Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Исмоил Абдулмажидов 1858-1860 йилларда Қўқон хонлигида ҳарбий асирликда бўлган ва бу ерда 
бўлаётган жараёнларнинг бевосита шоҳиди бўлган.
 
3
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 24-й.ж. 240-242 - вв.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 276-в.
 


69 
Европаникидан қолишмайдиган портловчи тўп ўқлари ясашни 
билишини ҳам айтди. Бек буни бажонидил қабул қилди».

Маллахон буйруғига кўра қуйилган ва «Тўби махсуси калон 
Саййид Муҳаммад Маллахон Баҳодур. 1276 ҳижрий» (яъни, «Саййид 
Муҳаммад Маллахон Баҳодирнинг махсус катта тўпи. 1276») сўзлари 
ўйиб ёзилган тўплардан бири узоққа отишга мўлжалланган бўлиб, 
стволининг узунлиги 280 см, стволининг ички айланаси диаметри 18 см 
бўлиб, оғирлиги 1385 кг ни ташкил этган. Бундай замбараклар уларни 
олиб юриш учун махсус ясалган ғилдиракли мосламага ўрнатилган ва 
жангда ишлатилган.
2
Маллахон қуролларни такомиллаштириш билан бирга ҳарбий 
тайёргарликка ҳам катта эътибор беради. Бундай ҳаракатлар Алиқули 
Амирлашкар даврида ҳам давом эттирилди. Қўқон хонлигининг ҳарбий 
жиҳатдан олдинги йилларга нисбатан қудратга эришуви, Россия 
империясидек қудратли рақиб билан тенгма – тенг курашлар олиб 
бориши бевосита Алиқули Амирлашкарнинг ҳарбий соҳада ҳам олиб 
борган фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. 
Маллахон даврида олиб борилган ҳарбий ислоҳотларда йирик 
давлат амалдори сифатида Алиқули Амирлашкарнинг ҳам хизматлари 
катта бўлган бўлсада, Султон Саййидхон ҳукмронлиги йилларида (1863 
– 1865 йй) сиёсий ҳокимиятни амалда қўлга олган Амирлашкар бу 
ислоҳотларни янада фаолроқ олиб борди. Отлиқ ва пиёда 
қўшинларнинг жанг вақтидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, 
ҳарбий тактика ва айниқса ҳарбий интизомнинг мустаҳкамланганлиги 
унинг рус босқинчиларига қарши берган қақшатқич зарбаларидан ҳам 
сезилади. 
Алиқули даврида қуйдирилган ўзининг сифати, турли ҳажмдаги 
ўқлар отишга мўлжалланган ўлчамлари билан ажралиб турган. Жанг 
вақтларида уларни моҳирона ишлата олганлар ва шунигдек, аввалдан 
мавжуд бўлган «хитойча» деб аталган замбараклардан ҳам 
фойдаланилган. 
Алиқулининг ўзи ҳам жангларда тўп жангига раҳбарлик қилган. 
Бунда албатта, хонлик қўшинларининг тўпчибошиси ҳиндистонлик 
Жомадор ҳам катта ўрин тутган ва хонликнинг ҳарбий қудрати ошиб 
боришида тўпларнинг такомиллаштирилаётганлиги, бунда айниқса, 
Тошкентдаги тўп қуйиш корхонасининг катта аҳамият касб 
этаётганлиги рус манбаларида ҳам эътироф этилган.
3
1
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 23-й.ж. 109-114 - вв.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling