Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.164
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.164. 3 Ўша жойда. 4 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 277-в. 5 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. -Б.164. 6 Тошкент шаҳри 1865 йил 15-17 июнь кунлари русларнинг қаттиқ ҳужумларидан сўнг босиб олинган. 7 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 277-в. 107 Юқоридагиларга хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Алиқули Амирлашкар хонликдаги ички ва ташқи сиёсий вазиятнинг кескинлиги, ҳарбий аҳволнинг анча қолоқ даражада эканлигига қарамасдан, жуда катта қудратга эга бўлган чор Россиясининг ҳарбий мустамлакачи босқинчиларига қарши курашларда ўзининг саркардалик маҳоратини намоён қила олди. Алиқули Амирлашкарнинг Чимкент остоналаридаги жанги, у ерда чор босқинчиларига қаттиқ зарбалар бериб, уларни чекинишга ва ҳаттоки сулҳ сўрашга мажбур этганлиги ҳам юқоридаги фикларни тасдиқлайди. Бугунги кунгача рус ҳарбий тарихидаги энг шармандали мағлубиятлардан бири сифатида талқин этиладиган Иқон жанги ҳам Алиқули Амирлашкарнинг саркардалик маҳорати натижаси эди. Ҳарбий ҳаракатлар билан бир қаторда олиб борилган сиёсий ва ҳарбий дипломатик алоқалар гарчи кутилган натижаларни бермасада, Алиқули Амирлашкар Қўқон хонлигини катта–кичик хорижий давлатлар билан ташқи алоқаларини ўрнатишга ва чор Россияси ҳарбий босқинчилигидан огоҳ этишга ҳаракат қилди. Алиқули Амирлашкарнинг фаолиятига баҳо берар экан, тарихчи Ҳамид Зиёев шундай хулосаларни келтиради: - «Тўғри, айрим манбаларда Мулло Олимқул фаолиятига доир салбий қарашлар ҳам мавжуд. Аммо ўша даврдаги жуда мушкул сиёсий ва иқтисодий шароитда унинг қилган ишлари ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермас эди. Бунинг учун Мулло Олимқулга ўхшаган ватанпарварлик, тадбиркорлик ва жасорат сингари олий фазилатларга эга бўлиш лозим эди». 1 Ҳ.Зиёевнинг фикрига тўла қўшилган ҳолда, Алиқули Амирлашкар фаолияти ўша давр нуқтаи – назаридан баҳо бериб, унинг саркардалик маҳорати, ҳарбий ишларни ва ҳарбий билимларнинг пухта эгаллаган ҳарбий мутахассис, мамлакатнинг ички сиёсий аҳволи ва халқаро сиёсий ишларни яхши англаган моҳир дипломат сифатидаги фазилатларини ҳам келтириб ўтиш мумкин. Алиқули Амирлашкар Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётига ҳарбий киши сифатида кириб келди. Унинг бундан кейинги ҳаёти давлат ишлари билан боғлиқ бўлсада, фаолиятининг асосий қисмини ҳарбий ишлар ташкил этди. У бир қатор жангларни бошқариб ажойиб ғалабаларга эришди. Чор қўшинларининг Қўқон хонлиги лашкарларидан мағлубияти саноқли бўлсада, уларнинг аксарияти 1 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.164. 108 Алиқули Амирлашкар номи билан боғлиқ бўлди. Шиддатли ва кескин сиёсий зиддиятларга бой даврда ҳокимиятни бошқариш соҳасида йўл қўйган айрим камчиликлари ва хатоларига қарамасдан унинг номи тарих китобларида юрт мустақиллиги ва озодлиги учун курашган саркарда сифатида ёзиб қўйилди. Мулло Алиқули Амирлашкар Ҳасанбий ўғли 33 йил умр кўрди. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling