Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси
9 фоиздан 8 фоизга пасайтирилди.
Солиқ юкини камайтириш борасида
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун тижорат банклари 
томонидан ажратилган кредитлар ҳажмининг муттасил ошиб бориши ҳам 
муҳим роль ўйнамоқда. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларини хом – ашѐ ресурсларидан фойдаланиш ҳамда 
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари.


49 
ўзлари ишлаб чиқарган товарларини биржа савдолари орқали сотиш 
имкониятларини кенгайтириш борасида кўрилган чора-тадбирлар оқибатида 
2014 йилда улар томонидан Республика товар – хомашѐ биржасида қарийб 3 
триллион сўмлик ѐки 2013 йилга нисбатан 1,6 баробар кўп хомашѐ ва 
материаллар сотиб олинди. Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар биржа 
савдолари орқали ўзлари ишлаб чиқарган 1 триллион 500 миллиард сўмлик 
маҳсулотни сотди, бу кўрсаткич 2013 йилга қараганда 1,7 баробар кўпдир
1

Айтиш лозимки, мамлакатимизда том маънодаги рақобат муҳити 
шаклланаѐтган ҳозирги шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари ўз фаолиятларида фақат имтиѐзлар ва преференцияларга суяниб 
қолмасдан, ўз имконият ва салоҳиятларига таяниб, рақобатбардошлигини 
оширишга интилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ―Биз ҳанузгача эскича 
фикрлаш қолипидан чиқа олмаяпмиз, ўз умрини ўтаб бўлган, эски ва 
яроқсиз планли-тақсимот қолдиқлари, афсуски, бутунлай барҳам 
топгани йўқ. Кескин рақобат шароитида солиқ имтиѐзлари ва 
протекционистик чоралар ҳисобидан яшаш мумкин, деган нотўғри 
қараш миямизга чуқур ўрнашиб қолган. 
Бундай чоралар, аввало, корхоналар манфаатига зарар етказиб, уларнинг 
даромадини камайтириш билан бирга, давлат бюджетига сезиларли равишда 
зиѐн етказиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Энг муҳими, ҳар қандай имтиѐз 
ва преференциянинг умри узоқ эмаслигини эсимиздан чиқармаслигимиз 
зарур. 
Фақат шундай имтиѐз ва преференцияларга таяниб қолган корхоналар очиқ 
иқтисодиѐт шароитида хорижий компаниялар билан нафақат ташқи, балки 
ички бозорда ҳам рақобатлаша олмайди‖
2
,- деб таъкидлаган. Шу боисдан, ўз 
1
Ўша ерда

2
Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд 
имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш 
йили бўлади:Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2014.- 26-27 бетлар. 


50 
кучи, маблағи, имконият ва салоҳиятига таяниб, фаолият юритадиган 
оилавий тадбиркорлик корхоналари истиқболда рақобатбардош хўжали 
субъектлари сифатида миллий иқтисодиѐт ривожланишида муҳим роль 
ўйнаши мумкин.


51 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling