Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи жаҳоннамойи. –Б.309а.
 
3
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари. –Б.84.
 
4
Тарихи жадиди Тошканд. –Б.448.
 
*
Кулоҳ - бош кийими. Бош кийимини ечиш бу ерда итоат қилиш, бўйсуниш маъноларида қўлланган.
 
5
Тарихи жаҳоннамойи. –Б.310а.
 


77 
қўйиладиган ҳар қандай шартга рози эканликларини билдиришади. Бир 
томондан ғалабадан руҳланган ва шаҳарни чор қўшинларининг 
босқинчилигидан асраб қолган, иккинчи томондан шарқона 
қадриятларга хос бўлган, яъни мағлубиятга учраган ва ожиз ғанимга 
шафқат қилиш ҳисси ва ниҳоят, Чимкент остоналарида қозонилган 
ғалаба натижасида қўлдан кетган шаҳарларни қайтариб олиш 
имконияти туғилганлиги Амирлашкарни ҳам сулҳ тузишга ундайди. 
- “Мусулмонлар сулҳ васиқасига имзо қўюб, ўрислардан икки лак 
миқдорида
*
Русия тиллосида пул талаб қилишди. Бу эса Ҳўқанди 
латифнинг икки юз йигирма беш минг бир мисқоллик ашрафийсига 
тенг эди. Улар Туркистон вилоятини ҳам қайтариб беришга рози 
бўлишди.”
1
Бироқ, бу сулҳ шартномаси ҳеч қандай қабиҳликлардан қайтмаган 
чор босқинчилари учун вақтдан ютишга имкон берувчи бир баҳона эди 
холос. 
Гарчи Чимкент остоналарида Алиқули Амирлашкарнинг чор 
қўшинлари билан қаттиқ жанглар олиб бориб, уларни мағлубиятга 
учратган бўлсада, бундан қониқмаган Амирлашкарнинг ўзи бу ҳали 
тўлиқ ғалаба эмаслигини яхши тушунарди. Бунинг учун энг аввало, 
яхши, замонавий қуроллар билан қуролланган кучли армия 
зарурлигини ҳис этарди. Шунинг учун кейинги жангларда тўп ва 
замбараклардан, милтиқлардан кўпроқ фойдаланган Қўқон лашкари 
бир мунча муваффақиятларга эришади. Бироқ, бу ҳам душман олдида 
кучли тўсиқ бўла олмасди. Сулҳ баҳонасида кучларини бирлаштириб 
олишга эришган чор қўшинлари 1864 йилнинг 22 июль куни қайтадан 
яна ҳужумга ўтадилар.
2
Бу вақтда чор Россиясининг ҳарбий кучлари генерал Черняев ва 
полковник Лерхе бошчилигидаги кучларни қўшиб ҳисоблаганда 
(Учинчи /арбий Сибир батальони, бешта рота, Урал Оренбург 
батальонларининг биринчи ва иккинчи взводлари, ёрдамчи ўқчи 
батальоннинг тўртинчи ротаси, казаклар артиллериясининг биринчи 
взводи ва пиёда-тоғ артиллериясининг биринчи взводи ҳамда иккита 
замбарак, Урал ва Оренбург казак юзлиги ва бир рота отлиқ қўшинлар) 
хонлик қўшинларига нисбатан анча катта кучни ташкил этарди.
3
Алиқули Амирлашкар шиғовул Муҳаммад Юнус Тоибга 
Чимкентга бориб, у ердаги қўқонлик сарбозларни ва ҳамда 
Хайрмуҳаммадхон бошлиқ Тошкент сарбозлари ва тўбхонасини 
*
1 лак – 100 минг

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling