Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи жаҳоннамойи. –Б.311б. 3 Ўша жойда. 4 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.133. 5 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.152. 6 Ўша жойда. –Б.153. 86 Тоибнинг ёзишича, гарчи Россия тажовузи кундан–кун кучайиб бораётган бўлсада, Алиқули Амирлашкар Хитой ҳукуматига қарши қўзғолон кўтарган ва мустақилликка интилаётган Қошғар вилоятидаги жараёнларни диққат билан кузатиб, уни қўлга киритишни ўйлаб юрарди. Тошкентга келгач, у уч кунгача ҳеч кимга кўриниш бермай, уч кундан сўнг барча саркарда ва амалдорларни чақириб, Қошғар маслаҳатини ўртага солади. Маслаҳатни бир жойга қўйгач, Жаҳонгиртўра ўғли Бузрукхонни подшоҳ қилиб, аммо барча иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятни Ёқуббек Бадавлат ихтиёрига бериб, уларни Қошғарга юборади. Шу тариқа Ёқуббек Бадавлат Шарқий Туркистонда ҳокимиятни қўлга киритади. 1 Бу ҳақда Муҳаммад Юнус Тоиб ўзининг «Тарихи Алиқули Амирлашкар асарида эслатиб ўтади. 2 Алиқули Амирлашкарнинг Туркистонни чор босқинчиларидан озод қилиш мақсадида 1864 йил декабрида уюштирган ҳарбий юриши ва Иқон яқинида олиб борган курашлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга ва таҳсинга сазовордир. - «Амирлашкар асбоб–анжомларни ростлаб, тамом аскария ва тўб–тўбхона бирлан Сариоғоч йўли бирла Чимкандга кирмай юруб, Арис бўйиға қўнуб ва андин кўчуб, Иқонга қўндук. Ул мавзеда намози шомдан сўнгра хуфтон вақтига яқин бир мунча ўрус аскари Туркистондин чиқиб келиб, Иқон яқинига қўнди», - деб ёзади Тоиб. 3 Қўшин таркибида Алиқулидан ташқари қўшин қўмондонларидан Мирзо Давлат қўшбеги, Қўшфармончи қипчоқ, Юсуфбой додҳоҳ, Ўтамбий қўшбеги ва бошқалар ҳам бор эди. 4 «Амирлашкар жангномаси» асарининг муаллифи ва ушбу жангларнинг бевосита иштирокчиси Бекназар Амирлашкар бошчилигидаги қўшин Тошкентдан йўлга чиқиб, олти кундан сўнг Туркистон яқинидаги Иқон мавзесига бориб қўнди, деб маълумот беради. 5 Бекназарнинг маълумотларига асосланадиган бўлсак, Алиқули Амирлашкар бошчилигидаги қўшин 1864 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида Тошкентдан чиқиб кетганлигини англаш мумкин. 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар.-Б.155. 2 Шу ўринда айтиш лозимки, Алиқули Амирлашкарнинг бутун ҳаёт йўли ва Қўқон хонлиги ички ҳамда ташқи сиёсатидаги фаолияти, миллий давлатчилигимизни сақлаб қолиш йўлида олиб борган курашлари ҳақида тўлиқ маълумот берувчи «Тарихи Алиқули Амирлашкар» асарининг муаллифи Муҳаммад Юнус Тоиб – Муҳаммад Юнус Шиғовул Амирлашкар вафоти ва Қўқон хонлиги мағлубиятидан сўнг узоқ йиллар мобайнида Шарқий Туркистонда, Ёқуббек Бадавлат ҳузурида ёвар ва девонбеги мансабларида, 1877 йилгача эса Ёркендда ҳокимлик қилган эди. Қаранг: Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули Амирлашкар // Шарқ юлдузи. -1996. №1-2. –Б.214. 3 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.158. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling