Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

 Нақд пулни узлуксиз олиш имкониятининг чекланганлиги билан боғлиқ 
қийинчиликларни камайтириш учун кичик ва оилавий корхоналар
микрофирмалар,деҳқон ва фермер хўжаликлари 
учун ўз ҳисоб 
варақаларидаги пул маблағларини ўзлари хоҳлаган ҳолда ишлатиш 
имкониятини янада кенгайтириш, яъни банкларнинг назорат функциясини 
камайтириш лозим. Шунингдек, кичик ва оилавий корхоналар ва бошқа 
тадбиркорлар учун банк операцияларини бажаришда айрим имтиѐзлар 
бериш. Масалан, янги ташкил қилинган корхоналар учун банк хизматлари 
учун тўланадиган ҳақ ставкаларини нисбатан пасайтириш. Айниқса, дебит 
айланмаси учун ставкаларни нисбатан камайтириш ва бошқалар.


112 
Кичик бизнес, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектларининг 
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишларига кўпроқ кўмаклашиш 
мақсадида экспорт бўйича ҳисоб-китобларни янада эркинлаштириш лозим 
бўлади. Экспорт бўйича ҳисоб-китобларни эркинлаштиришдан ташқари 
эркин муомаладаги валютага экспорт қилишда берилаѐтган солиқ 
имтиѐзларини бошқа хорижий валютадан фойдаланиб, амалга оширилаѐтган 
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига жорий этиш зарур. Ушбу чора-
тадбирлар маҳаллий товарларнинг истеъмолчилари кўпайишига ва тегишли 
равишда хорижий шериклар томонидан маҳаллий маҳсулотларга талаб 
ўсишига кўмаклашади. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларни эркинлаштириш 
норасмий экспорт ҳажми қисқаришига кўмаклашади. Экспорт ва импорт 
қилишда маъмурий чора-тадбирларни соддалаштириш, тартиб-қоидаларни 
бажаришни тезлаштириш учун экспорт-импорт контрактларини амалга 
оширувчи жараѐнларни қисқартириш зарур.
Барча тадбиркорлар учун товарлар импортига бир хил режимнинг 
ташкил 
этилиши 
ташқи 
савдо 
тартиб-қоидаларининг 
анча 
соддалаштирилишига кўмаклашади. Бу бир вақтнинг ўзида импорт режими 
эркинлаштирилган ҳолда импорт қилувчиларнинг айрим тоифаларига 
(масалан, экспорт қилувчи корхоналарга, хорижий инвестициялар жалб 
этилган корхоналарга, кичик бизнес субъектларига) баъзи товарларни 
(масалан, технологик асбоб-ускуналар ѐки хом ашѐ) импорт қилиш учун 
имтиѐзлар бериш амалиѐтини босқичма-босқич бекор қилишни назарда 
тутади.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling