Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
III-Боб.Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
III-Боб.Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш
йўналишлари 3.1.Ишбилармонликни шакллантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки давридан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни истиқболда ҳам жадал ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга катта эътибор берилмоқда. Ишбилармонлик муҳити бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, юритиш учун мамлакатда яратилган қонуний шарт-шароитлар, тартиботлар, унинг қўллаб-қувватланиши, тадбиркорлик фаолияти эркинликлари ва кафолатлари мажмуасидир. И.А.Каримов ―Сўнги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, иқтисодиѐтимизга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида биз улкан ишларни амалга оширдик‖ 1 ,-деб таъкидлади. Жумладан, мустақиллик йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рўйхатга олиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда эркинлигини ошириш, давлат ва бошқа назорат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноўрин аралашишини ва текширишларни кескин камайтириш учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қуватлаш юзасидан қатор фармон ҳамда қарорлар қабул қилинган. Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларнинг молиявий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишга шарт-шароит яратиш бўйича муайян ижобий ишлар амалга оширилди. Масалан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадаллаштириш ҳамда унинг янада ривожланиши учун тегишли ижтимоий- 1 Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади:Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.:‖Ўзбекистон‖, 2014.-29-бет. 85 иқтисодий шарт-шароит яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиѐтида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 24 январдаги Фармони муҳим аҳамият касб этди. Унга биноан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарурий шароит яратиш, уларни молиявий, моддий-техникавий ресурслар билан таъминлаш, тадбиркор ва хорижий инвесторлар манфаатлари ҳамда ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун иқтисодий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш вазифаси белгиланган. Хусусий тадбиркорларнинг самарали фаолият юритишлари учун етарли ҳуқуқий, иқтисодий шароитни вужудга келтириш мақсадида 2003 йил 11 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш механизмини осонлаштириш мақсадида «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 августда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда розилик берувчи ташкилотлар сони кескин қисқартирилди. Уларни давлат рўйхатидан ўтказадиган ташкилот, яъни туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ташкил этилди. Республика бўйича ташкил этилган 210 та инспекция 2003 йил 1 октябрдан ўз фаолиятини бошлади. Улар тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан бир вақтда уларни солиқ ва статистика органлари ҳисобига қўйишади, штамп ва муҳр тайѐрлашга рухсат беради, инженерлик коммуникациялари, яъни газ, энергия, сув, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқасига қўшилишга ҳамда уй-жойни корхона учун объектга айлантиришга, тадбиркорлик объектларини қуриш ва реконструкция қилишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради. 86 Бизнесни бошлашга имкон яратувчи, рўйхатга олиш, ундан кейинги жараѐнларни янада соддалаштириш ва енгиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майда қабул қилган ―Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида‖ги Қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган регламенти, аниқ муддат ва дақиқа (соат)лари кўрсатилган схемаси амалга оширилмоқда. Рўйхатдан ўтиш муддати 7 иш кунидан 2 иш кунига қисқартирилди. Шунингдек, рухсат бериш билан боғлиқ кўпгина жараѐнлар такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги ―Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш таомиллари турларини қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисида‖ги Қарорига биноан, 12 та бир-бирини қайтарувчи, ортиқча рухсатнома ва келишувлар бекор қилинди. Таъкидлаш жоизки, 2012 йилда тадбиркорликни янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги, ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги, ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида‖ги, ―Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги, ―Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли «Стататистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб- таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. 87 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ- 4453-сонли ―Стастистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва руҳсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги фармонига мувофиқ рухсат беришга доир 80 та тартиб-қоида, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси бекор қилинди. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб 65та статистика ҳисобот шакллари, 6та солиқ ҳисоботи шакллари бекор қилиниб, уларни топшириш даврийлиги 2 баробардан зиѐд қисқартирилди. Шунингдек молиявий ҳисоботларни топшириш шакллари ва даврийлиги 1,5 баробар қисқартирилди. Кичик бизнес субъектлари учун статистика ҳисоботларининг 7 та шакли бекор қилиниб, уларни тақдим этиш сони йил мобайнида 2,9 мартага қисқарди.Молиявий ҳисоботлар бўйичайирик корхоналар учун 2та, кичик бизнес субъектлари учун эса 1та ҳисобот шакли бекор қилиниб, уларни тақдим этиш сони йил мобайнида 1,5 мартага қисқарди(қаранг:3.1.1-жадвал). 3.1.1-жадвал.Ҳисобот шакллари сонининг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling