Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
* Генерал М.Г.Черняев. 100 асосий қисмини Тошкент мудофааси учун сақлаб турган Алиқули (ҳужжатда Алимқул – З.И.) унча катта бўлмаган қўшин билан бухороликларга қаршилик кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ муваффақиятсизликка учраб, тоғларга чекинишга мажбур бўлди...». 1 Қўқон хонлигининг ички сиёсий аҳволи Бухоро амири ҳужуми натижасида бирмунча кескинлашганлигини ҳисобга олиб, генерал Черняев бу имкониятдан фойдаланишни зарур топди ва дарҳол Тошкент юришини бошлашга жазм қилиб, аввал Ниёзбек қалъасини қўлга киритиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. - “Қўқон хонлигида юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, - давом этади генерал Левенгоф, - генерал Черняев 24 апрелда 9,5 рота ва 12 замбаракдан иборат қўшин билан Тошкент томон йўлга чиқди. У шаҳар яқинида жойлашиб, хонликдаги вазиятни диққат билан кузатиши лозим”. 2 Генерал Черняев қўшинлари Ниёзбек қалъасига ҳужум ҳаракатларини бошлаб юборади. Мулло Юнус Тошкандий Ниёзбек қалъаси мудофааси билан боғлиқ воқеаларни анча батафсил тасвирлаб беради: - “Ҳижрий 1280 йил зул–ҳижжа ойининг 13 кунида 3 рус қўшинлари Ниёзбек қалъасига бостириб келди. Ўша вақтда қалъа бошлиғи Ботчаботир деган одам эди. Қўш парвоначи 4 Тошкент қўшинлари билан Дўрмонга 5 келди. Кейинги кун тонгда Қўш парвоначи қўшин билан Қибрай қишлоғи 6 яқинидаги тепаликларга ўрнашди ва чор қўшинларининг ҳаракатларини кузата бошлади. Ботчаботир эса, бир неча замбаракларни олиб, Уймовут ариғи 7 яқинига жойлашди ва душман жойлашган томонга замбараклардан бир неча огоҳлантирувчи ўқ узди. Шу вақтда чор қўшинлари тўпидан бир нечта отлиқ қирғизлар 8 ажралиб чиқиб, Қибрай томонга юрди. Қўш парвоначига руслар орқага чекина бошладилар, деган хабар келди ва у қўшин билан Тошкентга қайтиб кетди. Қўш парвоначи Тошкентга етиб келиши биланоқ, руслар орқага қайтиб, Ниёзбек қалъасини эгаллаб олдилар”. 9 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 291-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling