Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,28-й.ж. 485-491 - вв
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
- Bu sahifa navigatsiya:
- III.2. Тошкент ҳимояси учун олиб борилган курашларда Алиқули Амирлашкарнинг ўрни.
2 ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,28-й.ж. 485-491 - вв. 3 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.149. 89 ҳурмат–обрўга сазовор бўлди. Бироқ, қисман эришилган ютуқлар ва ғалабалар бу шаҳарларнинг чор Россияси истилочилари томонидан босиб олинишидан сақлаб қола олмади. III.2. Тошкент ҳимояси учун олиб борилган курашларда Алиқули Амирлашкарнинг ўрни. Қўқон лашкарлари Султон Саййидхон ва хонлик саркардаси Алиқули Амирлашкар бошчилигида Туркистон, Чимкент ҳамда Иқонда катта жанглар олиб бориб, душманга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Бироқ ҳарбий қуролланиш жиҳатдан чор қўшинларига нисбатан қолоқлик қўқонликларнинг енгилишига сабаб бўлди. Бир қатор шаҳарларнинг, айниқса Туркистон ва Чимкент шаҳарларининг душман томонидан босиб олиниши қўқон хонлиги учун катта йўқотиш бўлди. Энди чор қўшинлари ўз олдига Тошкент шаҳрини қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган эди. Маълумки, Тошкент шаҳри ўзининг иқтисодий ва стратегик аҳамиятига кўра Ўрта Осиё шаҳарлари орасида алоҳида ўрин тутади. Қўқон хонлиги ташкил топганидан сўнг дастлаб хонлик ҳудудларидан ташқарида бўлган шаҳар Олимхон ва Умархон ҳукмронликлари йилларида Қўқонга қўшиб олинди ва шу даврдан бошлаб хонликнинг энг асосий иқтисодий ва сиёсий марказларидан бирига айланди. Ҳудуд жиҳатдан катта ерларга эга бўлган Тошкент шаҳри XIX асрнинг 60– йиллари ўрталаригача Бухоро ва Қўқон хонликлари ўртасидаги энг низоли нуқталардан бири бўлиб қолган эди. Бу даврда шаҳар қалин девор билан ўралган бўлиб, шаҳарга қарашли 12 та дарвоза бор эди. Шаҳар мудофаа қобилияти жиҳатдан Қўқон хонлигининг энг мустаҳкам шаҳри бўлиб, бу ерда доимий равишда 2–4 минг аскар сақланган ва шу билан бирга бошқа шаҳарлар ва қалъаларга қараганда энг кўп (хонлик пойтахти Қўқон шаҳрини ҳисобга олмаганда албатта – З.И.) – 20 тагача замбарак мавжуд эди. Девор ташқарисидаги хандақлар сув билан тўлдирилган бўлиб, душманнинг шаҳарга кириш хавфини анча камайтирарди. 1 Иқон жангидан ғалаба билан қайтган Алиқули Амирлашкар Ёқуббек Бадавлат орқали Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қўшбеги ва ҳарбий бошлиқларига шаҳар мудофаасини мустаҳкамлаш ва Ниёзбек қалъасининг ҳам бузилган деворларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлашни, зинҳор Тошкент ҳамда унинг атрофларига чор 1 Тошкент. Энциклопедия. –Б.321. 90 қўшинларининг бостириб келишларига йўл қўймасликни буюриб ўзи Қўқонга қайтади. Муҳаммад Юнус Тоиб ушбу қишда уруш ва ҳарб ишлари тўхтаганлиги сабабли, Черняевга бирор элчи юбориб, ишларни йўлга қўйсак яхши бўларди, деб Амирлашкарга маслаҳат солади. Ўз навбатида Амирлашкар ҳам бу ишни фақат ўзингиз эплайсиз, деб Тоибни Тошкентга юборади. 1 Тоиб икки ўртада элчиликлар уюштиришга муваффақ бўлади, бироқ, бу элчиликлар қўқонликлар учун ҳеч қандай натижа бермайди. Шундай элчилик ёзишмаларидан бири икки давлат ўртасида чегара хусусида эди. Бунда Тоиб генерал Черняевнинг ёзган мактубини қуйидагича келтиради: - «Сизни муродингиз сарҳаддан Чимканддир. Бу иш ҳаргиз бўлмаса керак. Чунки ман Чимкандни кўб меҳнат ва машаққатлар билан олдим. Ани тобе бўлғонини императўри аъзамға арз қилғонман. Мундоғ жойни сарҳад қилмоқ мумкин эрмас. Лекин, сарҳад Шаробхонадан Чимканд тарафға мусулмон аскари ва Тошканд тарафға Русия аскари ўтмасун. Бу мавзеға хон ва Амирлашкардан хат олиб беринг, ман ҳам императўри аъзам қўлларини қўйдуруб бериб, мустаҳкам қилойлук, - дебдур». 2 Чегара масаласига империя марказида ҳам алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинди. Бироқ, Петербургда турган амалдорлар Тошкент ва Чимкент орасидаги ерлар ҳақида бевосита тасаввурга эга бўлмаганлиги сабабли ҳарбий вазир Д. Милютин бу ишни амалга оширишни Черняевнинг ўзига ҳавола этишни маъқул кўради: – «Бу ердан туриб Тошкент ва Чимкент орасидаги чегаранинг айнан қайси жойлардан ўтишини аниқлаштириб бўлмайди. Шу сабабли бу масалани ҳал этишни генерал Черняевнинг ўзига ҳавола этиш лозим». 3 Муҳаммад Юнус Тоиб ушбу ишни маслаҳатлашмоқ учун Қўқонга келади ва элчилик натижалари билан Алиқули Амирлашкарни таништиради. Бироқ, Алиқули Амирлашкар Черняевнинг чегара хусусидаги таклифларини рад этади ва бундай битим фақатгина Амирлашкар ва Шиғовулнинг манфаатлари учун эмас, балки Қўқон хонлигининг мустақиллиги ва келажагига зарарли оқибатлар олиб келишини айтиб, келажак авлодлар томонидан ҳам қаттиқ қораланишини айтади. 4 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.162. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling