Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 203-в
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 203-в. 3 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 248-в. Қаранг: Веселовский В. Киргизский рассказ о русских завоеваниях в Туркестанском крае / Текст, перевод и приложения. – Спб., 1894 –С.5-21; Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футуҳотлари. –Б.2-7. 4 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 324-в. 5 Ғаройиб ус-сипоҳ. –Б.31а. 71 қўли билан ёзилган ушбу фармоннинг муҳрли қисми йўқолган бўлсада, шунга қарамай, у баъзи ноаниқликларга аниқлик киритишда ёрдам беради. Жумладан, Алиқули Амирлашкарнинг ҳақиқий номи «Алимқул» ёки «Олимқули» эмас, балки «Алиқули» экани ушбу фармонда форс тилида «... дар вақти Алиқули Амирлашкар дода шўд» деб қайд этилган. 1 Умуман, ХIХ асрнинг 60 – йилларига келиб, Қўқон хонлигида ҳарбий аҳволга эътибор бирмунча кучайган бўлишига қарамай, у жаҳон миқёсида ушбу соҳада анча қолоқ эди. Бунинг устига қўшинлардаги ҳарбий таълимнинг пастлиги, қурол–яроғларнинг етишмаслиги, айниқса, ҳарбий интизомнинг ёмонлиги, ўзаро қабилавий келишмовчиликлар, жанг майдонларини ташлаб кетиш ҳолларининг мавжудлиги подшо армияси олдида мағлубиятга учрашининг асосий сабабларидан эди. Шундай вақтда Алиқули Амирлашкарнинг олиб борган фаолияти ва чор Россияси ҳарбий босқинчиларига қаттиқ зарбалар бериб бориши халқ наздида унинг маҳоратли саркарда эканлигини намоён қилди. Юқоридагиларга хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, аввало XIX асрнинг 60-йилларида Қўқон хонлигида юзага келган ички сиёсий парокандаликнинг олдини олиш ва ички кучларни бирлаштириб, ташқи душман тажовузини бартараф этишга қаратиш вазифаси Алиқули Амирлашкар зиммасига тушди. Гарчи у етук сиёсий арбоб ва маҳоратли ҳарбий саркарда ҳамда моҳир дипломат бўлмасада, воқеалар жараёнида Алиқулида ана шу хислатлар шаклланиб борди. Иккинчидан, Алиқули Амирлашкар томонидан Султон Саййидхоннинг хон этиб кўтарилиши тахт учун курашларни бартараф қилди. Хон ва бевосита Алиқули Амирлашкарнинг саъй-ҳаракатлари билан ички сиёсий кучларнинг тахт атрофига бирлашуви амалга оширилди. Бу эса аввало, ички сиёсий зиддиятларни бирмунча юмшатган бўлса, иккинчидан ана шу кучларнинг чор Россияси ҳарбий босқинчиларига қарши яхлит кучга айланишига замин яратди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ички низоларни бартараф этиш билан бир вақтда Қўқон хонлиги учун азалий рақиблардан бири бўлган Бухоро амирлигига қарши ҳам қатор курашларни олиб боришга мажбур бўлди ва бунда муваффақиятларга эришди. Бу ҳолат ҳам Алиқулининг ички сиёсатда обрўси ва унга бўлган ишончнинг кучайишига олиб келди. 1 ЎзР МДА. 1043-ф., 1-р.,1-й.ж. 1-в. 72 Учинчидан, Алиқули Амирлашкар қудратли Россия империясининг тажовузига қарши курашда яккаланиб қолди. Хонлик ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятига кўра душманга қарши тура олмаслигини англаган ҳолда у бир қатор ҳорижий мамлакатларга ҳарбий ёрдам сўраб элчилар юборди. Гарчи бу элчиликлар ижобий натижага эриша олмаган бўлсада, Россиянинг ҳарбий босқинчилигини бутун дунёга ошкор қилди. Тўртинчидан, Алиқули хонликдаги ҳарбий аҳволни бирмунча йўлга қўйиш ва яхшилаш борасида имконият даражасида ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилди. Бунда унинг Маллахон билан биргаликда ва Султон Саййидхон ҳукмронлиги йилларида амалга оширган ишлари айниқса, диққатга сазовордир. Қўқон хонлигининг давлат мустақиллигини сақлаб қолиш учун ички ва ташқи муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилиб, подшо қўшинлари босқинчилигига қарши халқни отлантира олган Алиқули халқ томонидан қўллаб қувватланди ва айрим камчиликларга йўл қўйган ҳамда юқори табақа орасида бир қанча душманлари бўлишига қарамай Туркистон халқларининг катта ҳурматига сазовор бўлди. Шунинг учун ҳам халқ дилидагини яхши англаган ва замондош бўлган ўша давр тарихчилари Алиқули Амирлашкар фаолиятига юқори баҳо бериб, унинг шахс, сиёсат арбоби ва саркардалик жиҳатларини эътироф этган эдилар. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling