Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Ўша жойда. 3 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 322-в. 4 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 243-в. 5 Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.144. 94 йўлларининг босиб олиниши натижасида Тошкентда нарх–наво ошиб кетди: чоракта нон 5 сўм ўрнига 12 сўмгача, бир бош қўй 3,5 сўм ўрнига 7 – 9 сўмгача кўтарилди». 1 Бир томондан яқиндагина чор босқинчиларининг ҳарбий ҳужумларига дуч келган ва қаттиқ қаршилик кўрсатиш ҳамда мардонавор курашиб, ўз озодлигини сақлаб қолган шаҳар аҳолиси орасида икки гуруҳ пайдо бўлади. Бири Бухоро амири тарафдорлари бўлса, иккинчиси Қўқон хонлиги тарафдорлари эди. Иккинчи гуруҳ шаҳар аҳолисининг асосий қисмини ташкил этарди. Шунинг учун ҳам Тошкент мудофаасига қўшин билан етиб келган Алиқули Амирлашкарни халқ катта шоду-ҳуррамлик билан кутиб олиб, унга пешвоз чиққан эди. 2 Бухоро амири тарафдорлари эса шаҳар аҳолисини Бухоро амирига тобе бўлишга ундаш ва Худоёрхоннинг ҳукмронлигини қайта тиклаш ҳаракатига тушиб қоладилар ва халқни ҳам шунга даъват эта бошлайдилар. 3 Оренбург ҳарбий округи қўшинлари қўмондони вазифасини бажарувчи генерал-майор Левенгоф ҳарбий вазирга шундай маълумотларни беради: - “Тошкентдан олинаётган хабарларга кўра, генерал Черняев Тошкент яқинида мағлубиятга учраб, у ердан чекингандан сўнг, бир қисм шаҳар аҳолиси Бухоро амири ҳузурига Тошкент аҳолисини ўз паноҳига олишни илтимос қилиб элчи юбордилар ва шу заҳотиёқ халққа бундан буён Бухорога тобе бўлишларини билдирдилар. Тошкентга зудлик билан етиб келган Мулло Алиқули (ҳужжатда “Алимқул” – З.И) фитначиларни қаттиқ жазолади ва шаҳарда тинчлик ва осойишталик, тартибни мустаҳкамлади”. 4 Бу вақтда эса Худоёрхон Бухоро амири ёрдамида 4000 кишилик қўшин билан Тошкент томон йўл олган ва уни босиб олишга интилаётган эди. Алиқули Амирлашкар 2 минг кишилик қўшин ва 4 замбарак билан қуролланиб, бухороликларга қарши чиқади ва Чордара яқинида амир қўшинларига қаттиқ зарба бериб, уларни чекинишга мажбур қилади. 5 Алиқули Бухоро амирига қарши жанг олиб бориш билан бир вақтнинг ўзида шимолдан келаётган ташқи душманни ҳам назардан қочирмади ва армияни кучайтириш, қуролларни такомиллаштириш, 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 248-249 - вв. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling