Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тўйтепада.
 
3
Тарихи Алиқули Амирлашкар. -Б.178.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 30-й.ж. 52-в.
 
*
Хоинлар назарда тутилмоқда.
 
5
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 272-в.
 
6
1865 йил 8 май.
 
7
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 273-в.
 


103 
учун подшо қўшинларига жиддий зарбалар бера олмайдилар. Шунга 
қарамай уларнинг генерал Черняев Ниёзбек қалъасини босиб олган 
кундан бошлаб, унга қаршилик кўрсатишлари натижасида чор 
қўшинларининг Тошкентга ҳужуми бир оз орқага сурилган эди. 
8 май куни катта ҳужумга тайёрланган чор армияси
босқинчилари шаҳар яқинидаги позицияларидан силжишга ботина 
олмайдилар. Бу ҳақда генерал Черняев қуйидагиларни ёзади: 
- «9 май куни биз ўз позицияларимизни мустаҳкамлаб, ҳужумга 
тайёргарлик ишларини амалга оширишимиз лозим эди. Бироқ, шу 
вақтда бизнинг лагеримиз томон Тошкент лашкарлари келаётганлиги 
ҳақида ҳабар етказилди. Эрталаб соат 6.00.да жуда кўп кишиларнинг 
биз томон ҳаракатланаётганлигини лагеримиздан ҳам кузатиш мумкин 
эди. Бу кишиларнинг сони 7 минг киши атрофида эди. Уларнинг 
мақсадларини аниқ билмасамда, Алиқулининг лагеримизга ҳужум 
қилиш эҳтимолини тахмин қилиш мумкин эди».

Тошкент қўшинларининг Россия империяси мустамлакачи 
босқинчилари 
қароргоҳига 
бемалол 
ҳаракатларини 
давом 
эттираётганлигидан Черняев қаттиқ саросимага тушиб қолади ва бир оз 
вақт ўтгач, зудлик билан ҳамма ўз ўрнини эгаллашини ва мудофаага 
тайёрланишини буюради. Бироқ, бу ҳолатни Черняевнинг ўзи ўзгачароқ 
тарзда шарҳлайди:
- «Мен Алиқулига ўз қўшинларини жойлаштириши ва мудофаага 
тайёрланиши учун имконият яратиб бердим. Улар ўз қўшинларини 
тепалик атрофларига жойлаштириб бўлгач, мен шу ердан туриб
ҳужумга тайёргарликни бошладим».
2
Бироқ, бу ерда Черняев айтганидек, Алиқули Амирлашкар 
мудофаага эмас, балки ҳужумга тайёргарлик кўрарди. Черняевнинг эса 
аксинча, ўзини мудофаа қилиш ва ҳимояланишдан ўзга имкони 
қолмаган эди. Алиқули Амирлашкарнинг биринчи бўлиб чор 
Россиясининг босқинчи армияларига зарба беришни бошлаганлигини
Черняевнинг ўзи ҳам инкор қилмайди: 
-«Соат 7.00. да тошкентликлар Алиқули бошчилигида бизнинг 
лагеримиз томон 12 замбаракдан бирваракайига ота бошладилар. 
Замбарак ўқлари портлайдиган ўқлар эди».
3
Султон Сайидхон ва Алиқули Амирлашкар бошчилигидаги 
қўшин Тошкентнинг Мингўрик мавзесида бир оз тайёргарликдан сўнг, 
Амирлашкар бошчилигидаги қўшин подшо қўшинлари билан жангга 
1
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 274-в.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling