ҳам Президент И.А. Каримов 
―Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиѐсатни амалга оширишда кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти‖ мавзусидаги
халқаро 
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, 
модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва 
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ.
2
Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т., ЦЭИ, 2013. - 
С.82., Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тузилди. 


46 
конференция очилиш маросимида сўзлаган маърузасида ―Мазкур соҳани тез 
суръатлар билан тараққий топтириш ва умуман, мамлакатни ислоҳ этиш ва 
модернизация қилиш бўйича биз танлаган модел 2008 йилда бошланган, 
бугунги кунда, афсуски, чуқурлашув тенденциясига эга бўлиб бораѐтган 
глобал 
молиявий-иқтисодий 
инқирознинг 
салбий 
ва 
ҳалокатли 
оқибатларининг олдини олиш ҳамда бартараф этишда Ўзбекистон учун ҳал 
қилувчи рол ўйнади‖
1
, - деб таькидлади.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат барқарор 
ва мутаносиб иқтисодий ўсишни, шу билан бирга аҳоли бандлиги ва 
даромадларининг ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнамокда. Жумладан, 
2000 йилда республика миқѐсида 118 мингта, шу жумладан, кичик бизнес 
соҳасида 78 мингта, касаначиликда 18 мингта иш ўринлари яратилган бўлса, 
2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш 
бўйича минтақавий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида қарийб 
970 минг киши иш билан таъминланди. Бу иш ўринларининг 60,3 фоиздан 
ортиғи қишлоқ жойларда яратилди. Бу борада кичик корхоналар, 
микрофирмалар ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 
480 мингдан ортиқ, касаначиликни кенгайтириш ҳисобидан эса 210 мингдан 
зиѐд иш ўрни ташкил этилди. 2013 йилда касб-ҳунар колежларининг 500 
минг нафардан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди. Ўз хусусий 
ишини очиб, бизнес билан шуғулланишга қарор қилган коллеж 
битирувчиларига 140 миллиард сўмдан зиѐд имтиѐзли микрокредитлар 
ажратилди
2
. Мамлакатимиз парламенти томонидан тасдиқланган дастурга 
мувофиқ, 2014 йилда 1 миллионга яқин иш ўрни ташкил этилди. Шунингдек, 
меҳнат соҳасига 600 минг нафар касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари 
1
Каримов И. А ―Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиѐсатни амалга оширишда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти‖ мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш 
маросимидаги нутқи.// Халқ сўзи, 2012 йил 15 сентябр.
2
Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд 
имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш 
йили бўлади:Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2014.-18-19 бетлар.


47 
кириб келди.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида 480 мингдан 
ортиқ янги ишни ўрни ташкил этилди. Ўз бизнесини йўлга қўйишга қарор 
қилган коллеж битирувчиларига қарийб 200 миллиард сўмлик имтиѐзли 
кредитлар ажратилди. Бу 2013 йилга нисбатан 1,4 баробаар кўпдир 
1

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши аҳоли 
даромадларининг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. 
Мустақиллик йилларида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик 
фаолиятидан олинаѐтган даромадлар улуши 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу 
Мустақил 
Давлатлар 
Ҳамдўстлиги 
мамлакатларидаги 
энг 
юқори 
кўрсаткичлардан биридир 
Ўзбекистонда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида мустаҳкам 
қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг шакллантиришини, яратилган турли 
имтиѐзлар ва қулай шарт-шароитлар муҳим аҳамият касб этди. Бу борада 
солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва 
унификация қилиш масалалари муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда 1993-
2014 йилларда солиқ юки ЯИМга нисбатан 45%дан 20,0% га камайтирилди. 
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 1995 йилги 38%дан 
2014 йилда 8 фоизга пасайтирилди. Микрофирма ва кичик корхоналар учун 
ягона солиқ тўлови 2005 йилдаги 13%дан 2014 йилда 6%, саноат соҳасида эса 
5%га туширилди
2
. Шу билан бирга, давлат томонидан ўз маҳсулотларини 
экспортга йўналтирувчи корхоналарга ҳамда инвестицияларни жалб этувчи 
ва янги маҳсулот ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларига бир қатор 
имтиѐзлар яратилди. 
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, 
модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва 
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ.
2
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустақиллик йилларидаги(1990-
2000йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган 
прогнозлари.-Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2011.25бет; Ўзбекистон иқтисодиѐти: ахборот-таҳлилий 
бюллетень.2011йил.-Т.,ИТМ,2012.-29 бет; Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 
маълумотлари.


48 
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда солиқ юкини камайтириш борасидаги 
ишлар давом эттирилиб, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 
ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга пасайтирилди (қаранг: 1.4.1-расм). Шу билан 
бирга, қурилиш соҳасида фаолият юритаѐтган корхоналар учун ягона солиқ 
тўлови ставкаси, саноат корхоналарида бўлганидек, 6 фоиздан 5 фоизга 
туширилди.
 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг 
қуйи ставкаси 2012йилда 9%ни, 2013йилда 8%ни ташкил этган бўлса, 2014 
йилда эса яна 7,5 фоизга пасайтирилди. Солиқ юки ва солиқ ставкаларининг 
пасайтирилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада 
рағбатлантиради ва қўшимча даромадлар олишларини таъминлайди. 
1.4.1-расм.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасининг 
пасайтирилиши (%да)
1

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling