Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

 
 
Эндиликда тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтганидан кейинги 
фаолиятини тартибга солишга доир ҳуқуқий асосни такомиллаштириш, 
Ўзстандарт, Ўзгеодезкадастр ва шу каби тадбиркорлик субъектларига хизмат 
кўрсатувчи ташкилотлар билан муносабатларни тартибга солиш, бажарилган 
ишлар учун тўловлар миқдорини камайтириш ҳамда қатъий шкаласини 


113 
белгилаш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини 
қўллаб-қувватловчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермерлар Кенгаши, 
айниқса, 
кичик 
ва 
хусусий 
тадбиркорликни 
ривожлантиришни 
рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ва унинг 
жойлардаги бўлинмалари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-
қувватлашлари, уларнинг мониторингини юритишлари ҳамда юзага келган 
муаммоларнинг сабабларини аниқлаб, уларни ҳал қилиш учун тегишли 
ҳуқуқий, меъѐрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ҳукуматга ѐки 
Ишбилармон тадбиркорлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик 
партиясининг Олий Мажлисдаги фракциясига тақдим этишлари мақсадга 
мувофиқдир. 
Фикримизча, эркин тадбиркорлик учун қулай шароит яратиш мақсадида 
тадбиркорлик корхоналари раҳбарларининг ҳуқуқшунос маслаҳатчилари, 
адвокатлари ҳам бўлишини таъминлаш, уларнинг ўз ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилишга ўргатадиган, ҳуқуқий билим ҳамда 
малакаларини оширишлари учун ўқув марказлари ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермерлар 
Кенгаши, «Тадбиркор аѐл» уюшмасининг жойлардаги бўлинмаларида 
адвокатлар штатини ташкил этиш ҳамда уларга аъзо тадбиркорларга 
имтиѐзли нархларда хизмат кўрсатишларини таъминлаш лозим. 
Кичик тадбиркорлик, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектлари 
учун муҳим муаммолардан бири моддий-техника ресурслари билан 
таъминланиш ҳисобланади. Ҳозирги даврда уларни моддий хом ашѐ 
ресурслари билан таъминлашда товар хом ашѐ биржаси, улгуржи савдо 
ташкилотларининг ролини янада ортириш муҳим аҳамият касб этади. 
Истиқболда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан, 
оилавий бизнес ва тадбиркорликни янада жадал ривожлантириш учун уларни 
рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириб бориш, бу 
борадаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиб бориш лозим бўлади. Авволом 
бор, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитини 


114 
муттасил замон талабларини ҳисобга олган ҳолда яхшилаб бориш бўйича 
чора-тадбирларини амалга ошириб бориш лозим бўлади. Бу борада 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ―тадбиркорлик 
субъектлари ва хусусий мулк эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний 
ҳимоя қилиш нормаларини кучайтириш даркор. Бу борада хусусий 
мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда суд 
органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат 
қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектларининг 
хўжалик 
ва 
молиявий 
фаолиятига 
ноқонуний 
аралашуви 
учун 
жавобгарлигини кучайтириш биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиши 
лозим‖
1
,- деб таъкидлаган. 
Хулоса 
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан, 
оилавий бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини янада эркинлаштириш ва 
рағбатлантириш бўйича ишлар жадал амалга оширилмоқда. Бизнесни 
рўйхатга олиш, ихтиѐрий равишда ѐпиш ва тугатиш, шунингдек
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, 
модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва 
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ.


115 
фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган 
лицензия ва рухсатномалар бериш жараѐнлари соддалаштирилиб, тартибга 
солинди. Белгиланган кўплаб жарималар миқдори сезиларли камайтирилди, 
айрим жарима турлари бутунлай бекор қилинди. Бизнес соҳасига давлатнинг 
аралашувини чеклашга қаратилган ишлар давом этмоқда. Бизнес 
субъектларига нисбатан ҳар қандай санкция фақат суд қарори бўйича 
қўлланиши устидан мониторинг олиб борилмоқда. Молия, солиқ ва 
статистика ҳисоботларининг барча шакл ҳамда муддатлари кескин 
қисқартирилди. Солиққа тортиш, ставкалари унификация қилиниб, 
камайтирилди. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулот, ташқи 
савдо, хизмат кўрсатиш, халқ хўжалиги тармоқлари маҳсулотларидаги улуши 
йилдан-йилга ошиб бормоқда.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон 
давом этаѐтган ҳозирги шароитида унинг салбий оқибатларини бартараф 
этишнинг қўшимча, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини 
оширишнинг муҳим воситасига айлантириш мақсадида кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни, шу жумладан, оилавий бизнес ва тадбиркорликни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. 
Шу билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг, шу 
жумладан, оилавий бизнес ва тадбиркорликнинг миллий иқтисодиѐтдаги 
мавқеини янада ошириш учун қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадга 
мувофиқдир: 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш 
механизми янада ихчамлаштирилганлигини инобатга олиб, эндиликда улар 
рўйхатга олингандан сўнг то фаолиятини бошлагунига қадар бўладиган 
процедураларни аниқлаштириш; 
- уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
механизмини такомиллаштириш; 
- уларнинг молиявий, моддий-техника ресурслари билан таъминланишидаги 
муаммоларни ҳал қилиш; 


116 
— кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашдаги мавжуд муаммоларни ечиш ва ҳ.к. 
Эндиликда, 
оиланинг 
ижтимоий-иқтисодий 
асосларини 
янада 
мустаҳкамлаш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, унинг 
мамлакатимизда барқарор иқтисодий ривожланишни ва таркибий 
ўзгаришларни таъминлашдаги ролини ошириш ҳамда уни янада қўллаб-
қувватлашни кучайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ бўлади: 
- иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва ислоҳ этишни изчил давом эттириш 
негизида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш асосида аҳоли даромадлари 
ва турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириб бориш; 
- оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида ѐшларни оила қуришга 
тайѐрлаш учун ўрта умумтаълим мактабларининг юқори синфларида ҳамда 
ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида оилага йигит ва қизларни 
босқичма-босқич тайѐрлашга йўналтирилган махсус ўқув ва факультатив 
курсларни жорий этиш; 
- оила иқтисодиѐти, уй хўжалиги, оила молияси ва рўзғор юритиш 
асосларига бағишланган мавзуларни ўрта умумтаълим мактабларида 
ўқитиладиган иқтисодий билим асослари фанлари ўқув режаларига киритиш 
ушбу фанлар бўйича дарсликларни улар ҳисобига такомилаштириш; 
иқтисодиѐт йўналашидаги Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 
―Микроиқтисодиѐт‖ фани доирасида ―Оила ѐки Хонадон иқтисодиѐти‖, 
―Оилавий тадбиркорлик‖, ―Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
бошқариш‖ каби махсус ўқув курсларини ўқитишни йўлга қўйиш; шаҳар ва 
туманларда никоҳдан ўтиш учун ариза берган йигит ва қизлар учун ―Оила – 
рўзғор юритиш асослари‖ бўйича махсус қисқа муддатли ўқувларни ташкил 
этиш; 
- никоҳ тўй маросимларини ихчамлаштириш ва оқилоналаштириш ҳисобига 
ѐш оиланинг дастлабки мол-мулкини ва сармоясини йигит ва қизнинг ота-
оналарининг ўзаро келишуви асосида баҳоли-қудрат иштирок этишлари


117 
- ѐшлар фаолият қиладиган ташкилот ва корхоналардаги меҳнат 
муносабатларида ижтимоий шерикчилик тизимлари ривожланиб борган 
сайин уларнинг ѐш оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдаги 
иштирокларини кенгайтириб бориш; 
- республикамизда оналикни ва болаликни муҳофаза қилиш ва ―соғлом она - 
соғлом бола‖ дастурларини амалга ошириш борасида тўпланган 
тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ―соғлом ва маъсулиятли ота-мустаҳкам 
оила ва соғлом бола кафолати‖ тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиѐтга 
қўллаш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда; 
- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш жойларда,айниқса, қишлоқларда 
транспорт йўлларини, электр энергия ва газ таъминотини яхшилашни, ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни 
таъминлашга қаратилган устувор вазифани амалга оширишга боғлиқдир; 

оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиѐтдаги таркибий янгиланиш 
жараѐнларидаги ролини ошириш учун уларни хизматлар ва сервис соҳасига 
жалб этилишини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш лозим. Бу 
соҳа катта капитал талаб қилмайди, шу сабабли унга оилавий бизнес 
субьектларини жалб қилиш мақсадга мувофиқдир; 
- импорт ўрнини босувчи ва экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 
оилавий корхоналарни рағбатлантириш, уларга янги имтиѐз ва 
преференциялар бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,уларнинг 
экспорт ва халқаро ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш; 
- қишлоқ хўжалиги хом ашѐсини қайта ишлашга ихтисослашган оилавий 
корхоналарни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш учун қўшимча 
имтиѐзлар бериш, бу борада маҳаллий хом ашѐ ва материаллар асосида 
йирик саноат корхоналари билан оилавий корхоналар ўртасидаги ишлаб 
чиқариш ва хизматлар кооперациясини ҳамда маҳаллийлаштириш тизимини 
янада ривожлантиришга қаратилган ишларни изчил давом эттириш лозим 
бўлади. Бунинг учун касаначилик фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон 


118 
Республикасининг‖Касаначилик тўғрисида‖ги қонунини ишлаб чиқиш 
мақсадга мувофиқ бўлади; 

анъанавий ва замонавий ҳунармандчилик соҳаларида оилавий 
тадбиркорликни янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасининг 
―Ҳунармандлик фаолияти тўғрисида‖ги қонунини ишлаб чиқиш керак; 
- илм талаб қилувчи соҳаларда интеллектуал салоҳияти юқори бўлган 
кишилар томонидан оилавий корхоналарнинг ташкил этилишини қўллаб-
қувватлаш, бундай корхоналар билан олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот 
муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга 
қўйиш; 
- оилавий тадбиркорликни молиялаштириш, кредитлаш ва суғурталаш 
тизимини такомиллаштириш,уларнинг малакасини ошириш курсларини 
ташкил этиш, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тегишли соҳалар бўйича 
‖Бизнесни бошқариш‖ ихтисослигида кадрлар тайѐрлашни давом эттириш 
чораларини кўриш; 
- оилавий тадбиркорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашда давлат 
бошқаруви органлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, маҳаллий 
ўзини ўзи бошқариш органлари, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар Кенгаши, 
―Оила‖ республика илмий-амалий маркази ва бошқа манфаатдор нодавлат ва 
жамоат ташкилотлари, сиѐсий партиялар ҳамда турли даражадаги халқ 
депутатлари кенгашлари иштирокида жойларда мувофиқлаштирувчи ишчи 
гуруҳлари ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, шу жумладан, оилавий бизнес 
ва 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
ташқи 
иқтисодий 
фаолиятини 
ривожлантириш учун ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва қулай 


119 
шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий корхоналар 
субъектларининг, шу жумладан, оилавий корхоналарнинг ташқи иқтисодий 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга керакли ҳуқуқий, ташкилий-
иқтисодий маслаҳатлар, кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо 
Саноат палатаси билан биргаликда минтақаларда махсус марказлар ташкил 
этиш; 
- ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бўйича кичик ва йирик 
бизнес ўртасидаги интеграция алоқаларини ривожлантириш, уларнинг 
биргаликда 
ташқи 
бозорларга 
чиқишларида 
ўзаро 
ҳамкорлигини 
рағбатлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг раҳбар 
ходимларининг ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларини, 
билимларини ошириш учун иқтисодий йўналишда кадрлар тайѐрлайдиган 
олий ўқув юртларида ‖Бизнесни бошқариш‖ ихтисослиги бўйича кадрлар 
тайѐрлашни кенг йўлга қўйиш, шунингдек, кичик бизнес субъектлари раҳбар 
ходимлари ва мутахассислари учун ―Халқаро тадбиркорлик‖ бўйича 
кадрларни қайта тайѐрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш 
лозим бўлади. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling