Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 274-в
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 274-в. 67 Қўшиннинг ярмига яқинигина милтиқлар билан қуролланган, бу милтиқлар қалин стволли ва пилта билан отувчи милтиқлардир. Озгина қисмида рус милтиқлари ҳам мавжуд бўлиб, асосан биздан қочиб кетган ҳамда асирга олинган солдатлардан тортиб олинган. Тошкентликлар бу милтиқ нусхаларини ўз пилта милтиқларига мослаштириб, янги милтиқ турини яратишга ва фойдаланишга эришганлар. Хонликдаги мавжуд порохнинг ҳам сифати унчалик аъло даражада эмас. Унинг таркибида кўмир шунчалик кўпки, агар оқ қоғоз бетига ёки кафтга солинса, унинг қораси албатта юқади. Қўқонликларнинг тўп ва замбараклари мисдан қуйилган бўлиб, ҳозирги замонавий артиллерия қуроллари билан рақобатлаша олмайди. Замбарак ўқлари яхшигина катталикда бўлсада, бироқ нишонни йўқ қилишда ҳамда масофа олислиги жиҳатдан анча заифдир. Лекин, шунга қарамай тошкентлик тўпчилар ҳайрон қоларлик даражада аниқ ва моҳирона ота оладилар». 1 Шунингдек, бу зобит Қўқон хонлиги қўшинлари хусусиятлари билан яқиндан танишар экан, ундаги ҳарбий тайёргарликнинг яхши эмаслиги ва айниқса, жанг пайтларида ҳарбий интизомнинг ёмонлигини хонлик қўшинлари заифлигининг асосий сабабларидан эканлигини кўрсатиб ўтади. Гарчи рус зобитининг бу маълумотлари бир томонлама, Россия империяси манфаатлари нуқтаи–назаридан баҳоланган бўлсада, хонликдаги ҳарбий ва айниқса, сиёсий вазият, узоқ давом этган тарихдаги ҳарбий анъаналар чуқур ҳис этилмасдан, кўп ҳолларда жосуслик ахборотлари асосида ёзилган. Шунга қарамай улардан биз учун анча қимматли бўлган айрим маълумотларни олишимиз мумкин. Қўқон хонлигининг ҳарбий ишлари тарихига назар ташланса, ҳали XVIII асрдаёқ хонликда мунтазам армия ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўша вақтлардаёқ бунда артиллерия қўшинларининг ташкил этилиши муҳим ахамиятга эга бўлган. Маълумотларга кўра биринчи тўп Тошкентда 1870 йил аҳолидан йиғиб олинган мис идишларни эритиб, қуйилган бўлса, кейинчалик Россиядан келтирилган мис ҳисобига қуйила бошланган. 2 Замбараклар ва ўқ отувчи қуроллар билан қуролланган сарбозлар қўшини Ўрта Осиёдаги илк доимий қўшин ҳисобланган ва улар доимий равишда махсус турар жойларда яшашган. Сарбозлар ва тўпчиларнинг хизмат қилиш муддатлари эса аниқ вақт чегараси билан 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 24-й.ж. 243-246 - вв. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling