Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.143-145
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.143-145. 82 ҳоҳлаймиз... Қон тўкишдан олдин музокаралар олиб боришни маслаҳат берамиз. Агар биз билан урушиш мақсадида келмаган бўлсангиз, келишингиз сабабини айтинг, аксинча, урушиш учун келган бўлсангиз, кўрамиз, ким кучли экан. Агар дўстликни ҳоҳласангиз мактуб юбориб билдиринг, биз ҳам шунга қараб жавоб қайтарамиз. Ўзингизга қулай бўлган йўлни танланг”. 1 Мулло Алиқули Амирлашкар мактубини олган полковник Михаил Черняев унга ўз жавобини йўллайди ва император буйруғи билан бу ерга келганлигини билдиради. Жумладан, мактубда қуйидагича сўзлар ҳам учрайди: -“Сизнинг Мирсобирбек орқали юборган мактубингизни олдим. Сизнинг ерларингизга мен ўз подшоҳим иродаси билан келганман. Ҳарбий ҳаракатларни фақатгина вақтинча тўхтатиб туришим мумкин. Бироқ, бутунлай сулҳ тузиш учун ваколатга эга эмасман. Агар Сиз давлатларимиз ўртасидаги аввалги дўстлик муносабатларини тикламоқчи ва хонлик учун тинчлик олиб келмоқчи бўлсангиз, шуни таклиф қилишим мумкинки, сиз энг нуфузли одамларингизни мен орқали Петербургга юборишингиз ва музокаралар олиб боришингиз керак” 2 Бу ҳар икки мактубнинг ўзига хос мазмунидан кўриниб турибдики, Алиқули Амирлашкар тинчлик тарафдори эканлигини ҳамда Туркистон халқларининг маънавий бойликларидан бири бўлган кечиримлилик, тантилик билан ўтган урушлар ва низоларни эсламасликка, тинчликни сақлаб қолишга интилган бўлса, Черняевнинг мактуби чор қўшинларининг бу ерга фақат уруш, мустамлака мақсадида келганлигини кўрсатади. Шунингдек, Черняевнинг асосий масаладан қочиб, диққатни савдога қаратиши ҳам унинг асл мақсадларини яширишдан далолатдир. Черняев мактубини олган Алиқули Амирлашкар унга иккинчи мактубини юборади: - «Мен мактубингизни олдим ва унинг мазмунидан шуни англадимки, сиз бу ерга оқ подшонинг амри билан келгансиз. Бироқ шуни англамадимки, биз билан урушиш учун келганмисиз ёки давлатларимиз ўртасидаги аввалги дўстликни тиклаш ва халқ учун тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолиш учунми? Шунингдек, менинг Петербургга элчилар жўнатишимни ёзибсиз. Давлатимиз учун фойдали бўлган бу маслаҳатингизга мен амал қиламан, Агар амал қилмасам мен учун зарарли бўлиши мумкин. Сиз 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 187-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling