Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи жаҳоннамойи. 317б. 3 Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.158. 4 Ўша жойда. 5 Тарихи жаҳоннамойи. 318б. 6 Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футуҳотлари. –Б.89. 106 қазо қолиб, ансордин ошиёни қозига фарвоз айлади, раҳматуллоҳи алайҳирраҳма. Ул вақтда умри шарифлари ўттиз уч ё ўттиз тўрт ёшда эрди». 1 - Олимқулнинг ўлиги тарихчи Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг амакиваччаси эшон Юсуфхўжа Иноғомхўжа читфуруш ўғли хонадонидан чиқарилади ва шаҳарнинг Шайх Ҳованди Тоҳур қабристонига дафн этилади. 2 Муҳаммад Солиҳ Тошкандий ва Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийлар ҳам Алиқули Амирлашкарнинг Шайҳонтохур қабристонига дафн этилганлигини таъкидлаб ўтадилар. 3 Алиқули Амирлашкарнинг 9 май куни бўлиб ўтган жангларда оғир ярадор бўлиб, ҳалок бўлганлигини генерал Черняев ўзининг 13 май кунидаги ахборотномаси билан тасдиқлайди: - «Тошкент яқинида 9 май куни қўқонликлар билан бўлиб ўтган жангларда Қўқон хонлиги ҳукмдори Мулла Алиқули (ҳужжатда Алимқул – З.И.) ўлдирилган». 4 Амирлашкар шаҳид бўлгач, Мирзо Аҳмад қўшбеги, Бекмуҳаммад қўшбеги ва Қўш парвоначилар бошчилигидаги қўшинлар Қўқонга қайтиб кетадилар ва у ерда Худойқули деган одамни хон қилиб кўтарадилар. Саркардасиз қолган Тошкент мудофаачилари эса Султон Саййидхонни ўз хонлари деб эълон қиладилар ва Тошкент амалда мустақил хонликка айланади. 5 Машҳур қозоқ саркардаси ва озодлик учун узоқ йиллар давомида чор қўшинларига қарши кураш олиб борган Султон Содиққа Алиқули Амирлашкарнинг қиличи топширилади ва у Амирлашкар этиб тайинланади. Мудофаачилар бир неча кунлик қаттиқ жанглардан сўнг чор Россиясининг ҳарбий босқинчилари томонидан мағлуб этиладилар. 6 Алиқули Амирлашкарнинг ҳалокати билан Қўқон хонлигининг ҳалокати ҳам яққол кўриниб қолган эди. Бундай ҳолнинг юзага келишини олдиндан ҳис қилган генерал Черняев шундай таъкидлаган эди: - «Алиқулининг ўлимини биз учун фавқулодда аҳамиятга эга бўлган ҳол деб ҳисоблаш зарур. Бу ҳол менинг Қўқон хонлигини бундан буёнги тақдири ҳал этилди, деб хулоса чиқаришимга асос бўлади». 7 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар. -Б.183. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling