Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 183-190 - вв


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 183-190 - вв.
 
3
Тарихи жаҳоннамойи. 311 б.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 320-в.
 


85 
Шарқий Туркистон чегараларида турган Алиқулига Россия 
империяси қўшинларининг Чимкентга ҳужуми ҳақида ҳабар етиб 
бориши биланоқ, у барча қўшинларни олиб, дарҳол Чимкент 
мудофаасига отланади. Айрим манбаларда Алиқулига Чимкентнинг 
босиб олинганлиги ҳақидаги ҳабар етказилганлиги ҳам кўрсатиб 
ўтилади.
1
Бироқ маҳаллий манбаларда, жумладан Аваз Муҳаммад 
Атторнинг асарида Алиқули қўшин билан мудофаага етиб келганлиги 
ва жангга кирганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек
муаллиф, Мулло Алиқули Амирлашкар ва Мингбой додхоҳларнинг 
қахрамонликларини алоҳида кўрсатиб ўтади: - «Мулло Алиқули сардор 
жаноблари ҳар бир паҳлавон гуруҳни ҳар жойга тайинлаб, Мингбой 
қўшбегини ўзининг ортидан жойлаштирди. Мулло Алиқули 
эшикоғасининг ўзи бир неча [душман] билан урушарди».

Жанг қизиган аснода Мингбой ҳалок бўлади. Бошқа муаллифлар 
сингари Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий ҳам Мингбойни чуқур ҳурмат 
билан эслайди ва унинг қахрамонлигига юқори баҳо беради.
3
Бир ҳафта давом этган қонли жанглардан сўнг 22 сентябрда 
Чимкент Россия империяси томонидан босиб олинади. Чор 
Россиясининг босқинчи ҳарбийлари Чимкентни босиб олиш жараёнида 
210 та ядро, 19 жанговар ракета, 25 минг 319 дона милтиқ ўқи 
ишлатганликларини ҳужжатларда учратиш мумкин.
4
Чимкентнинг чор қўшинлари томонидан босиб олинганлиги 
ҳақидаги хабар Алиқули Амирлашкарга етгач, у ғоятда қаттиқ 
қайғуриб, Ёқуббек Бадавлат орқали Мирзо Аҳмад қўшбегига Тошкент 
мудофаасини ташкил этишни ва зинҳор чор қўшинларининг шаҳарни 
эгаллашларига йўл қўймасликни буюради.

Генерал Черняев бошчилигида 1864 йил октябрда чор 
Россиясининг ҳарбий кучлари Тошкентга юриш бошлайдилар. Бу хабар 
Қўқонга етиб бориши биланоқ, Амирлашкар барча Фарғона аскари 
билан йўлга чиқади, Оқжардан ўтиб, Боботархон мавзесига етганда 
Тошкентдан чопар келиб қолади ва русларнинг мағлубиятга учраб, 
Чимкентга чекинганлигини айтади.

Алиқули Амирлашкар ўзи ҳам дарҳол Боботархондан Тўйтепа 
орқали Тошкентнинг Мингўрик мавзесига келиб жойлашди. Шу ерда 
Амирлашкарнинг сиёсат бобидаги яна бир фаолияти намоён бўлади. 
1
Ўша жойда.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling