Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Ўша асар. –Б.166-168.
 
3
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 292-в.
 
4
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.269.
 


91 
Бир томондан кетма–кет мағлубиятга учраб, ҳудудларини бой 
бераётган Қўқон хонлигига маълум муддат куч тўплаб, қурол–яроғлар
билан таъминланган армия ташкил этиш учун вақтдан ютиш керак эди. 
Лекин, ички сиёсатдаги беқарорлик бунга йўл қўймас эди. 
Иккинчидан, бир қанча тарихий даврлардан буён Қўқон 
хонлигига қарашли бўлган ва унинг таркибига кирган ҳудудлари - 
Туркистон, Чимкент, Авлиёота ва бошқа шаҳарларни абадий чор 
босқинчилари қўлига топшириб қўйишни ҳам қўқонликлар истамас 
эдилар. 
Алиқули Амирлашкар ҳам агар ушбу сулҳга имзо чекса, бу ерлар 
абадий Россия мулки бўлиб қолишини англаган ва ҳали ҳам ҳарбий 
ҳаракатлар олиб бориб, у ерларни Россия империясидан қайтариб 
олишга умиди катта эди.
Подшо Россияси Қўқон хонлигини босиб олишга киришар экан, 
Тошкентнинг босиб олиниши ва унинг Россия мулкига айлантириш 
масаласига алоҳида аҳамият берган эди ва Чимкентни босиб олишга 
эришган генерал М.Г.Черняев энди Тошкентни ҳам босиб олишга 
астойдил ҳаракат қила бошлади ва подполковник Обух ва 
подполковник Лерхелар билан биргаликда Тошкентни босиб олиш учун 
дастлабки уринишини 1864 йилнинг куз ойларида амалга оширди.
1
1864 йил 27 сентябрда Чимкент қалъасидан Тошкентни босиб 
олиш мақсадида чиққан генерал М.Г.Черняев қўмондонлигидаги 8,5 
ротадан иборат чор қўшинлари 1864 йил 1 октябр куни ҳозирги 
Юнусобод томондан шаҳарга яқинлашиб, Оққўрғон тепалигида
*
ўрнашадилар.
2
Чор Россияси мустамлакачи босқинчиларининг Тошкент шаҳрига 
ҳарбий юриши ҳақида Ҳ.Зиёев Муҳаммад Солиҳ Тошкандий қаламидан 
қуйидагиларни келтиради: - «Ўруслар Тошкент сафари учун 
тайёргарликни бошлаб, асбобу–анжомларни тахт қилиб, ҳарбий 
тайёргарликни кўриб, аскарларини яроғ-аслаҳа билан таъминлаб
ўлдирилган Бойзоқнинг ўғли Оқмуллани юклар ортилган туяларни 
бошқариб боришга бошлиқ этиб тайинлади. Унинг бошқа ўғиллари эса 
йўл бошловчи сифатида хизмат қилдилар».

Бу орада Тошкент мудофааси учун қолдирилган Қўш парвоначи 
ва Мирзо Аҳмад қўшбегилардан Қўқонга, Алиқули Амирлашкарга
1
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футуҳотлари. –Б.67.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling