Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.148-149
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.148-149. 3 Мирзо Олим Мушриф. Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин. –Б.107-108; Р.Н.Набиев. Из истории Кокандского ханства. -С.68. 80 Алиқули Амирлашкар бу фикрни нотўғри ҳисоблаб, бу тактиканинг ташаббускорларини холинлик йўлига кирганликда айблайди. Оқибатда Отабек додхоҳ Кетмонтепага сургун қилинади, Бойзоқ додхоҳ ва Ниёзалибийлар замбарак оғзига боғланиб қатл этилади. Ёқуббек Бадавлат эса қочиб кетишга эришади. 1 Бироқ бу фикрларга қўшилиб бўлмайди. Биринчи сабаб шуки, Алиқули ҳар доим жанг вақтида энг аввало замбараклардан фойдаланишни зарур ҳисоблаган, бунинг учун эса чет эллардан махсус замбарак ясовчи усталарни таклиф қилиб, бир қанча замонавий ўқ отадиган замбараклар ясатгани, шунингдек жанг вақтида пиёдалар ва замбараклар жангини мутаносиблаштириш тактикаларини ишлаб чиқишга ҳам катта куч сарфлаганлиги ҳақида аввалги бобларда кўрсатиб ўтилди. Демак Алиқули Амирлашкарнинг ушбу жангда ҳам замбараклардан фойдаланишга қарши чиқиши мумкин эмасди. Иккинчидан, бу воқеалардан бир оз ўтгач, Алиқули Амирлашкар ўзи учун энг ишончли саналган кишилардан бири - Ёқуббек Бадавлатни Шарқий Туркистондаги Қўқон хонлиги таъсири остига ўтказилган мулкларга, яъни Еттишаҳар давлатига амалда давлат ҳукмдори ваколатларини топшириб, жўнатиб юборади. 2 Бу далил ҳам юқоридаги эслатилган муаллифлар фикрларининг ишончли эмаслигини тасдиқлайди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Алиқули Амирлашкар айрим ҳолларда бирор-бир қарор қабул қилиш борасида хатоликларга ҳам йўл қўядики, бу бир тарафдан юзага келган қалтис вазиятда мажбурий ҳолатлар сифатида қабул қилинсада, иккинчи бир тарафдан бундай қарорлар воқеаларнинг боришида Алиқулининг ўзи учун, айни вақтда Қўқон хонлиги учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Масалан, Бойзоқ додхоҳнинг ўлдирилиши унинг кўп сонли қариндошлари ва ўғилларининг Алиқулига ва Қўқон хонлигига қарши душманлик йўлига ўтиб, чор қўшинларига ёрдам беришга мажбур қилди. Айнан шу ҳолатнинг иккинчи томонида эса Қўқон хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқаларида алоҳида муҳим мавқе эгаллаган Бойзоқ додхоҳ ўғилларининг хонлик ташқи иқтисодий алоқаларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши ётарди. Шунга қарамай Алиқули юритган сиёсатнинг марказида энг аввало чор Россиясининг мустамлака мақсадидаги ҳарбий босқинчилигига қарши ҳар қандай йўл билан бўлсада зарба бериш, уни Қўқон хонлиги ҳудудларидан ҳайдаб чиқариш мақсади сезилиб туради. 1 Ўша ерда. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling