Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 370-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 370-в.
 


97 
ўтади. Саидазимбой Муҳаммад ўғли Туркистонда турган Мирзо Аҳмад 
қўшбегидан Янгиқўрғонда чор қўшинлари ва Қўқон лашкарлари 
ўртасида бўлиб ўтган жанг
1
давомида қўқонликлар томонидан асирга 
олинган бир қанча подшо аскарларини Қўқоннинг 250 тилла тангаси 
эвазига сотиб олади ва уларни Оқмасжиддаги рус ҳарбийларига 
топширади. Чор ҳукумати эса унга бир қанча мукофотлар бериб, унинг 
ўзларига хайрихоҳлигини қўллаб-қувватлайдилар.
2
Абдураҳмонбек Шодмон ўғли эса Тошкент шаҳрининг Чувалачи 
маҳалласидаги уйида туриб, чор қўшинлари қўмондони генерал М.Г. 
Черняевга хонликда, хусусан Тошкент ва унинг атрофларида содир 
бўлаётган воқеа–ҳодисалардан, хонликнинг ҳарбий имкониятлари чор 
қўшинларига қарши мудофаа масаласида олиб борилаётган ишлар 
борасида муҳим ахборот етказиб турган. Абдураҳмонбекнинг энг катта 
хоинликларидан бири Тошкент мудофааси вақтида Бўзсув каналининг 
тўғонини буздириб, Чирчиқ дарёсига буриб юбориш ҳақида Черняевга 
“қимматли” маслаҳат берганлиги эди. Бундан хабар топган Султон 
Саййидхон ва Алиқули Амирлашкар Абдураҳмонбекни жазоламоқчи 
бўлганида, у Тешикқопқа дарвозасидан чиқиб, Черняев ҳузурига қочиб 
кетади. Алиқули эса унинг мол мулкини мусодара қилишга фармон 
беради.
3
Оренбург ҳарбий округи қўмондони генерал Левенгофнинг 
ҳарбий вазирга ёзган маълумотномаларидан бирида қуйидагиларни 
ўқиш мумкин: 
- “Тошкентда Алиқулидан норози бўлган кишилар сони ортмоқда. 
Шаҳарнинг обрўли кишиларидан бири Абдураҳмонбек ундан норози 
бўлиб, қочиб, Чимкентга, Черняев ҳузурига келди”.
4
Бундан ташқари Муҳаммад Соатбой исмли савдогар, Мулла Саид 
деган кимсалар ҳам чор қўшинларига турли йўллар билан “ёрдам” 
кўрсатиб турганлар.
5
Алиқули Амирлашкар Тошкент шаҳрида хоинлар, фитначи ва 
бузғунчиларни жазолаш билан бирга шаҳарнинг мудофаа қобилиятини 
мустаҳкамлаш, ҳарбий қурол–яроғларни такомиллаштириш, шаҳар 
деворларининг бузилган ерларини таъмирлаш ишлари билан ҳам 
машғул бўлади.
1
Янгиқўрғон жанги 1861 йил 23 сентябрда қалъанинг чор қўшинлари томонидан босиб олиниши ва вайрон 
қилиниши билан тугаган. Қаранг: Раҳимов Ж. Ўзбекистон тарихини ўрганишда архив манбаларидан 
фойдаланиш. –Б.58.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling