Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Тарихи Алиқули Амирлашкар.-Б.155
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи Алиқули Амирлашкар.-Б.155. 81 Алиқули Амирлашкар ғалабага эришгач, Чимкент мудофааси учун қўшиннинг бир қисмини қолдириб, ўзи Тошкентга қайтди. Бу орада Чимкентда қолган лашкарбошиларга мактуб йўллаб, шаҳарни ҳушёрлик билан мудофаа қилишни буюради. 1 Шу билан бирга Алиқули Амирлашкар чор қўшинларининг элчиси келгандан сўнг, урушни тўхтатиш ва икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатларини тиклаш ҳаракатига тушиб, Муҳаммад Юнус Шиғовулнинг маслаҳати билан асли ўратепалик, Авлиёотанинг аввалги ҳокими Мирсобирбекни чор қўшинлари ҳарбий қароргоҳига элчи қилиб юборади. * Россия қўшинлари қўмондони М.Черняев ҳам Мирсобирбекка бир элчи қўшиб қайтаради ва қандай истаклари бўлса, элчи тайинлаб, подшо ҳузурига юборишни, бунда ўзи ёрдам беражагини, агар император босиб олинган ерларни қайтариб бериш ҳақида фармон берса, ҳатто Оқмасжидни ҳам бузилган деворларигача тузатиб, қайтариб беришини маьлум қилади. Алиқули Амирлашкар бундай мантиқсиз таклифга рози бўлмайди ва Арисни чегара қилиб белгилаш ҳақидаги таклифни ҳам рад этади. 2 Алиқули Амирлашкар Мирсобирбек орқали Черняевга қуйидаги мактубни юбориб, шундай сўзларни билдиради: - “... сизнинг қўшинларингиз келиб, бизга қарашли Авлиёота ва Туркистон шаҳарларини босиб олди. Хонимиз навкар ва тўбхоналар билан сизнинг нима учун келганингизни билмоқ учун Чимкентга келди. Туркистондан Чимкентга босиб келган қўшинларингизга қарши хонимиз тўрт лашкарбошини жўнатди ва улар уч кун қўшинларингизни қамалда сақлади. Бироқ, уларни қўлга олмоқчи бўлганимизда бизга хат юбориб, бу ерга урушиш мақсадида эмас, балки, оқ подшо буйруғига кўра йўл қидириб келганликларини билдиришди ва озод қилишимизни сўраб, ёлворишди. Шунингдек, Туркистонга боргач, оқ подшога қўқонликларнинг тинчлик тарафдорлари эканликларини, ҳеч қандай зарар етказмай уларни озод қилганимиз ҳақида ва Туркистонни қайтариб беришни сўраб ёзилган мактуб юборишга ваъда беришди. Икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатилишини ҳоҳлаганимиз учун биз бунга рози бўлдик. Аммо, ҳозир кўриб турибмизки, сиз ҳам Авлиёотадан қўшин билан келибсиз, шунинг учун сизга ҳам мактуб юборишга қарор қилдик ва нима мақсадда келганингизни билишни 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 27-й.ж. 360-в. * Алиқули Амирлашкарнинг чор қўшинлари зобитлари билан олиб борган музокаралари ва ҳар икки томоннинг мактублари тўлиқ тарзда ушбу монографияда илк маротаба келтирилмоқда. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling