Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.146


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.146.
 
3
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.151.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 2-й.ж. 29-в.
 
5
Ўша асар. –Б.151–152.
 


98 
Хонликнинг ички ҳудудларида, хусусан Тошкент шаҳрида юзага 
келган бундай вазият Черняевнинг Тошкентга бўлган юришини 
тезлаштиришига ва айниқса, Ниёзбек қалъасини босиб олишга бўлган 
иштиёқини кучайтириб юборди. Чунки, хоинлар томонидан чор 
Россияси ҳаракатдаги армияларининг қўмондонлигига Ниёзбек қалъаси 
Тошкент шаҳрини асосий сув билан таъминловчи тўғон бошига 
қурилган махсус қалъа эканлиги, агар, подшо қўшинлари шу қалъани 
босиб олиб, Тошкентга борадиган сувни Чирчиқ дарёсига буриб 
юборса, шаҳар аҳолиси ва мудофаачилари сувсизликдан қийналишлари 
ва руслар осонлик билан Тошкентни қўлга киритишлари мумкинлиги 
айтилган эди.
Хоинларнинг бу ахборотларини етарлича ўрганиб чиққан Черняев 
Тошкентга юришдан аввал Ниёзбек қалъасини босиб олиш ҳаракатига 
тушган эди.
1
Тошкент юришига алоҳида аҳамият берган императорнинг 
шахсан ўзи генерал Левенгоф орқали генерал Черняевга ниҳоятда 
махфий бўлган қуйидаги кўрсатмасини берган эди: - «Император олий 
ҳазратлари шуни ихтиёр қилдиларки, ёрдам кучлари етиб бормагунча 
Тошкентга нисбатан ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар амалга 
оширилмасин. Бироқ Тошкент аҳолисининг бизга муносабати 
эътиборга олинсин ва агарда, биздан ёрдамга умид қилаётган бўлсалар, 
уларни бу имкониятдан маҳрум қилинмасин».

Бу ерда император Қўқон хонлиги ва Бухоро амири ўртасида 
Тошкент учун жанг бўлса ва тошкентликлар руслардан ёрдам сўраса, 
уларга “ёрдам” беришни кўзда тутган. Бундай “ёрдам” сўраб қилинган 
“илтимос” фақатгина хоинлардан чиқиши мумкин ва руслар ҳам айнан 
шундай кимсаларнинг ёрдамига таяниб, Тошкентни тезроқ ва кам 
ортиқча талофотсиз қўлга киритишни режалаштирган эдилар. 
Ўз навбатида Алиқули Амирлашкар ҳам Ниёзбек қалъасининг 
Тошкент шаҳри хавфсизлиги ва мудофааси учун ниҳоятда катта 
аҳамиятга эга эканлигини жуда яхши англарди. Шунинг учун у 
Қўқондан туриб Ниёзбек қалъасининг мудофаа қобилиятини ошириш 
ва қалъа деворларини мустаҳкамлаш ҳамда бирон – бир кишининг 
хоинлик қилишига йўл қўймасликни қалъа бошлиқларига қатъий 
тайинлайди. 
1
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.150-151.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling