Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тахминан 1500-1600 метрга тенг.
 
3
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 277-в.
 
4
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.159.
 
5
Тарихи жаҳоннамойи. 318а.
 


105 
Бу ҳодиса «Тарихи жахоннамойи» да қуйидагича тасвирланган:- 
«Шу пайт Оллоҳ амри ила, 1281 йил зу-л-ҳижжа ойининг йигирма 
олтинчи кунида
1
кофирлар сафидан бир ўқ отилди ва у Мулло Алиқули 
Амирлашкарга тегиб, уни ярадор қилди. Амирлашкар отдан йиқилиб 
тушди».
2
Қаттиқ ярадор бўлганлигига қарамасдан Алиқули от устида 
тўпчилар турган жойга боради ва Тошкент фуқаролари шаҳарга 
қайтишлари, қолган сарбозлар эса урушни давом эттиришлари ҳақида 
буйруқ беради.
3
Алиқули Амирлашкарнинг сафдан чиққани ҳақида хабар 
тарқалишига қарамай кўпгина сарбозлар урушни давом эттирадилар. 
Бироқ қирғиз ва қипчоқ қўшинлари бошлиқлари хиёнат йўлига ўтиб, 
қўшиндаги парокандаликни юзага келтирадилар. Улар Тошкент 
мудофаасини тарк этиб, Қурама томонларга кетиб қоладилар.
4
Аваз 
Муҳаммад Аттор Алиқули Амирлашкарнинг аҳволига бу нарса қаттиқ 
таъсир қилганлигини айтиб ўтади: 
- «Бундан дард чекиб Амирлашкарнинг аҳволи янада 
оғирлашди ва пешиндан сўнг унинг руҳ қушчаси тананинг тор 
қафасидан халос бўлиб, жаннат оламининг фазосига учиб кетди. Жонни 
жон ато қилганга бериб, шаҳодат даражасига етди».
5
Амирлашкарни шаҳар ичига олиб кирганларидан сўнг, у 
атрофдагиларга бир қанча насиҳатлар ва васиятлар қилади.
Алиқули Амирлашкарнинг Тошкент мудофааси вақтида ҳалок 
бўлиши воқеалари ёритилган манбаларнинг барчасида унинг васият 
қилиши ҳақида ёзиб қолдирилган. Айнан нима ҳақда васият 
қилганлигини эса ҳеч бир муаллиф тўлиқ келтириб ўтмаган. 
Амирлашкарнинг васияти фақатгина Мулло Ҳолибой Мамбетов 
асарида учрайди ва бунга кўра Алиқули шаҳар аҳлини бир–бирига 
душман бўлиб, шаҳарни ва халқни ўз ҳолига ташлаб қўймасликни, агар 
бу юртни чор босқинчилари босиб оладиган бўлса, давлатчилик
миллий бошқарув, маънавий ҳаёт завол топиши ҳақида уқтиради.
6
Муҳаммад Юнус Тоиб Алиқули Амирлашкар ҳаётининг сўнгги 
дақиқаларини қуйидагича тасвирлайди: 
- «Амирлашкари марҳум шаҳарга кириб, умаро ва саидларни 
ғазотга ва қўрғон мухофазасига тарғиб айлаб, тойи руҳи шарифлари 
1
Милодий 1865 йил 9 май.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling